Қадрдон уйимиз қанчалар илиқ ва севимли бўлмасин, ҳар биримизда кўнглимиз ўзгаришларни тусаб қоладиган онлар бўлади. Балки ҳозирча хонадонингизда улкан ўзгаришларни амалга ошириш режаси йўқдир ёки имконият кўтармас, лекин бу - ўзгаришлардан мутлақо воз кечиш керак дегани эмас. Баъзан ажойиб натижага эришиш учун бир озгина қунт ва ҳохиш кифоя қилади.

Қуйида янгиланишларни истасангиз-да, таъмирлашга куч бўлмаган ҳолатлар учун осон бажариладиган 14 та оддий ғояни тақдим этамиз.

 

14. Ёнар стол

© mikeasaurus

Дизайнерлик мебеллари ҳамённи бўшатиб қўйиши мумкин, аммо герметиклаш учун мўлжалланган елим у қадар қимматга тушмайди. Бу ердан қоронғида ёниб турадиган столни қандай яратишни билиб оласиз.

 

13. Каравотингиз боши

© HomeMade by Сarmona  

Ётоқхонанинг ташқи кўринишини атиги битта нарса – каравотнинг бош томони ёрдамида ўзгартириш мумкин. Шунингдек, буни ўз қўлларингиз ёрдамида бажариш қийин эмас – батафсил йўриқнома бу ерда келтирилган.

 

12. Антиқа шаклдаги токчалар

© I Spy DIY

Янгиликни ҳохлаяпсизу, аммо гулқоғозларни елимлашга кайфият йўқми? Унда антиқа токчаларга нима дейсиз? Ана шундай токчаларни мустақил ясаш йўлларини бу ердан билишингиз мумкин.

 

11. Ўз қўлингиз билан янги каравот

© Shanty 2 Chic

Агар мебель дўконларини айланиш Сиз учун зерикарли бўлса, ажойиб каравотни доим мустақил ясаш мумкин. Зеро, ўта батафсил йўриқнома мавжуд.

 

10. Мебелни янгилаш

© ATTHEPARK'S

Мебелнинг асосий вазифасини ўзгартириш билан уни мутлақо танимайдиган даражада янгилаш мумкин. Агар шубҳаланаётган бўлсангиз Джули Парк (Julie Park)нинг ATTHEPARK’S блогига ташриф буюринг: эски комод телевизор учун ажойиб столга айланган.

 

9. Ваннахонадаги гардишлар

© Indulgy  

Баъзан одатий буюмлар мутлақо ўзгача кўриниш касб этиши учун биргина кичик деталь ҳам етарли бўлади. Тан олинг, сурат учун гардишлар ваннахонада керак бўлади деб ким ҳам ўйлабди?

 

8. Музлатгични янгилаш

© TheEveryGirl  

 

7. Ёрқин ёстиқлар

© Aliexpress  

Меҳмонхона янги мебель харидисиз ҳам янгича қиёфага киради – ёрқин тасвирлар туширилган диван учун ёстиқлар бунда самара беради. Ҳудди шундайларини бу ердан топиш мумкин.

 

6. Деворлар учун безак

© TheHambyHome  

Шинамлик истаётган бўлсангиз, кўп нарсанинг керакги йўқ. Масалан, гуллар ва оддий шиша банкаси ҳам етарли. Бундай безакни қандай яратишни бу ерда кўринг.

 

5. Антиқа қандил

© PillarBoxBlue  

Эски буюмлар яхши ҳолатда бўлса, янгиларини сотиб олишга ҳожат йўқ, чунки уларни атиги ярим соатда янгилаш мумкин. Масалан, мана бундай усулда қандилга янги ҳаёт бағишлаш мумкин.

 

4. Ёрқин урғулар

© TheNewDomestic  

Таъмирлаш борасида қатъий қарорга келмаган бўлсангиз-да, бир рангдаги деворлар жонга теккан бўлса, деворлар учун оддий, аммо самарали декордан бошланг. Бу ерда ҳудди шундай паннони қандай қилишни ўрганасиз.

 

3. Янги ҳудудларни ажратиш

© Etsy  

Катта хонанинг бир қисмини девор билан ажратишни ўйлаётган бўлсангиз, бошланишига тўсиқлар ёки пардалардан фойдаланиш мумкин. Ёрқин паррандалар тасвири туширилган тўсиқларни бу ердан топса бўлади.

 

2. Замонавий стул

© TheKeyItem  

Хонага бироз ҳашам беришни ўйладингизми? Дизайнерлик дўконларини айланишга ҳожат йўқ, ахир оддий пластик стулни янгилаш мумкин.

 

1. Суратли деворлар

© TheNewDomestic

Агар суратлар чизилган деворлар ҳақида орзу қилсангиз, ёрқин бўёқлар ва турли принтларни қўллашга қўрқманг. Бу ерда эса ана шундай гўзалликни яратиш бўйича батафсил йўриқномани топасиз.