Бой ва машҳур инсон албатта такаббур зиқнага айланади, дейиш нотўғри. Уларнинг орасида ўз ҳолатининг барча афзалликларидан атрофдагиларга ёрдам беришда фойдаланадиган одамлар ҳам бор.

Қуйида машҳур инсонлар ғайриоддий сахийликни намоён этган 12 та мисолни тақдим этамиз.

 

Сезария Эвора

© Vim/ABACA/EAST NEWS 

Кабо-Верделик «Оёқ яланг Дива» (Сезарияни саҳнага оёқ яланг чиқиш одати туфайли шундай аташган) — биргина инсон минглаб бошқалар учун нималарга қодир эканлигига ёрқин мисолдир. Тасаввур қилинг-а, хонанда ўз мамлакатидаги бошланғич таълим тизимини бутунлай, ўрта ва олий таълим тизимларини қисман, шунингдек миллий соғлиқни сақлаш тизимининг ярмини молиялаштирган. Сезария Эвора туфайли унинг минглаб ватандошлари камида ўқиш ва ёзишни ўрганиб, тиббий ёрдам олишга муваффақ бўлган.

 

Киану Ривз

\

© Cyril Pecquenard/KCS/East News

Киану оққонга қарши курашиш, болаларга ёрдам бериш жамғармалари ва жониворларни ҳимоя қилиш ташкилотларига миллионларни ҳайрия қилган. Бундан ташқари, актёр «Матрица» фильмининг 2- ва 3-қисмлари учун олган мукофотини либослар ва махсус эффектлар учун жавобгар ходимлар ўртасида тақсимлаган. Киану шундай қилса адолатдан бўлади, деб ўйлаган ва ҳеч қандай афсусланишсиз 75 млн. доллардан воз кечган. «Матрица» суратга олинган студия ишчиларининг айтишича, юлдузлар таркиби ичида актёр ҳар бир ходим билан саломлашадиган ва уларнинг исмини сўрайдиган ягона инсон бўлган. У ҳаттоки ишчиларнинг бирига байрам бонуси сифатида 20 минг доллар совға қилган – шунчаки у ишчининг оғир вазиятда эканлигидан хабар топган эди.

 

Зак Галифианакис

© Rich Fury/Invision/AP/Fotolink/East News 

Зак эндигина бошлаётган актёр бўлган даврида кирхонада Мими Хейст исмли кекса аёл билан танишиб қолган. Аёл бу кирхонада пул топиб, деярли шу ерда яшаган, чунки бевафо эрини ташлаб кетганидан сўнг бошпанасиз қолган. Зак ва Мими дўстлашиб қолишган, актёр омадга эришганидан сўнг эса ўз дугонасида хонадон олиб бериб, ижара ҳаққи ва бошқа тўловларни тўлай бошлаган. Закнинг яна бир дугонаси Рене Зеллвегер Мимидан хабар олиб туради ва унга озиқ-овқат олиб келади. Актёрнинг ўзи кекса аёлни ўз фильмларининг премьерасига олиб боради. Айтганча, Мимининг ҳаёти ҳақида 2016 йил экранларга чиққан фильм суратга олинган.

 

Жорж Майкл

© Photoshot / Retna / REPORTER / East News

Хонанда ҳайрияга миллионларни сарфлаб, бепул концертлар ташкил қилган ва оғир вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам берган, аммо буни ҳар доим махфий амалга оширишга ҳаракат қилган. Шунинг учун унинг кўплаб саҳоватлари фақат вафотидан сўнг маълум бўлди. Гувоҳларнинг хотирлашича, Жорж нотаниш одамларнинг қарзларини тўлаган. Масалан, кафеда йиғлаб ўтирган аёлни кўриб, 25 минг фунтлик чек ёзган ва уни кетганидан сўнг аёлга беришларини сўраган. Бошқа сафар эса, бармен қизнинг талабалик ссудасини тўлаб берган. Яна бир аёлга у ЭКО даволаниш усули учун 15 минг фунт берган ва аёл ниҳоят оналик бахтига эришган.

 

Пол Уокер

© Paul Marks/Broadimage/EAST NEWS  

Ҳудди Жорж Майкл сингари Пол Уокер ҳам яхши ишларни оммага ошкор этишга интилмаган ва унинг саҳийлигидан фақатгина 2013 йилда актёрнинг ҳалокатидан сўнг билиб олдик. Заргарлик дўконинининг собиқ сотувчиси ҳикоя қилишича, Пол ёш жуфтлик никоҳ узугини танлаётганларини кўрган, аммо улар ҳеч нарсасиз кетишган, чунки узукни олиш учун пуллари етмаган. Актёр жуфтликка ёққан узук учун 9000 доллар тўлаб, дўкон ходимларидан уни келин ва куёвга аноним тарзда бериб қўйишларин сўраган.

 

Хосе Мухика

© AFP/EAST NEWS

Уругвайнинг собиқ президенти «энг камбағал президент» сифатида ном қозонган. Бунга сабаб, маошининг кичик бўлгани эмас, ваҳоланки у бошқа давлатлар раҳбарларининг даромадларига нисбатан у қадар катта бўлмаган – ойига «атиги» 12 500 доллар. Гап шундаки, «Эль Пепе» (уругвайликлар президентларига шундай ном беришган) ўз даромадларининг катта қисмини муҳтожларга берган, ўзи эса қишлоқ уйида яшаб, эски Volkswagen Beetle машинасини ҳайдаган. У фуқаролари мурожаат қилган шифохоналарга борган ва ҳаттоки, ҳамма билан бирга шифокорга навбатда кутиб ўтирган. Унинг рафиқаси Лусия Тополански ҳам даромадларининг бир қисмини ночорларга ёрдам учун ажратади.

 

Эллен Деженерес

 © Sthanlee Mirador/Sipa USA/East News

Энди эса яхши ишлар албатта мукофотланиши ҳақидаги мисол (аслида яхшиликни мукофот учун қилиш керак эмас). 22 ёшли официант қиз Сара Хойдал ўзи хизмат кўрсатган икки нафар ҳарбий хизматдаги аёлларнинг ҳисобини тўлаган. Эҳтимол тўланган қиймат аҳамиятсиз кўринар – атиги 27,75 доллар. Лекин, молиялаштириши қисқартирилган аскарлар учун ва ёлғиз фарзанд тарбиялаётган Саранинг ўзи учун ҳам бу кам пул эмас. Шу куни, унинг ҳаттоки эски автомобилига ёқилғи олишга ҳам пули етмай турган эди. Навбат охирида Саранинг қўлида атиги 8 доллар қолган. Телебошловчи Эллен Деженерес қизнинг саховатидан хабар топиб, уни ўз шоусига таклиф қилган ва унга 10 минг доллар, телевизор (Эллен Саранинг эски телевизори синганидан хабар топган) топшириб, сўнгра янги машина ҳадя қилган.

 

Мэнни Пакьяо

© EAST NEWS

Мэнни Пакьяо жуда камбағал ва кўп болали оилада дунёга келган. Яшаш учун пул топиш илинжида унинг ёшлигидан мактабни ташлаб, кўчада кулчалар сотишига тўғри келган. Шунга қарамай, болакай машқ қилишга вақт топиб, фақатгина қатъияти ва кучли иродаси туфайли дунёга машҳур боксчига айланган. Ночорликдан қутулган Мэнни собиқ қўшниларига ёрдам беришга қарор қилган ва улар учун уйлар қура бошлади. Ҳозирда уйларнинг мингдан ошган бўлиб, «Пакман Виллаж» (Pac-Man — бу боксчининг лақаби) номли бутун бир қишлоқ қурилган. Қишлоқда турар-жойлардан ташқари спорт билан шуғулланиш учун майдончалар, ҳиёбон ва кўп тармоқли марказ ҳам мавжуд.

 

Чарльз «Чак» Фини

©Flicker. @deeannbudney

Duty Free тармоғининг асосчиси — саҳопешалар орасида мутлақ рекорд ўрнатган. Уни «миллиардларсиз миллиардер» деб аташади, чунки у деярли бор бойлигини (6 млрд. доллардан зиёд) Ирландия, Вьетнам, АҚШ, австралия ва Жанубий Африка каби давлатларда ҳайрия учун сарфлаган. Ҳозир Чак Фин 86 ёшда ва у 2020 йилгача қолган маблағларини таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини ривожлантиришга сарфлаш бўйича режасига амал қилишда давом этмоқда.

Жоан Роулинг

© Phil Loftus/Capital Pictures/EAST NEWS

«Гарри Поттернинг онаси» ҳайрияга шу қадар кўп пул сарфлаганки, натижада миллиардердан миллионерга айланиб қолди. У муҳтожларга 160 млн. доллар ёки бойлигининг 16%ни тақдим этган. Жоан ночорлик нималигини жуда яхши билади, чунки ўзининг биринчи китобини ёзаётганида (нашриётлар уни чоп этишни истамаган – энди улар пушаймондалиги аниқ) ижтимоий нафақага яшашига тўғри келган. Роулинг бир нечта китобини улар учун олинган пул мукофотларини (тахминан 30 млн. доллар) турли жамғармаларга юбориш учунгина ёзган. Бундан ташқари, унинг Lumos номли шахсий хайрия жамғармаси ҳам бор.

 

Элвис Пресли

© Everett Collection/East News

Рок-н-ролл қироли автомобилларни жуда яхши кўрган ва доим уларни харид қилган, бироқ фақат ўзи учун эмас. Бир сафар навбатдаги машинани харид қилиш учун салонга келгач у бир аёлнинг шохона кадиллакка қараб турганини кўрган. Хонанда ундан машина ёқдими деб сўраган ва ижобий жавоб олгач, шу заҳоти уни сотиб олган ва нотаниш аёлга совға қилган. Бу воқеа ҳақида радио тўлқинларда сўзланган. Шу пайтда бошловчи ҳазил қилиб, ўзи ҳам бундай совғага йўқ демаслигини айтган. Ва у совғага эга бўлган! Чунки Элвис айнан шу дақиқада радио тинглаётган бўлган. У бошловчига автомобиль совға қилишдан ташқари, ҳаттоки унга қўнғироқ қилиб қандай рангни ёқтиришини сўраган. Тахминларга кўра, Элвис 100 дан ортиқ кадиллаклар, линкольнлар, мерседеслар ва бошқа машиналарни совға қилган. Айримларнинг таъкидлашича, машиналар сони 2 баробарга кўп бўлган. Элвиснинг ҳақиқатдан қиролларга хос сахийлиги ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинган.

Ники Минаж

© 036586 © DJ / Target Press/EAST NEWS

Китобни фақат муқовасига қараб баҳоламаслик кераклигига яна бир мисол. Хонанданинг енгилтак имиджи унинг сахийликка қодир эмаслигини англатмайди. Яқинда Ники буни яққол исбот қилди. У исталган давлатдаги мухлисларининг талабалик қарзларини тўлаб беришга рози бўлди – бу эса минглаб доллар дегани. Ники фақат талабанинг яхши ўқиши ва пуллар бошқа нарсаларга эмас, ҳақиқатдан ҳам таълимга ёки китоблар харидига сарфлангани тасдиқланишини талаб қилади.