Ҳар йили дунёда минглаб болалар йўқолиб қолади. Ўғрилар – яхши руҳшунослар. Улар болага ўзларини яхши кўрсатиб, онгини бошқара олишади.

Киднепперларнинг ёмон ниятини фош этувчи 12 асосий ҳийлани эътиборингизга тақдим этамиз.

1. 

Бола ўғриларининг энг кенг тарқалган ҳийлаларидан бири – боладан ёрдам сўраш. Агар шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлсангиз, бу ҳавотир учун сабаб ҳисобланади, чунки одатда катта одамлар бегона болалардан ёрдам сўрамайди! Агар катта одамда қандайдир муаммо юзага келса (ити йўқолган, мушуги қочиб кетган, машина эшигини очиш керак, қўлида эса оғир юк бор) у ҳар доим болага эмас, катта одамга ёрдам сўраб мурожаат қилади.

 

2.

Агар бола йиғлаб, қўлини силталаб бақираётган бўлса, у ота-онасига қулоқ солмай, хархаша қилаяпти деб ўйлаш мумкин. Агар жазава жиддий тус олса, ёнига бориб ҳаммаси жойида эканлигини сўраш ортиқчалик қилмайди. Боладан катта одам унга ким бўлишини сўрашдан уялмаслик керак. Агар ёнингизда ўғри турган бўлса, болани куч билан олиб кетиш ҳақида юз марта ўйлаб кўради. Ахир сиз уни эслаб қолдингиз-ку.

 

3.

Болалар майдончасини кузатиб юрган, атрофни айланиб, гапга қулоқ солаётган одамлар шубҳа уйғотади. Мазкур одамни шундай суратга олинг-ки, унинг ўзи сезсин. Бундай оддий ҳаракат ва сизнинг бефарқ эмаслигингиз ўғрини қўрқитиши мумкин.

 

4.

Болалар жуда очиқ ва ишонувчан бўлишади. Агар уларга ширинлик ва ўйинчоқлар таклиф этишса, машинага ўтирса, замонавий гаджет совға қилишни ваъда беришса, шубҳага ўрин йўқ – ёнингизда ўғри турибди. Ҳеч қандай нормал одам нотаниш болага совға бериб,  машинасига таклиф этмайди.

 

5.

Ўғри боланинг оиласи ҳақида кўп нарсани билиши мумкин. Бундай тайёргарлик олдида нафақат ёш бола, балки катталар ҳам ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Ижтимоий тармоқлар ёрдамида жиноятчи кичик маълумотларни ҳам аниқлаштириб олиши мумкин: қариндош ва ота-ота ҳамкасбларининг исми, болага туғилган кунида тақдим этилган совғалар, хонасининг ички кўриниши. Буларнинг баридан суҳбатда фойдаланиб, у ўзини ота-онанинг дўсти ва ҳамкасби сифатида таништириши мумкин. Масалан, онанг касалхонага тушиб қолди ва тезда унинг ёнига бориш керак. Агар сиз ана шундай вазият гувоҳи бўлсангиз, бефарқ бўлманг, чунки 10 та ҳолатдан 9 тасида бу болани ўғирлаб кетишдир.

 

6.

Баъзида ўғрилар болалардан қопқон сифатида фойдаланиб, уларни бўлажак қурбонлар билан танишиш учун юборишади. Мураккаб жиҳати шундан иборатки, болаларда бегоналар ҳақида аниқ тушунча йўқ. Одатда ўғрилар соқолли, кўзойнак таққан, жаҳлдор амаки сифатида тасаввури этилади. Бироқ ёқимтой аёллар ва ҳатто болалар (шерик сифатида) ҳам бола ўғриси бўлишлари мумкин. Бир бола бошқа болани ўйин майдончасидан олиб кетаётганини сезсангиз, етиб олиб, улар бир-бирлари билан таниш экани ва қаерга кетаётганини сўраш ортиқчалик қилмайди.

 

7.

 

Машина кўча ёқасида секин юриб, бола ёнида тўхтаса, бу сизни қўрқитиши керак. Агар ҳайдовчи боладан йўлни кўрсатишини сўраб, машинага ўтиришни таклиф қилса, бу 99 фоиз эҳтимол билан ўғридир. Одатий ҳайдовчи йўлни катталар, ДАН ходимларидан сўрайди ёки навигаторини ёқиб олади.

 

8.

JЖиноят амалиётида болаларга мотоциклда учиришни таклиф қилиб, ўғирлаб кетиш ҳолатлари бўлган. Ҳеч бир кичик ўғил бола бундай таклифни рад этмайди. Агар шу каби саҳнани кўриб қолсак, мантиқни ишга солиш керак –нормал мотоциклчининг қай бири нотаниш болани мотоциклда учиб келишга таклиф қилади?

 

9.

 

Кўпинча киднепперлар ўзларини кинопродюссер ёки сураткаш сифатида таништирадилар. Одатда бу каттароқ – 10-11 ёшдаги болалар учун амал қилади. Ўғрилар ҳушомад, омад тўғрисидаги ваъдалар билан ишонч қозонадилар. Аёнки, профессионаллар актёр ва моделларнинг кўча-куйда ва болалар майдончаларидан изламайдилар. Улар мактабларга келадилар ёки кастинг эълон қилишади

 

10.

Ўғрилар ўзини полиция ходимлари сифатида намоён этиб, болага бирор иш қилиб қўйгани учун у билан кетишини сўраса, огоҳликни сақлаш мушкул. Махсус кийимдаги одамлар ҳатто катталарда ҳам ишонч ҳиссини уйғотади. Бироқ, тан олинг, ҳақиқий полиция ходими аввало боланинг ота-онасини излайди ва катталар ёрдам беришни таклиф қилишса, уни рад этмайди. Агар бизнинг ходимдан ҳужжатини сўрашни талаб этиб вазиятга аралашишимиз ёрдам бермаса ва ўғри болани куч билан олиб кетишга ҳаракат қилса, ҳеч бўлмаса, “полиция ходими”ни суратга олиш керак.

 

11.

Агар бола катта одамни “амаки”, ёки “хола” деб чақираётган бўлса, эҳтиёт бўлиш зарур: одатда болалар бегоналарга бундай мурожаат қилмайдилар.

 

12.

Катта одам ва боланинг кийимидаги катта тафовут ҳам бизни сергаклантириши лозим. Албатта, бу ўғриликнинг қўшимча белгиси. Бироқ бошқа бандлар билан умумий олинганда у ўғирликни бартараф этиш учун сабаблардан бирига айланади.