Lifehaq.uz кундалик буюмлар тўғрисида кашф этганларини сизга ҳам улашади. Улар кўпчилиги ўтган давр белигиларига эга бўлиб, қолганлари эса рўйхатимиздаги сўнгги предмет каби тил билан боғлиқ чалкашликлар туфайли пайдо бўлган.

Клавиатурадаги ҳарфлар нима учун алфавит тартибида эмас

© blazephotographysite/wordpress

Кўпчилик тез-тез фойдаланиладиган белгилар марказга яқин жойлашган деб ўйлашади. Бироқ гап бунда эмас.

Илк матн териш машиналарида ҳарфлар алфавит бўйича қўйилган эди, бироқ ёнма-ён турадиган клавиш дастаги бир-бирига тегиб турган. Шунинг учун сўзларда қўшни бўлиб келадиган ҳарфлар клавиатурада иложи борича узоқроқ жойлаштирилган. Айнан шу йўл билан биз учун одатий бўлган QWERTY тартиби пайдо бўлди.

У энг қулай тартиб ҳисобланмайди, бироқ ҳамма унга ўрганиб қолгани учун ҳеч ким уни ўзгартиришни истамайди. Бу рус тилидаги ЙЦУКЕН кетма-кетлигига ҳам тегишли.

 

Тирсаклардаги овал “ямоқ”лар нима

© Fir0002/wikipedia   © Geneva Vanderzeil apairandasparediy.com/flickr   

Бу “урф” ҳарбийлардан келиб чиққан. Улар тирсакларида кўп эмаклаганликлари туфайли мато тезда едирилиб кетарди. Шунинг учун ҳарбий кийим енгига қўшимча қават мато олдиндан тикиб чиқилган.

Кейин бу ғоя овчиларга ҳам ёқиб қолди, улар томонидан ўзлаштирилди. Чунки овчилар ҳам милтиқдан таянган ҳолда  отишар, курткалари тирсаги едириларди. 50-йиллардан сўнг Америка университетлари талабалари буни чиройи учун ўзлаштириб олдилар.

 

Нима учун музқаймоқ вафлили стаканга солинади

© Linda Spashett/wikimedia   © Publicdomain/pxhere  

XIX аср охирида кўчаларда музқаймоқ “бир пенни эвазига ялаб кўр” номи билан кўп марта фойдаланиладиган рюмкаларда сотилган. У ҳар бир мижоздан кейин чайқаб олинган.

Бироқ 1904 йилда аъло даражадаги ечим пайдо бўлди: кун иссиқ бўлгани туфайли музқаймоқ сотувчиси олдида навбат кутиб турувчилар оломони тўпланган, шиша стаканлар эса ҳар доим ҳам етишмасди. Вафли сотувчисининг растаси эса бўм-бўш эди. У вафлидан конус ўраб, унга музқаймоқ жойлаштиришни ўйлаб топди. Натижадан барча, айниқса врачлар  мамнун бўлди, чунки “бир пенни эвазига ялаб кўр” сил касаллигининг тарқалишига замин яратарди.

 

Кедалардаги резина бурун нима учун?

© VelesStudio/depositphotos   © october75/imgur

Қачонлардир кедалар баскетболчилар оёқ кийими бўлган, резинали бурун эса ўйинлар давомида бармоқлар босиб олинганида юз берадиган шикастланишлардан асраган. Бундай кедалар бурни ҳозиргилардан фарқли равишда жуда қаттиқ резинадан ишланган.

Айтганча, бурунча дастлаб оқ рангда бўлмаган, у кейинчалик чиройли кўриниши учун шундай рангда чиқарила бошлаган.

 

Бутилкаларнинг пастки қисмидаги думалоқчалар нима?

© Doppler/blog  

Бу кўзи ожизлар учун белги эмас, кўзланган мақсад бошқа. Бўртиб чиққан нуқталар ишлаб чиқариш учунгина, яъни шакл рақамини кодлаштириш ва нуқсонли идишни саралаш учун керак.

 

Батон нима учун йўл-йўл кўринишда

© mp1746/pixabay  

Бу борада нонвойлар фикри ҳам турлича. Баъзилар чизиқлари бўлмаган батон пишириш вақтида дарз кетиши мумкин деб ҳисобласалар, бошқалари асл сабаб гўзаллик ҳамда турли батонларни бир-биридан ажратиш эканини таъкидлайдилар.

Иккинчи фикр янада ишончлироқ, ахир ноннинг бошқа турлари чизиқларсиз дарз кетмайди-ку.

 

Лоферлардаги попукчалар нима учун керак?

© photobac/depositphotos

XX аср ўртасида этикдўз Нильс Тверангер норвегиялик балиқчиларнинг арқонча ёрдамида оёққа маҳкамланадиган оёқ кийимидан илҳомланган.

Этикдўз балиқчиларнинг ботинкаларини ҳиндча мокасиналар билан “чатиштириб”, лоферларни дунёга танитди.

Боғичлар вақт ўтиши билан амалий аҳамиятини йўқотиб, кейинчалик бир жуфт попукчаларга айлантирилди.

 

ПИН-кодда нима учун рақамлар тўртта?

1996 йилда шотландиялик Жеймс Гудфеллоу одамларнинг банк рақамларини ҳимоя қилиш мақсадида ПИН-кодни ўйлаб топди ва ишлаб чиқди.

Дастлаб рақамлардаги кодлар 6 та бўлган, бироқ унинг рафиқаси  бундай кодни эслаб қолиш мушкул эканидан шикоят қилади. Жеймс айнан шуни ҳисобга олиб, уни 4 та рақамгача қисқартирди.

 

Капюшондаги мўйна нима учун керак?

© Public domain/pxhere  

Мўйнали капюшон илк марта Шимолдаги аҳоли вакилларида пайдо бўлган. Улар ўзлари учун қалин кийимлар тикишарди, бироқ юзлари очиқ қоларди. Уни совуқ ва шамолдан сақлаш мақсадида улар капюшонга қалин ва узун мўйнани тикиб чиқишни ўйлаб топишди. Айнан у юз олдидаги илиқ ҳавони “ушлаб туриш”га ёрдам берарди.

Ҳозирла бундай мўйнадан кўпроқ чирой учун фойдаланилади.

 

Нима учун «Турбо» сақичлари кўриниши ўзгача?

© torange   © Dobromila/wikimedia

Буни қарангки, ушбу афсонавий сақичнинг шакли автомобиль шиналари изидан олинган экан.

 

Нима учун ақчадонлар чўчқа шаклида тайёрланади?

© isavedahomestead   © Joyous!/wikimedia 

Ўрта аср Англиясида пуллар лойдан ишланган тувакларда сақланган, улар “pygg jars” деб номланган. “Рygg” — «қизил лой» маъносини англатган.

Вақт ўтиши билан бундай туваклар кундалик ҳаётдан чиқиб кетди, бироқ сўзлар мутаносиблиги сақланиб қолди. Тушунарсиз “pygg” сўзи бора-бора “pig” – чўчқага айланиб кетган. “Рiggy bank” ақчадонлари чўчқа кўринишида тайёрлана бошлади.  Бу аввал ибора, кейин эса буюм пайдо бўлган вазиятга мисол бўлади.

 

 nikiteev/depositphotosvlad-bitte.mail.com/depositphotos  реддит превюсидаги сурат

lukeallen1/reddit prevyusidagi surat

Manba: https://www.lifehaq.uz/ © LifeHaq.uz
lukeallen1/reddit prevyusidagi surat

Manba: https://www.lifehaq.uz/ © LifeHaq.uz
lukeallen1/reddit prevyusidagi surat

Manba: https://www.lifehaq.uz/ © LifeHaq.uz
lukeallen1/reddit prevyusidagi surat

Manba: https://www.lifehaq.uz/ © LifeHaq.uz