Ўшанда бошқа йўлни тутсам ҳозир нима бўларди? Машҳур шахслар ҳам бундан мустасно эмас ва уларнинг ҳаётида ҳам «бошланғич нуқталар» мавжуд.

Қуйида шон-шуҳрат пиллапоясини забт этмаган тақдирда ҳаётлари бошқача бўлиши мумкин бўлган жаҳонга машғур юлдузлар билан танишинг.

 

Анжелина Жоли

 

 

Бу мукаммал гўзал ҳозирда даҳмалар ўғриси эмас, балки уларни тўлдирувчи инсон сифатида ишлаши мумкин эди. Зеро, ёшлигида Жоли бобосининг жуда ёмон ташкил этилган дафн маросимидан ҳафа бўлиб, дафн маросимлари идорасининг директори бўлишга қатъий аҳд қилган ва ҳатокки, мувофиқ лицензияга буюртма ҳам берган.

 

Дэвид Духовни

 

 

Мафтункор «ФҚБ агенти» Дэвид Духовни дарҳол актёр бўлиб қолмаган. Машҳурликка эришишдан аввал у инглиз адабиёти бакалаври дипломини олган. Ҳозирда у мактаб ўқувчиларига инглиз адиблари ва шоирларининг асарлари ҳақида ҳикоя қилиши ҳам мумкин эди.

 

Эмма Уотсон

 

 

Яна бир китобсевар – бу Эмма Уотсон. У Браун Университетида инглиз адабиётидан таҳсил олган ва болалигида тасвирга туша бошламаганида мактабда адабиёт ўқитувчиси бўлиши мумкин эди

 

Ева Лонгория

 

 

Сиз кинезиология нималигини биласизми? «Бу мушаклар ва ҳаракатланиш ҳақидаги фан», — дея иккиланмай жавоб берган бўларди Ева, чунки у ана шу ихтисослик бўйича дипломга эга. Агар Лонгория актриса бўлмаганида, ҳозирда эҳтимол одамларга жароҳатлардан сўнг ҳаракатланиш функцияларини тиклашда ёрдам бераётган бўларди.

 

Мик Жаггер

 

 

Rolling Stones яккахони бутун дунёда ном қозонишини дарҳол тушуниб етмаган. У мусиқа билан жиддий шуғулланишдан аввал Лондон иқтисодиёт мактабида бухгалтерия ҳисоботларини ўрганган. Агар Жаггер боши билан ижодга шўнғимаганида, бугун у, масалан мусиқа дўконида ҳисобчи бўлар эди.

 

Эштон Кутчер

 

 

Эштон Кутчернинг истарали юзини бугун исталган Голливуд кинолари ҳаваскори таний олади. Бироқ, бу йигит машҳур бўлишидан аввал Айова штати Университетида биотиббиётни ўрганганидан жуда камчилик хабардор. Ҳозирда у бемалол оқ халат кийиб, масалан, юқори технологияли протезларни яратиши мумкин эди.

 

Бейонсе

 

 

Юлдузга айланишдан аввал Бейонсе ота-онасининг сартарошхонасида полни супуриш орқали пул топган. Бугун юлдуз яшаш учун қўшиқ куйлаш эмас, балки оилавий ишда қатнашиш орқали пул топганида, фаолият пиллапоясидан кўтарилиб, эҳтимол, оилавий сартарошхонанинг бошлиғига айланган бўларди.

 

Харрисон Форд

 

 

Харрисон Форд кинода суратга тушишдан олдин бойскаутлар оромгоҳида етакчи сардор бўлган. Аксарият эркаклар скаутлар ҳаракатини бутун ҳаётларининг иши сифатида кўради. Шу боис, ҳозирда Форд ҳам махсус костюм кийиб олиб, болаларга ёввойи табиат шароитида омон қолишни ўргатаётган бўларди, деган фикрга боришимиз мумкин.

 

Морган Фримен

 

 

Морган Фримен қирувчи-учувчи бўлишни кўзлаган. Бунинг учун у ўрта мактабни тамолагач ҲҲКга ўқишга кирган. Бироқ, 4 йиллик хизматдан сўнг Фримен барибир самолёт штурвалидан кўра, ўзини камера объективи олдида яхшироқ ҳис қилишини тушуниб етган.

 

Лиза Кудроу

 

 

Кўпчилигимиз Лизани «Дўстлар» сериалидаги унча ақлли эмас, аммо ёқимтой малласоч роли орқали эслаймиз. Агар Кудроу жаҳон телеэкранларини забт этмаганида, ҳозир биология ўқитувчиси бўлиши мумкин эди, чунки Лиза коллежни битириб, бакалавр даражасини олган.

 

Том Круз

 

 

Том Круз католик руҳонийи бўлиш ҳақида жиддий ўйлаган. У бунинг учун ҳаттоки Цинциннати семинариясида мувофиқ таълим ҳам олган. Агар Крузнинг актёрлик истеъдоди бошқа қизиқишларидан устун келмаганида, айни дамда бу кўркам эркак католик черковларининг бирида насиҳатлар ўқиб ўтирган бўларди.

 

Барак Обама

 

 

АҚШнинг собиқ президенти сиёсатчи сифатида умид бағишлашни кеч бошлаган. Бир вақтлар унинг омон қолиш учун музқаймоқ сотишига тўғри келган. Агар Обаманинг иши шу йўналишда ривожланганида, ҳозирда у музқаймоқ машинасининг эгаси бўлиши мумкин эди. Ёки ҳаттоки, тўлақонли кафенинг эгаси....