Келинг, сайёҳ ҳеч бўлмаса бир маротабагина кўришни истайдиган сайёрадаги 13 та сирли масканни кўриб чиқамиз.

Саёҳатни ҳуш кўрувчилар оммабоп сайёҳлик йўналишларидаги барча асосий осори-атиқаларни яхши билишади. Уларни ўз кўзингиз билан кўриш муаммо эмас. Лекин, сайёрамизда у ёки бу сабабга кўра оддий сайёҳлар кўра олмайдиган жойлар ҳам мавжуд.

 

Кофун, Япония

 

 

Мазкур инсон қўли билан яратилган ороллар император оиласи аъзоларининг мақбаралари ҳисобланади. Камёб ҳолатлардагина фақат археологлар император саройининг руҳсати билан бу ерга ташриф буюра олади.

 

Шимолий Сентинел ороли, Ҳиндистон

 

 

Оролда истиқомат қилувчи туб аҳоли ўз ерини бегоналардан ҳимоя қилиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди. Шунинг учун Ҳиндистон ҳукумати сайёҳларнинг хавфсизлигини ўйлаб оролга яқинлашишни таъқиқлайди.

 

51-ҳудуд, АҚШ

 

 

АҚШ ҳукумати махфий ҳудуд мавжудлигини расман фақат 2013 йилда тан олди ва қисман ҳужжатлар махфийлигини очди. Уларга кўра, бу жойда энг янги парвоз аппаратлари ишлаб чиқиладиган АҚШ ҲҲК базаси жойлашган.

 

Мария Сионская черкови, Эфиопия

 

 

Бу ерда, махсус қурилган меҳробда, ибодатхонанинг асосий муқаддас буюми – Аҳд Қутиси сақланади. Уни фақат ёдгорлик қўриқчиси кўриши мумкин. Қўриқчига умирининг охиригача ибодатхонани тарк этиш ва бегоналар билан мулоқот қилиш таъқиқланади.

 

Кахоолаве ороли, АҚШ

 

 

Ушбу қурғоқчил орол бутун мавжудлиги тарихи давомида диний маросимлар жойи, жиноятчилар учун колония ва АҚШ машғулотлар базаси бўлган. Ҳозирда Кахоолаве қўриқхона сифатида эълон қилинган ва унга фақат табиатни тиклаш бўйича кўнгилли бригадалар таркибида бориш мумкин.

 

BT Tower радиотелевизион станцияси, Буюк Британия

 

 

Минорада юз берган портлашдан сўнг, рестора ва томоша майдончаси ташрифлар учун ёпилган. Бу ерда камдан-кам ўтказиладиган тадбирлар туфайли, юзлаб омадлиларда Лондонни ноодатий ракурсдан томоша қилиш имкони пайдо бўлади.

 

Исэ ибодатхоналар мажмуаси, Япония 

 

 

Мамлакатдаги асосий муқаддас жойнинг ҳудудига фақат ибодатхона коҳинлари ва император оиласи вакиллари қадам босиши мумкин. Қолганлар эса бир нечта тўсиқ ортидан кўринадиган ибодатхоналарнинг томларини кўриб баҳра олишлари мумкин.

 

Вароша ташландиқ шаҳри, Кипр

 

 

Фамагуста шаҳрининг ушбу тумани Кипрдаги энг оммабоп сайёҳлик маскани бўлган. Бироқ, 1974-йилнинг июль ойида бари ўзгарди: шаҳарга турк қўшинлари бостириб кирган, аҳоли эса кўчирилган. Шундан буён шаҳар тўсиқ билан ўралган бўлиб, турк армияси томонидан қўриқланади.

 

Сейбл ороли, Канада

 

 

Атлантика бўйлаб сузиб юрувчи аҳолиси 30 кишидан кам ушбу қумлоқ орол ғарқ бўлган кемалар қабристони ҳисобланади ва ноёб табиати туфайли қўриқхона сифатида эълон қилинган. Унга ташриф буюриш учун Канада ҳукуматига мурожаатнома ёзиш ва сафар заруриятини исботлаш керак.

 

«Пионен» дата-маркази, Швеция

 

 

Стокгольмда совуқ уруш даврида қурилган бункер кейинчалик Швеция хостинг компанияси учун ўта замонавий офисга айлантирилган. Бу ерда, 30 метр чуқурликдаги қалинлиги ярим метрга тенг эшиклар ортида кўплаб машҳур сайтларнинг маълумотлари сақланади.

 

Ласко ғори, Франция 

 


15 йиллик очиқ эшиклардан сўнг қояларда чизилган ноёб суратларни сақлаб қолиш мақсадида сайёҳлар учун кириш таъқиқланди. Ҳозирда ғорнинг аниқ нусхасига ташриф буюриш ёки виртуал сафарда бўлиш мумкин.

 

 «Дон-2Н» радиолокацион станцияси, Россия

 

 

140 метр асосда жойлашган баландилиг 40 метр мазкур пирамида Москванинг РҚМ (ракетага қарши мудофаа) тизимидаги асосий элемент ҳисобланади. Станцияга фақатгина камёб ҳолатларда матбуот-тури таркибидаги журналистлар кириши мумкин, аммо улар ҳам кўп нарса кўра олмайдилар.

 

Солномалар зали, АҚШ

 

 

Рашмор тоғида АҚШ президентлари тасвирланган машҳур барельефдан ташқари, яна бир сирли хона ўйиб ишланган бўлиб, вақт капсуласига ўхшаш бу хонада мамлакатнинг муҳим тарихий ҳужжатларининг нусхалари сақланади. Ушбу хонага кириш жойи кодли қулфдан иборат гранит плита билан ёпилган.