Машҳур брендларнинг рамзлари ва номларига қараб дизайнерлар уларни яратганида нимадан илҳом олганига, уларнинг келиб чиқиш тарихи қандайлигига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Эҳтимол, улар мутлақо тасодифан пайдо бўлгандир?

Бугун уларнинг энг қизиқарлилари ҳақида сўзлаймиз.

 

© depositphotos  

Дунёдаги энг машҳур мультипликация студиясининг рамзида доим эртакнамо қаср акс эттирилган. Дастлаб унга Германиядаги Нойшванштайн қасри асос бўлган. Бироқ, 2006 йилда уни Париждаги Диснейлендда қурилган Золушканинг қасри эгаллади.

 

© depositphotos  

Даниядаги ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи LEGO компаниясининг номи данияликлар тилидаги «leggodt» — «мароқли ўйин» иборасининг қисқартмаси ҳисобланади.

 

© depositphotos

Иккинчи жаҳон уруши даврида Coca-Cola компаниясининг Германиядаги бўлимини бошқарган Макс Кайт янги маҳсулот яратишга қарор қилган. Ичимликнинг номи жамоавий муҳокаманинг натижаси бўлган. Зеро, Кайт иштирокчиларга «тасаввурни ишлатишни» (немисчада — «Fantasie») айтган ва бунга жавобан ходимлардан бири Joe Knipp дарҳол «Fanta!» сўзини келтирган.

 

© depositphotos

«Nin-ten-do» - 3 та япон иероглифидан тузилган ном бўлиб, «Омадни самога қолдир» дея таржима қилиш мумкин.

 

© wikipedia 

Данияда асос солинган Pandora заргарлик уйининг номини танлашда ҳам афсоналарга мурожаат этилган. Бу сўз қадимги юнон тилидан «барига қобилиятли» деб таржима қилинади. Афсонага кўра Пандора Зевснинг иродаси билан яратилган биринчи аёл бўлиб, у Прометей илоҳий оловни ўғирлагани учун одамларга жазо сифатида юборилган.

 

© depositphotos

Люкс тоифасидаги Cadillac автомобиллар маркаси ўз номини компания асосчиси,  Mеханик Генри Лиланднинг аждоди – Франция мустамлакачи маъмури ва ҳарбий қўмондони Антуан Ломе де Ламот де Кадильякнинг исмидан олган.

 

© depositphotos

Британиядаги Durex контрацептивлар бренди – бу Durable, Reliable, Excellence (мустаҳкамлик, ишончлилик, устунлик) сўзларининг қисқартмаси.

 

© depositphotos

Баъзи компанияларнинг мақсади уларнинг рамзларидан фойдаланиш ҳаётимизнинг бир қисмини яхшилашини хабар қилишдан иборатдир. Хўш, Леви бу хабарни тарқатиш учун нима қилди? У аксариятимиз джинси кийганда алоҳида урғу беришни истайдиган тана қисмини ажойиб усулда яшириб қўйди. Агар аввал буни кўрмаган бўлсангиз, энди доим назарингизда бўлади.

 

© depositphotos

Компания асосчиси Пьер Омидьяр Echo Bay Technology Group компаниясига ишлаган пайтидаёқ сайтнинг аналогини яратган. Ушбу компаниянинг офиси Эхо Бей (Невада) номли ҳудудда жойлашган. Омидьяр «EchoBay.com» сайтини рўйҳатдан ўтказишни истаган, аммо бу номнинг бандлиги маълум бўлган. Шунда у номни «ebay.com» кўринишигача қисқартирган. Шунга қарамай, кўпчилик ebay сўзи - «Electronic Bay» («электрон кўрфаз») қисқартмаси эканлигига ишонади.

 

© depositphotos

Корейс тилида «sam» -«уч», «sung» эса – юлдуз маъносини англатади. Натижада, Samsung сўзини тўғридан-тўғри  «уч юлдуз» деб таржима қилиш мумкин. Уч сони ўзида «катта, кўп сонли ва қудратли» маъносида ишлатилади.

 

© depositphotos

Бу ном - «Service Games of Japan» («Япония ўйинлар хизмати») иборасидан олинган қисқартма. Компания дастлаб мамлакатнинг ҳарбий базаларига пинбол ўйини учун автоматларни етказиб бериш билан шуғулланган.

 


© depositphotos  

Бир қарашда Audi рамзи оддий ва тушунарли кўринади, аммо бари кўринганидек содда эмас. Тўрт ҳалқанинг ҳар бири 1932 йилда Audi концернига асос солган тўртта компаниянинг бирини англатади: DKW, Horch, Wanderer ва Audi.

 

© depositphotos  

Alfa Romeo рамзида чуқур тарихий ғоялар яширинган – қизил хоч Милан муниципалитети байроғидан олинган, қонҳўр аждар эса – бир замонлар Ламбардияни бошқарган қадимий Висконти сулоласининг рамзи ҳисобланади. Айтиш керакки, аждарли машиналар бутун тарих давомида бошқа рамзларга нисбатан камроқ одамларни нобуд қилган.