Кўпчилигимиз балиқни ҳуш кўрамиз, аммо уни бўлаклаш билан боғлиқ қийинчиликлар ва қисқа сақлаш муддати кўпинча уни харид қилишдан қайтаради.

Эътиборингизга балиқни янгилигича сақлаб туриш ва истасангиз ҳар куни балиқли таомлардан лаззатланиш учун профессионалларнинг маслаҳатларини тақдим этамиз. Шунингдек, виждонсиз сотувчилар тиқиштиришга уринадиган эскирган балиқ қандай кўринишини билиб олинг.

 

1. Халтада сақламанг

 © sirylok / depositphotos   © belchonock / depositphotos

Янги балиқни узоқ вақт полиэтилен халтада сақлаш керак эмас, чунки у димиқиб, ҳидланиб қолади. Сақлаш учун мумланган қоғоз тўғри келади, аммо газета эмас.

 

2. Ичак-чавоғини тозалаш шарт

 

Балиқ кўпроқ бошидан эмас, балки умуман ички аъзоларидан айний бошлайди. Бутун балиқни совутгичга олиб қўйишдан аввал уни ичак-чавоқларидан тозалаш ва ойқулоқларини кесиб ташлаш керак. Бу ишни қилишни истамасангиз, уни дўконда тозалаб беришларини сўраш мумкин.

 

3. Ортиқча намликни йўқотиш

 

Ҳозиргина тозаланган балиқдан лойни кетказиш учун уни сувда ювиш керак. Сўнгра ортиқча намликни йўқотиш учун ҳамма томонлама артиш зарур. Намлик қанча кам бўлса, балий шунча узоқ музлатилган ҳолда сақланади.

 

4. Совутгичда тўғри жойни танлаш

 © belchonock / depositphotos   © annahoychuk / depositphotos   

Балиқни энг совуқ жойда сақлаш керак. Совутгичдаги кўрсаткичлар бу жойни кўрсатиб беради. Аксарият совутгичларда бу тепадаги тахта бўлади.

 

5. Музга қўйиш

 © ankamonika / depositphotos   © olinchuk / depositphotos   

Балиқни 0 °C дан 3 °C гача бўлган ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Бироқ, одатда совутгичдаги ҳарорат тахминан 5 °C га тенг бўлади. Бундай ҳолатларда муз ёрдам беради. Балиқнинг усти ва остига муз сепиш керак. Лекин, муз эриб кетмаслигини кузатиб туриш муҳим – сувда балиқ тез айнийди.

 

6. Табиий консервантлардан фойдаланиш

 © tookapic / pixabay   © onefox / pixabay   © belchonock / pixabay   

Туз ва лимон — ҳам ажойиб табиий консервантлардир. Балиқни тузлаш ёки унга лимон сувини сачратиш орқали кўпроқ янгилича сақлаб туриш, гўштини ширадор қилиш ва ажойиб таъмга эришиш мумкин.

 

7. Мойни қўллаш

 

© Sasajo / depositphotos   © belchonock / depositphotos   

Балиқни узоқроқ сақлаб турадиган яна бир маҳсулот – бу ўсимлик мойи. У микроорганизмлар ривожланишини тўхтатиб туради. Ҳидсиз ўсимлик мойини олиб, балиқнинг ҳамма томонига суриб чиқинг.

 

8. Музлатишдан аввал совутиш

 

Балиқни музлатгичга қўйишдан аввал уни совутгичда шерметик халтада совутиш тўғри бўлади. Яхши музлатишнинг сири бир текисликда. Ўртача бўлаклар катталарига нисбатан анча тўлиқ музлайди.

 

9. Янги ёки музлатилганини танлаш

 

Балиқни мустақил музлатиш учун янгисини сотиб олишнинг кераги йўқ. Агар бу иш нотўғри бажарилса, ҳужайралар тузилишини бузиб, балиқни ортиқча қуритиб юбориш мумкин. Яхшиси тайёр музлатилган балиқни харид қилинг. Саноат музлатгичлари бу жиҳатдан уй музлатгичларидан яхшироқ.

 

10. Эскирган балиқ қандай кўринади

 

© igorkovalcuk / depositphotos   © LJ- / pixabay   

Агар аввалдан эскирган балиқ сотиб олган бўлсангиз, юқорида санаб ўтилган маслаҳатлар ёрдам бера олмайди. Уни харид қилишдан олдин синчиклаб текширинг. Қуйида сифатсиз балиқнинг белгилари:

 

  • Кучли балиқ ёки аммиак ҳиди — ишониш қийин, аммо янги балиқдан деярли балиқ ҳиди келмайди.

 

  • Кўзлари сезиларли ботган, хиралашган, кулрангга кирган.

 

  • Ойқулоқлари кир кулранг, жигарранг, сарғимтир тус ёки оч рангга эга. Эҳтимол шилимшиқ билан қопланган.

 

  • Тангачалари хира, тўкилади ва танадан осон ажралади.

 

  • Қоринчаси ишган.

 

  • Гўшти суягидан осон ажралади.

 

  • Танасига бир оз босганда узоқ вақт жойига қайтмайдиган ботиқлар пайдо бўлади.

 

  • Танинг ўзи жуда ёпишқоқ, балиқ шилимшиғи тўпланиб қолади.

 

  • Лаҳм гўштининг четдаги увадаланган, шаффоф эмас, доғлар ёки қон қуйилишларига эга.

 

  • Музлатилган балиқнинг думи тепага букилган ёки қуруқ кўринади.

 

  • Музлатилган балиқ увадаланган, қийшайган ёки шаклини йўқотган.