Бутун сайёрдан илгарилаб кетган Япония. Бу халқ шу даражада ижодкорки, дунёнинг қолган қисмини ўз кашфиётлари билан ҳайратлантиришдан чарчамайди. Қуйилаги нарсаларни эса сотиб олишни истаб қолишингиз аниқ!

1. Курагингиз қичиган вақтида ўша жойни топа олмаган ҳолат сизда ҳам бўлган, фикримча. Бу вазият японларнинг жонига текканга ўхшайди, шунинг учун ана шундай футболкани кашф этишган. “Денгиз жанги” ўйнидаги каби бироқ қичишни қолдиради.

 

2.  Агар жамоат транспортида турган ҳолатда кетишни истамасангиз, бу буюм айнан сиз учун! Тасаввур қилинг-а, бундай чўнтак курсичаси ҳар бир йўловчида бўлса, қанча асаб ва бўш жой “сақлаб қолинади”.

 

3. Бу эгилувчан ботинкани товонингиз атрофида истаганча эгиш мумкин. Ўраб ол ва кетавер! ...ни ёмон кўрадиганлар учун аъло ечим (бундай оёқ кийимни сотиб олиш учун нимани ёмон кўриш кераклигини тушунмадик).

 

4. Бармоғингиз жуда ингичками? Катта планшетингиз уни сезмаяптими? У ҳолда биз томонга шошилинг! Катта бармоққа кийиладиган бу мослама қайсар сенсорли экран билан курашга нуқта қўяди!

 

5. Қаттиқ шамоллаб, салфеткаларга доимий равишда интилиш у қадар яхши ғоямасми? Ёки шамолдан кўзингиз ёшланяптими? Ёки ғайғули фильм томоша қиляпсизми? Нима учун бу буюмни айнан ҳозир ва фақат Японияда ўйлаб топишди?!

 

6. Мазкур ёстиқ туфайли “пастки” қулоғингиз ёнбошлаб ётган вақтингизда телевизор овозини яхши эшитади! Ғаройиб!

 

7. Ҳавфсизлик - биринчи ўринда. Бу қўл ёрдамида бармоқларни кесиб олишдан қўрқмай, маҳсулотларни майдалашингиз мумкин!

 

8. Тез-тез метрода ухлаб қоласизми? Бу каска сизга ёрдам беради. Тиниқиб ухлашдан ташқари ёнинингизда ўтирган одам устига йиқилиб тушмайсиз!

 

9. Стик кўринишидаги ёғ? Йўқ, Япония бутун сайёрадан илгарилаб кетган!

 

10. Оёқлар терлашига “Йўқ” деб айтинг! Пошнасида ҳаво айланадиган бу ботинкалар билан товонингиз 24/7 мобайнида нафас олади!

 

11. Бу мослама уйда бўлган вақтингизда бурнингизни замонавийлаштиришга ёрдам беради!

 

12. Бу миттивой тез пишар лағмон идишидан чиқиб, у ейиш учун тайёрлигини маълум қилади!