Арийлар ирқининг бошқа ирқлардан устунлиги назариясига асосланган мустаҳкам ўта ўнг мафкура немис фуқароларининг ҳамма нарсага қодир эканлиги ҳиссини юзага келтирган.

Гитлер даврида одамлар ўзларининг чексиз қудратига ишонган 

 

Жуда кўп диний ва оккультизмга оид бидъатлар, евгениканинг аксилилмий ғоялари ҳам бунга катта ҳисса қўшган. Ҳукумат тепасида бирдан энг телбанамо ғоялар юзага келиб, улар “жойларига” тушиб келган ва ҳаётга татбиқ этила бошланган. Эътиборингизга Учинчи рейхда амалга оширилиши кўзланган энг ғалати ғояларни тақдим этамиз.

 

Одамларнинг янги зотини етиштириш

 

«Лебенсборн» («ҳаёт манбаи») лойиҳаси садистларга хос евгеник дастур бўлиб, унда болаларни оилаларидан ажратиб, уларни мукаммал арийларга айлантириш кўзда тутилган. 1935 йилда асос солинган «Лебенсборн» жамияти бутун дунё учун сариқ сочли ва мовий кўзли келажакни таъминлаши керак эди.

 

 «Ирқий тоза» немисларни иложи борича кўпроқ аёлларни ҳомиладор қилишга чақирганлар

 

 ССга аъзо эркакларни қўлга киритилган ҳудудларда иложи борича кўпроқ аёлларни ҳомиладор қилишга чақирганлар. Минглаб болалар давлат муассасаларига жойлаштирилган. Қатъий парҳез уларни баққуват ва кучли қилиши, ультрабинафша билан нурлантириш эса – сариқ сочлиларга айлантириши керак эди. Шу тариқа “германиялаштирилган” болалар кейинчалик СС аъзоларининг оилаларига боқиш учун топширилган.

 

Болаларни сариқ сочли қилиш учун ультрабинафша билан нурлантирганлар

Тўртинчи рейх

 

Германия ҳукумати урушда енгилаётганини англаб етганида, МСНИП раҳбарлари нацистлик орзусининг ҳаётини сақлаб қоладиган узоқ муддатли стратегия – Тўртинчи рейхни режалаштира бошлаган. Улар рейхнинг бойлигини консервациялаш учун миллиардлаб долларга тенг улкан миқдордаги олтинни нейтрал Швейцарияга (бу ерда «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» фильми баъзи саҳналари олинган) кўчириб ўтказишни кўзлаган.

 

Пленные немецкие солдаты в Сталинграде

Сталингардда асирга олинган немис аскарлари

 

Махфий назарияларга кўра, мазкур режа ҳозиргача амалга оширилмоқда. Хусусан, Германиянинг бугунги иқтисодий юксалиши шу режага боғлиқ, деган фикр мавжуд (аммо, у тасдиқ топмаган).

 

Телевидение орқали назорат

 

1945 йилда Гитлер нацизм тарғиботи, жумладан янгиликлар ва маърифий дастурларни узатиш учун бутун Германия ҳудуди бўйлаб улкан телеэкранлар ўрнатишни режалаштирган. Жамоат жойларида ўрнатилган экранлар режимга хоинлик қилган шахслар қатлини намойиш этиши керак эди.

 

© The Christian Science Monitor

 

Улкан телеэкранларда илҳомбахш кадрларни намойиш этиш режалаштирилган

 

Ҳар бир хонадонда кичикроқ ҳажмдаги экранларни жойлаштириш кўзда тутилган. Йозеф Геббельснинг фикрича, Германия қудратининг намойиш этилиши томошабинларда ватанпарварлик кайфиятини уйғотиб, оммани назорат қилишга ёрдам бериши керак эди. Лекин, мазкур режанинг амалга ошишига урушнинг якун топиши ҳалақит қилди. Телевидение эса бутун дунёда бир неча ўн йилликлардан сўнг ва мутлақо демократик йўл билан ғолиб бўлди.

 

Ҳалокатли сигаретлар

 

Немис саноати Жеймс Бондга хос кўплаб антиқа гаджетларни ишлаб чиқарган. Аёллар диверсия гуруҳлари томонидан қўлланилган мосламалар орасида қотил-бактериялар билан тўлдирилган чўнтак ойналари ва заҳарланган шоколад бўлган.

 

Шоколадли бомба

 

Бироқ, кучли бош оғриғини чақирадиган сигаретлар энг самарали воситалардан бири бўлиган. Жосус суҳбатдошини сигарет билан меҳмон қилган ва янги танишнинг боши оғрий бошлаганида ичига заҳар тўлдирилган сохта аспирин таблеткасини берган. Албатта, жосусларнинг ёнида зарарсиз эканлигини исботлаш учун ҳам оддий сигаретлар, ҳам аспирин бўлган.

 

Папани ўғирлаш

 

1943 йилда рейх раҳбари насронийлик асосларини заифлаштириш ва марказида Гитлер турган янги динни тасдиқлаш учун Рим Папаси Пий XII ни ўғирлашни буюради. СС ҳужумчиларининг икки гуруҳи Ватиканга бостириб кириб, понтификни қўлга олиши ва унинг ҳимоясини таъминлаш баҳонаси остида Германия ҳудудига олиб келиши керак эди. Германияда папани Ватикандан ўғирланган бойликлар билан бирга тутқунликда ушлаш режалаштирилган.

 

Папа Пий XII нацизм не поддерживал

Папа Пий XII нацизмни қўллаб-қувватламаган.

 

Муқаддас Граальни топиш

 

СС раҳбари Генрих Гиммлер 1940 йилда Барселонадаги Монтсеррат аббатлигига ташриф буюриб, Сирли Кечада Исо ичимлик ичган ва кейинчалик унинг қони тўпланган афсонавий қадаҳ – Муқаддас Грааль изини топишга уринган. Грааль гўёки Германияга урушда ғалаба қозонишга ёрдам бериши ва Исонинг арийлар ирқига мансублиги исботлаши керак эди. Шу билан бирга, арийликлар аждодларининг ватани – Атлантидани излаш ишлари олиб борилган.

 

Муқаддас Грааль – бу афсона

 

Портловчи конфетлар

 

Нацистлар портловчи конфетлар қутиси ёрдамида Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилнинг жонига қасд қилиш режасини ўйлаб қўйганлар. Черчилнинг ширинликка бўлган мойиллигини яхши билган қотиллар шоколаб батончаларининг ичига портловчи модда тўлдириб, уни бош вазирнинг ошхонасига киритишни кўзлаганлар. Бомба хонада бўлган ҳеч бир одамни тирик қолдирмаслиги керак эди. Бироқ, бузғунчиларнинг режаси фош бўлган.

 

 Сэр Уинстон Черчиллни конфетлар билан ўлдириш режалаштирилган.

 

Суперчивинлар

 

1942 йилда Дахауда ҳашаротлар ташиб юрадиган касалликларни ўрганадиган тадқиқот институтига асос солинган. Бу ерда безгакни тарқатиш учун аксилгилер коалициясидаги давлатларга генетик ўзгартирилган чивинларни ташлаш тўғрисидаги режа ишлаб чиқилган. Суперчивинлар узоқроқ яшаб, тўрт кун давомида егулик ва сувсиз яшай олган. Бузғунчиликнинг асосий мақсади Совет Иттифоқининг жанубий республикалари бўлиб, иссиқ ёз ҳашаротларнинг умрини янада узайтириши керак эди.

 

«Суперчивинларнинг» мақсади Совет Иттифоқининг жанубий республикалари бўлиши керак эди. 

 

«Суперчивинларнинг» мақсади Совет Иттифоқининг жанубий республикалари бўлиши керак эди.

 

Қуёш тўпи

 

Германия душман шаҳарларни негизигача ёқиб юбора оладиган улкан орбитал тўп қуришни кўзлаган. Ушбу қурол қуёш нурини фокусга олиб, ҳалокатли нурни нишонга йўналтирадиган бир ярим километрлик ботиқ кўзгули дискдан иборат бўлган.

 

Ҳалокатли «қуёш тўпи» барибир қурилмади.

 

1923 йилда ишлаб чиқилган лойиҳа улкан кўзгунинг тинчлик йўлида қўлланилишини назарда тутган – у музлаб қолган дарёлардаги музни эритиб, тунда денгиз портларини ёритиб туриши керак бўлган. Тўпни мунтазам жамоа назорат қилиши керак бўлиб, мослама учун кислород қовоқ фермасида етиштирилиши режалаштирилган.

 

Мукаммал аскарлар

 

1944 йилда немис олимлари супераскарлар армиясини ташкил этишга қодир D-IX моддасини ишлаб чиққанлар. Кокаин, метамфетамин ва оғриқ қолдирувчидан иборат восита  Заксенхаузен концентрацион лагеридаги маҳбусларда синаб кўрилган. Асирларни оғир рюкзаклар билан пиёда юришга мажбурлаганлар.

 

Первитин - метамфетаминга асосланган восита.

 

Асирлар бирон марта ҳам тўхтамасдан 75 километр масофани босиб ўтганларидан сўнг тажриба муваффақиятли деб тан олинган. Қўмондонлик восита ишлаб чиқаришини йўлга қўйиб, мунтазам қисмларни у билан таъминлашни кўзлаган, аммо бу давргача уруш якунига етган.

 

Учинчи рейхда мамлакатнинг энг кўзга кўринган доҳийлари нацизмга хизмат қилган. Афсуски, уларнинг ҳаммаси ҳам заррача бўлсада аҳлоқий ҳиссиётларга эга бўлмаган. Натижада, тирик материал – одамларда шафқатсиз тажрибалар ўтказилган. uznayvse.ru таҳририяти бугунги кунгача биз фойдаланиб келаётган нацизм фани ютуқлари ҳақида ўқишни таклиф қилади.