Lifehaq.uz ҳар доим Ўзбекистонда одамлар тилида бўлган брендлар рўйҳатини тузиб чиқди, аммо кўпчилик бу сўзлар умуман бошқача айтилиши ҳақида билмайди!

1. PAYNET

«PAYNET»  – энг оммалашган маҳаллий тўлов тизими бўлиб, кўча тилида аввал бошданоқ «ПАЙНЕТ» деб айтилади. Бироқ, аслида бу оммабоп брендни «ПЭЙНЭТ» дея талаффуз қилишимиз кераклиги ҳақида камчилик билади. Хусусан, инглиз тилидан таржима қилинганда «PAY» – «ПЭЙ» - тўлов, ва «NET» –«НЭТ» - тармоқ деган маъноларни англатади. Натижада, мантиқан «ТЎЛОВ ТАРМОҒИ» сўз бирикмаси келиб чиқади. Биз учун одатий тус олган «ПАЙНЕТ» сўзини янада чуқурроқ таҳлил қиладиган бўлсак, «ПАЙ» - «PIE» – таржимада «ПИШИРИҚ» сўзини билдиради. Шу тариқа, «ПИШИРИҚЛАР ТАРМОҒИ» сингари бироз тушунарсиз ибора юзага келади. Бироқ, ҳаммамиз биламизки, Ўзбекистондаги аксарият инглизи тилида сўзлашувчилар ҳам оммадан ажралмаслик учун ўзимиз учун тушунарли тарзда «Ака, ПАЙНЕТ, ишлавоттими?» дея савол беришади. Агар «Ака, ПЭЙНЕТ, ишлавоттими?» деб сўрасак, жавоб «А?! Нима?» кўринишида бўлиши аниқ. Тарифингизга тўлов амалга оширилишини истасангиз яхшиси ҳамма каби талаффуз қилинг :)

 

2. LES AISLES

 

«LES AILES»  - Мамлакатимизда француз тилини саноқли одамларгина билишига қарамай, сиз учун бир ҳақиқатни очишни ва мазкур тил бўйича кичик дарс ўтиб беришни мақсад қилдик. Хусусан, товуқ қанотлари ва товуқ гўштидан бошқа таомларни тайёрлашга ихтисослашган ушбу маҳаллий фастфуд бренди бир қарашда мантиқан туюлган «ЛЕС АЙЛЕС» дея айтилиши ҳайратланарли эмас.  Бироқ, «муҳаббат тили»ни оммалаштириш учун машаққатли меҳнат қилган Александр Дюма, Жюль Верн, Оноре де Бальзак, Гюго каби машҳур француз адиблари буни бирдан эшитиб қолишганида, тилни ўзлари ўйлагандек охиригача оммалаштира олмаганларини тушуниб етишган бўларди :) Тўғри талаффуз қуйидагича.... Диққат: «ЛЕ ЗЭЛЬ» француз тилидан таржима қилинганда «ҚАНОТЛАР» деган маънони билдириб, муассасанинг номини изоҳлайди ва оқлайди :)

 

3. BLACK BEAR

 

«BLACK BEAR» - Бу қаҳва ихлосмандлари учун ёлғиз қолиб, бир финжон мазали «Американо» ёки «Латте» ичиш мумкин бўлган Тошкент шаҳридаги энг севимли масканлардан бири. Бироқ, «Латте»ни астагина симириб ўтирган аксарият одамлар шунчаки оддий «пивохона»да ўтирганларини ҳаттоки ўйламаганлар ҳам! Нима учун дейсизми? Бу ҳақиқат! Lifehaq.uz мамнуният билан сизга бошланғич инглиз тилидан маҳорат мактабини ўтиб беради. Гап шундаки, маҳаллий «БЛЭК БИЕР» оммабоп талаффузи таржимада «ҚОРА ПИВО» деганидир! Агар бу шундай талаффуз қилинса, ёзувда ҳам BLACK BEER (BEER - [bɪər] – ПИВО) сифатида бўлиши керак эди. Табиийки, бу «пивохона»нинг асл моҳиятини изоҳлаб беради. Аслида «БЕЭ- [beər] – АЙИҚ» дея талаффуз қилиш тўғри бўларди. Шундай қилиб, дўстлар, сиз ё қаҳва иҳлосмандисиз, ёки муздеккина пивохўрсиз!

 

4. LACETTI

«LACETTI» - наҳотки маҳаллий LACETTI бренди ҳам нотўғри айтилса? Эҳтимол. Биз бу сўзни «ЛАСЕТТИ», «ЛАЦЕТТИ» сифатида талаффуз қилишга одатланганмиз – бу тўғри бўлиши мумкин ёки мутлақо нотўғри ҳам. Мазкур ҳолатда ҳақиқатдан ҳам адашиш мумкин. Lifehaq.uz кичик фонетик тадқиқот ўтказди: итальян тилида С ҳарфи [tЅ] ёки [i], [e] унлиларидан аввал «Ч» сифатида ўқилади:


cena [‘tЅena] – чена – кечки таом 
cima [‘tЅi:ma] - чўққи 


Шу тариқа, LACETTI итальян тилида «ЛАЧЕТИ» дея айтилади. Бироқ, лотин тили варианти ҳам мавжуд - «ЛАЦЕТТИ», албатта, чиройли эшитилади («лацертус» – ёш, бақувват). Лекин, тилшунослик жиҳатидан нотўғри саналади, чунки юксак мантиқли, академик лотин тили соф итальян «ti» суффиксига эга оддий халқ тилига мос келмайди. Хўш, тўғри талаффуз қандай бўлади? Барчаси сўзнинг айнан қайси тилда ёзилганига боғлиқ :) Шунга қарамай, сизни адаштирмаслик учун Lifehaq.uz ушбу сўзнинг оригинал талаффузини бу ер ва бу ерда тинглаб кўришни таклиф қилади!

 

5. WESTMINSTER UNIVERSITY

«WESMINSTER UNIVERSITY» - бу мамлакатимиздаги энг кўп талабга эга олийгоҳлардан бири, аммо унинг номи кўпинча нотўғри айтилади. Ҳалқ орасида шунчаки «ВЕСТ» сўзи оммалашган. Инглиз тилидан анча узоқ бўлган ёшлар ва катталар уни сиёсий лавозим билан уйғунлаштиришни афзал кўриб, «вестМИНИСТР» деб айтиш орқали унинг маълум вазирлик эканлигини таъкидлашади. Агар бу сўзларнинг таржимаси алоҳида текширилса, «ВЕСТ – WEST– ҒАРБ», «MINISTER» эса – ўзимизнинг оддий (албатта, у қадар оддий эмас) министр, яъни вазир бўлиб чиқади! Натижада, «ҒАРБИЙ ВАЗИР» деган анча мантиқсиз сўзлар биримаси ёки лавозим юзага келади :) Аслида, масканнинг вазирликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. «WESTMINSTER» - Ве́стминстер, Уэ́стминстер, шунингдек Вестми́нстер (ингл. Westminster) — Лондоннинг тарихий ҳудуди, Вестминстер маъмурий округининг бир қисмидир. Вестминстер ҳудудида Лондондаги асосий меъморий обидалар - «Лондон кўзи», Вестминстер аббатлиги, Биг-Бен, Вестминстер саройи, Парламент уйлари жойлашган. Лекин, булар бизга нимага керак. «Министр», яъни вазир сўзи кучлироқ эшитилади ва бинонинг ўзи ҳам кичик вазирликни эслатади :)

Энди ҳар куни тўқнаш келадиган айрим хорижий брендларни талаффузини кўриб чиқиш ва ўрганишни таклиф қиламиз.

 

6. XIAOMI

 

«XIAOMI» - мазкур оммабоп хитой брендининг номи ҳар хил тарзда бузилиб айтилади. «Ксяоми» ёки «Сяоми» сўзлари қадрдондек эшитилишига қарамай, бу бренднинг мавжудлиги ҳақида 3 йил аввал деярли ҳеч ким билмаган. Бу орада, тўғри талаффуз - «Щаоми» (Диққат! Урғу охирги бўғинга тушади). Ҳайрон бўлманг! Бу хитой тили! Бироқ, биз учун ҳарфлаб талаффуз қилиш осонроқ, албатта :)

 

7. HUAWEI


 

«HUAWEI» - ким ҳам ўйлабди дейсиз: «ХУАВЕЙ» - нотўғри талаффуз экан! Сўз бошидаги «Н» ҳарфи талаффуз қилинмайди ва учта бўғим иккитага айланади. Натижада, мантиқсиз ва даҳшатли «ВАВЕЙ» сўзига эга бўламиз. Кўпчилик «ХУАВЕЙ» сўзи қандай қилиб «ВАВЕЙ»га айланиши мумкинлигини тушунмайдилар. Натижада, анча мантиқли савол келиб чиқади: сўз бошида «В» ҳарфи қани? Lifehaq.uz барча ўқувчиларни тинчланишга ва ҳаётни борлигича қабул қилишга чақиради. Зеро, ўзбек дўконлари пештахталарини яна қандай хитой брендлари тўлдириб турганини ҳеч ким билмайди. Тайёр туринг ва эҳтимол бундан-да таажжубли талаффузларни эшитиб қолармиз!

 

8. HYUNDAI

«HYUNDAI» - ушбу корейс брендини турлича талаффуз қиламиз: «ХЁНДАЙ», «ХУНДЕЙ», «ХЮНДАЙ», аммо буни унутинг. Энг тўғриси «ХЁНДЭ» ва урғу охирги бўғимга тушади. Корейс тилидан таржима қилинганда бу сўз «ЗАМОНАВИЙЛИК» деган маънони билдиради. Транслитерацияга хос бу каби мураккабликлар бошқа давлатларда ҳам учрайди, шу боис бизга бу кечиримли :)

 

 9. SAMSUNG

«SAMSUNG» - Ўзбекистонда ва бутун собиқ совет ҳудудида ўрнашиб қолган нотўғри талаффузли яна бир ном - «САМСУНГ». Бироқ, Ўзбекистонда бу брендни тўғри талаффуз қиладиган одамнинг ўзи бўлмаса керак, ахир «САМСУНГ» аслида ҳам «САМСУНГ»да, бунинг нимаси нотўғри? Шунга қарамай, сўздаги биринчи бўғимга урғу берган ҳолда «САМСОН» дея талаффуз қилиш тўғри бўлади. Корейс тилидан таржима қилганда бу сўз «УЧ ЮЛДУЗ» деган маънони беради. Тўҳтанг-чи! «САМСУНГ» биз учун одатий ва яқинроқ, ахир талаффузимизни ўзбекча фастфуд ҳисобланган СОМСА ўрнида қабул қилишларини истамаймизку :)

 

10. LEVI'S

 

«LEVI’S» - «ЛЕВИС»ми ёки «ЛИВАЙЗ»? Изланишлар шуни кўрсатдики, иккала вариант анчадан буён умумий талаффузга чуқур ўрнашиб олган, ҳаттоки АҚШда ҳам иккала сўз айтилади. Одамлар қизиқишда, баҳслашишда, исботлашда давом этадилар, аммо бу ҳолатда жами исбот базаси икки нарсага тўқнаш келади: инглиз тилида сўзлашувчилар кўпинча «Ливайз» дейдилар, чунки инглиз тили қоидаларига кўра Levi исми "Ливай" дея ўқилади; аммо, дастлабки жинси асосчисининг исми Леви бўлган. Леви Штраусс немис яҳудийи бўлиб, туғилганида унга Loeb исми қўйилган. У 18 ёшида ватани Бавариядан Сан-Францискога кўчиб келади ва исмини Штатларда айтиш қулай бўлиши учун Левига айлантирган. Агар инглиз тили грамматикасига қарасак, тўғри ҳолат "Левис" бўлади.

 

11. QORADUBA (Муаллифдан қизиқ воқеа) 

 

«QORADUBА» - мақола сўнггида Lifehaq.uz эътиборингизга ўзбеклар томонидан мутлақо ўзимизники дея ҳисобланган ва бошқа миллатга ҳеч қачон берилмайдиган «бутунжаҳон» брендини тақдим этишга қарор қилдик. Барчамиз аксарият давлатларда тортиштирувчи ва антисептик восита сифатида дорилар рўйҳатидан жой олган эман пўстининг ғаройиб хусусиятлари ҳақида эшитганмиз. Бироқ, бренднинг нима алоқаси бор, дерсиз. Гап шундаки, жуда ҳам «саводли» шахсларнинг фикрича, бу «эман» дея аталмиш дарахтнинг оддий пўсти эмас, балки ўзбекчасига «QORADUBA» (DUBA – охирги ҳарфга урғу бериб ўқилиши керак «дубА») деб ўқиладиган ўзига хос «КОРА ДУБА» фирма брендидир. Бироқ, аксарият русийзабон ўзбеклар «КОРА» рус тилидан таржима қилинганда «ПЎСТ», «ДУБ» эса – мустаҳкам тана ва ёнғоқ меваларига эга йирик баргли дарахт эканлигини билишади. Натижада, таржима шунчаки «ЭМАН ДАРАХТИНИНГ ПЎСТИ» келиб чиқади. Бу КОРА – QORA ёки ДУБА – DUBA эмас! Лекин айтингчи, ўзимизда тайёр, анчагина машҳур, асосийси бутун собиқ совет ҳудудида талабга эга бўлган рақобатбардош «QORADUBA» ёки ўзига хос «ЧЁРНАЯ ДУБА» номи билан ҳам машҳур доривор восита мавжуд бўлса, бу изоҳларнинг нима кераги бор. Қисқаси, Pfizer, Novartis, Abbott каби халқаро фармацевтика саноатининг етакчилари бу ҳолатни қабул қилишлари ва инновациялар ортидан қувиш пойгасида қолоқларча қолишлари керак :)