Болалик – бу қувноқлик, завқ ва бепарволикка тўла ажойиб давр. Бу ҳолатларнинг бари сайёрадаги барча болаларнинг, жумладан кичик жониворларнинг юзида акс этади.

Қоплон

Қоплон дарахтга жуда яхши тирмашади, кўпинча кундузи шохлар орасида дам олади ёки ўлжасини пойлайди. Баъзан эса ҳаттоки дарахтдаги маймунларни ҳам тутади. Бироқ, қоплон асосан ерда ов қилади ва ўлжасига бир сакрашгача бўлган масофага аста яқинлашади.

 

Aйиқ

Бу кичкинтойлар туғилганида уларнинг вазни бир килодан ортмайди, аммо ярим ёшида йигирма килоли тошни боса оладилар. 3 ойлик айиқчалар сут тишларининг тўлиқ тўпламига эга бўлиб, резаворлар, ўтлар ва ҳашаротларни ейишни бошлайди.

 

Бўри

Бўричанинг юзи ифодага жуда бой бўлади. Олимлар 10 дан ортиқ мимик ифодани фарқлайдилар: нафрат, ғазаб, итоаткорлик, эркаланиш, қувноқлик, эҳтиёткорлик, таҳдид, сокинлик, қўрқув.

 

Аллигатор

Аллигаторлар – жуда ҳам сабрли овчилардир. Улар ўлжасига ҳамла қилишдан аввал уни сувда соатлаб кузатиши мумкин.

 

Укки

Агар уйқунгизда ҳам ўта зийрак бўлсангиз, ўзингизни уккига ўхшатишингиз мумкин. Уларни уйғотиш учун заррача товушнинг ўзи ҳам етарли, чунки улар доим сергак бўлади.

 

Сиртлон

Сиртлонлар тўдаси уларнинг ўлжасини олиб қўймоқчи бўлган шерларга қаршилик кўрсата олади. Умуман олганда улар деярли исталган ҳайвонни — майда антилопалардан тортиб то буйволларгача ҳамда ёш жирафаларни ҳам тутиб ейишга қодир.

 

Йўлбарс

Одатда йўлбарслар бошқа ҳайвонларга ўкирмайдилар, аммо ҳайқириқ ёрдамида узоқ масофадаги йўлбарслар билан мулоқот қила оладилар. Агар йўлбарс ҳамлага тайёр бўлса, у ўкириш ўрнига пишқиради ва вишиллайди.

 

Тулки

Тулкилар – жуда яхши ота-она ҳисобланади. Эркак жониворлар болаларини тарбиялашда фаол иштирок этадилар ва урғочилари болалашидан анча аввал уларга ғамҳўрлик кўрсатадилар.

.

Калхат

Мана бу кичкинтой ҳозирча уча олмайди, аммо тез орада бир неча километрга тенг мислсиз баландликларга кўтарилишга қодир бўлади.

 

Гепард

Суратдаги мушукчанинг туғилганига 2 кун бўлган, аммо атиги икки йил ўтгач у тезлигини соатига 120 км.гача ошира олади.

 

Оқ айиқ

Бу кичкинтойлар туғилганида 500 граммдан сал кўпроқ вазн босадилар, катта бўлгач эса ер устидаги энг йирик йиртқичга айланадилар.

 

Шер

Шерлардаги энг ёқимли хусусият момиқ ёли – думининг учидаги “попукча” ҳисобланади. Туғилиш пайтида у бўлмайди ва фақатгина шерча 5 ойлик бўлганида пайдо бўлади.