Сартарошхонадан чиқдингиз – соҳибжамолсиз, бошингиздаги ёрқин сочлар, ҳар бир толаси алоҳида-алоҳида жилоланмоқда. Айнан ўша усулни уйда такрорладингиз – хафсалангиз пир бўлди. Бунинг бари сартарошлар ўзи  биладиган, бироқ ҳеч кимга тарқатишни истамайдиган сир туфайлидир.

 

1. Барча эътибор сочлар учига

 

Бош териси ҳақиқатан ҳам қуруқ бўлганлар бутун соч бўлаб, шу билан бир қаторда соч илдизини қўшимча намлантириш учун кондиционердан фойдаланишлари мумкин. Одатда эса тери ҳар куни етарли даражада ёғ ажратади, шунинг учун соч ҳар куни ювилмаса, илдизга суртилган кондиционер сочларни оғирлаштириб, уларни ифлосланган қилиб кўрсатади. Айнан шу сабаб сартарошлар кондиционерни сочнинг учдан икки қисмига суртишни маслаҳат берадилар.  

 

2. Невидимка устидан лак сепамиз

 

Невидимка тушиб кетмаслиги учун биргина нозик жиҳатни эслаб қолиш зарур. Уларни тақишдан олдин сочиқ ёки қоғоз салфетка устига қўйиб, соч учун лакни сепинг. Икки дақиқа қуриш учун қолдиринг.

 

3. Шойига ўтамиз

 

Барча сочларни шойи бўлаги билан ишқаланса, кутилмаган ёрқинликка эга бўлишини яхши билади. Бироқ ҳар ким ҳам шойи ёки атлас ёстиқда ухлаш яхшилиги тўғрисида маълумотга эга эмас. Пахта очлардаги намликни ўзига шимиб олади, шунинг учун эрталаб “макарон фабрикасидаги портлаш” соч турмаги пайдо бўлади.

 

4. Бошни уқалаймиз

 

Душ вақтида ҳар куни бошни уқалаш вақтни беҳуда ўтказиш бўлиб кўриниши мумкин, бироқ у сочларни яхши ўсиши ва илдиз бақуввват бўлишига ёрдам беради.

 

5. Тароқ

 

Кўпчилик узоқ йиллар мобайнида бир хил хатога йўл қўйишади – сочларни уқалаш четкаси билан тарайдилар. Ҳеч қачон бундай қилиш керак эмас. Ундан кўра тишлари кам бўлган тароқни олиш керак, бундай сочлар камроқ шикастланади.

 

6. Соч уламасдан узун дум турмаги

 

Ҳамма ҳам узун сочлар билан мақтана олмайди, улама сочларга эса ҳар кимнинг ҳам қурби етмайди. Вазиятдан чиқишнинг осон усули бор. Бор-йўғи битта усул атрофдагиларнинг узун сочингизга ҳавас қилишларига сабаб бўлади.

 

7. У томони билан эмас

 

Бутун умр барча невидимканинг тўлқинли томонини тепага қаратиб тақиб келди. Аслида эса ҳаммаси аксинча бўлиши керак. Тўлқинли томон сочларни йиғиш осон бўлиши, текис томон эса уларни ушлаб туриш учун ўйлаб топилган.

 

8. Илдизларни беркитамиз

 

Малла сочларга маслаҳат. Агар сочингиз анча олдин бўялган бўлса, сартарошга бориш учун вақт бўлмаса, ўсиб қолган илдизларни беркитишга тўғри келади. Бунинг учун қуруқ шампунь (соч тоза ёки кирлиги муҳим эмас) ва тароқ керак бўлади, улар ёрдамида зигзаг шаклидаги фарқни очамиз.

 

9. “Қулоқсиз” сочлар

 

Тараганда сиз хоҳлагандек турмайдиган, уларга мўлжалланган жойда жойлашмайдиган сочлар ҳар доим бўлади. Бошга лакни қуйиш шарт эмас. Улар билан курашиш учун оддий тиш четкаси лак суртиш ва кейин эса у билан сочни тараш кифоя.

 

10. Шишиб турадиган от думи турмаги

 

Қанчалар аяинарли бўлмасин, баъзида бошимиздаги сочлар жуда кўп эмас, айтишадику “бор йўғи уч тола”, улар йиғилганида от думи эмас, сичқон думи хосил бўлади. Сочларингизни шишиб турадиган ва чиройли қилиб кўрсатадиган битта усул бор. Оддий от думи турмаги хосил қилингач, унинг тепа ва пастки қисмларини иккига ажратиб, ўртасига кичик крабча ўрнатиш лозим.