Қаҳвани яхши кўрасизми?

Ишончимиз комилки, аксарият ўқувчиларимиз бу саволга тасдиқ жавобини беради. Агар қаҳва ажойиб таъм ва унутилмас ифордан ташқари яна организм учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга эканлигини билсангиз, уни янада кучлироқ ёқтириб қоласиз.

Қандайдир сабабларга кўра, қаҳва қадимдан саломатлик учун у қадар фойдали бўлмаган маҳсулотлар қаторидан ўрин олган. Ушбу асл ичимлик турли хасталикларга сабабчи сифатида кўрсатилган! Қон босими муаммолари, ошқозон-ичак йўлига ножўя таъсир, ҳаттоки саратон касалликлари учун қулай шароит яратиб берилиши, шулар жумласидандир.

Бироқ, аслида бу маълумотлар хато ҳисобланади. Миллий саратон институти томонидан ўн уч йил давомида 402 260 нафар инсон саломатлиги устида олиб борилган кузатишларга оид тадқиқотлар 17 майда New England Journal of Medicine нашрида чоп этилган бўлиб, унга кўра садоқатли қаҳва севувчиларда ўз вақтидан аввал вафот этиш ҳавфи 16 фоизга камроқ учрайди.

Ушбу хулосаларни тсдиқлаш мақсадида қаҳванинг организм учун фойда келтирадиган ўнта хусусияти рўйҳатини тақдим этамиз. Фақат унутманг, ҳар қандай маҳсулотни ортиқча истеъмол қилиш ҳавфли ҳисобланади. Шунингдек, қаҳвангиздаги шакар ва сут мазкур ажойиб ичимликнинг фойдасини мутлақо йўқотиши мукинлигини ёдда тутинг.

1. Ўт-тош касаллигининг олдини олади

2002 йилда Гарвард тадқиқотчилари кунига камида тўрт финжон қаҳва ичадиган аёлларнинг ўт қопида тошлар пайдо бўлиши ҳавфи 25 фоизга пастроқ эканлигини аниқладилар. Аввалроқ ўтказилган тадқиқотлар эркаклар учун ҳам ҳудди шундай натижаларни кўрсатган.

2. Тушкунликнинг олдини олади

Ҳар куни икки-уч финжон қаҳва ичган аёлларда тушкунлик ҳолати ривожланишига мойиллик 15 фоизга камроқ бўлган. Тўрт ва ундан кўпроқ финжон қаҳва ичадиганларда эса бу кўрсаткич 20 фоизга етади. Бу ҳақида 2011 йилда Archive sof Internal Medicine ҳисоботида айтилган.

3. Хотирани яхшилайди

Қаҳва ҳам қисқа муддатли, ҳам узоқ муддатли хотирани яхшилашга ёрдам беради. 2005 йилда Radiological Society of North America томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, икки финжон кофеинли қаҳва истеъмоли қисқа муддатли хотира ва таъсирчанлик тезлигини яхшилайди. Олимлар аллақачон қаҳва Альцгеймер хасталиги юзага келиши ҳавфини камайтиришини сезган бўлсалар-да, University of South Florida тадқиқотчилари фақат 2011 йилдагина бу алоқани изоҳлашга муваффақ бўлдилар. Улар GCSF ёки Альцгеймер хасталигида камайиб, хотира билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби ҳисобланадиган гранулоцитар колониал рағбатлантириш омилини ошириш учун кунига 4-5 финжон қаҳва ичишни тавсия қиладилар.

4. Қанд касаллиги ҳавфини камайтиради

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қаҳва истеъмол қилувчи одамлар 2-турдаги қандли диабет касаллиги билан оғришга камроқ мойил бўлади, зеро касалланиш эҳтимоли 50 ва ундан ортиқ фоизга пасаяди. 2012 йилнинг январь ойида JournalofAgricultural&FoodChemistry нашрида чоп этилган мақола бунинг сабабини тушунтириб беради. Хусусан, қаҳва таркибидаги ўзига хос моддалар оқсил толалари емирилишига олиб келадиган полипептид – hIAPPни блоклайди.

5. Саратонга дучор бўлиш хавфини камайтиради

Бугунги кунда қаҳва истеъмоли сут бези саратонининг юзага келиши ҳавфини камайтириши исботланган. 2011 йилда ўтказилган BreastCancerResearch тадқиқотида мунтазам равишда қаҳва ичувчиларда ушбу саратон тури билан хасталанишнинг 20 фоизлик пасайиши аниқланган. Шунга ўҳшаш натижалар эркаклардаги простата саратони бўйича ҳам олинган.

6. Метаболизмни меъёрлаштиради

Қаҳва вазнингизни меъёрида ушлаб туришга, баъзида эса ортиқча килограммлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Қаҳва таркибидаги кофеин моддалар алмашувини тезлаштиради, хлороген кислотаси эса глюкоза сўрилишини камайтиради.

7. Паркинсон хасталиги ҳавфини камайтиради

Journal of the American Medical Association нашри томонидан 2000 йилда чоп этилган тадқиқот натижаларида кофеин Паркинсон хасталигининг юзага келиши ҳавфини камайтириши исботланади. 2010 йилда олимлар буни тасдиқлаб, кунига икки ва уч финжон қаҳва истеъмол қилиниши касаллик ривожланиши эҳтимолини 25 фоизга пасайтиришини аниқладилар.

8. Антиоксидант хусусиятга эга

Гарвард университети тадқиқотчиси Edward Giovannucci ўзининг Cancer Epidemiology, Biomarkers & Prevention номли тадқиқотида қайд этишича, қаҳвада аксарият мева ва сабзавотларга нисбатан кўпроқ антиоксидантлар мавжуд. 2005 йилда яна бир тадқиқот қаҳва америкаликлар парҳезидаги антиоксидантларнинг асосий манбаи эканлигини кўрсатиб берди.

9. Унумдорликни оширади

Барчамизга бир финжон тетиклантирувчи қаҳванинг қувват бериш хусусияти маълум. Кофеин қисқа муддатга энергия оқими, чидамлилик, диққат ва таъсирчанликни оширади. Бу ҳолатлар муҳим вазифани бажаришда қўл келиши мумкин.

10. Подагранинг олдини олади

2007 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, қаҳвани мунтазам истеъмол қилиш подагра ҳамда пешоб кислотаси миқдорининг ортиши билан боғлиқ бошқа касалликларнинг юзага келиши ҳавфини бир мунча камайтиради. Айтиш керакки, ижобий таъсир ҳам оддий, ҳам кофеинсих қаҳва истеъмолида бирдек кузатилган.

Севимли ичимлигингиз ҳақида кўпроқ билишни истайсизми? “Барча қаҳвахўрларга бағишланади: кофеин ва унга мойиллик тўғрисида!