Фотосуратчи ва сайёҳ Коул Райс сафардан ажойиб суратларни олиб келишга ёрдам берадиган мобил фотографиянинг бир нечта сирлари билан ўртоқлашди.

Коул Райс (Cole Rise) — машҳур фотосуратчи, сайёҳ ва Instagram учун Rise пресети муаллифидир. Унинг суратлари ҳаттоки ишлов берилганидан кейинҳам табиий кўриниши билан ажралиб туради. Коул мобил телефонга қандай қилиб суратга олиш ҳамда суратлар сифати бўйича кўзгули фотоаппаратларда олинганларга яқин бўлиши учун уларни қандай таҳрир қилишга оид шахсий сирлари билан бўлишди.

 

1. Сояларга ёруғлик қўшинг ва ёрқин бурчакларни қоронғилаштиринг

Аввал/Кейин

ColeRise

Фотосуратларга ишлов беришга мўлжалланган аксарият асбоблар ёруғлик ва сояларни созлаш учун опцияларга эга бўлади. Улардан албатта фойдаланиш керак.

 

Табиат акс этган фотосуратни яхшилаш учун Коул сояларга ёруғлик қўшиш ва ёрқин жойларни бир оз қоронғилаштириш орқали экспозицияни мувозанатга келтирган. Шунингдек, у тасвирни илиқ рангларга келтириш учун Litely иловаси тўпламидаги Winsy фильтрини қўллаган.

 

2. Суратни ёрқинроқ қилиш учун виньетка ва соя эффектини қўшинг

Аввал/Кейин

ColeRise

Виньетлаштириш эффекти сурат периметри бўйлаб тўқ тусни қўшади ва унинг ўртсини ёриштиради. Бу Коулнинг энг севимли усулларидан бири. Оригинал сурат ўта тўқ бўлиши мумкин эди, шу боис Коул тўйинганликни ошириб, ҳаво шарини ландшафтдан бир оз ажратиш учун озгина кескинлик қўшган. Бу суратни табиий сақлаб қолиш имконини берган.

 

3. Тасвирни таҳрир қилинг, сўнгра барча созлашларни яна 50%га қайтаринг

Аввал/Кейин

ColeRise

Бу жуда муҳим

Асосий ҳийла суратингизни табиий кўринишга келтиришдан иборат. Одатий усулда тасвирни таҳрир қилинг, сўнгра барча созлашларни яна 50%га қайтаринг.

 

Ўтган йили Instagram фойдаланувчилари ниҳоят фильтрларнинг таъсир кучини назорат қилиш имконига эга бўлдилар. Ушбу воситалардан фойдаланиш учун шунчаки фильтрни танлаб, сўнгра унга яна бир мартта босинг.

 

Яна бир маслаҳат: Instagram даги LUX воситасидан фойдаланманг. Унинг вазифаси — контраст камчилигини тузатишдан иборат бўлиб, бу суратни сунъий қилиб қўяди.

 

4. Имкон борича ҳамма ерда одамларни суратга олинг

Табиат манзалари одамлар бўлганида яхшироқ кўринади. Суратдаги инсон ҳиссиётларни бўлишишга қодир. Хусусан, дунёнинг турли бурчакларида ўзини дугонасининг қўлини ушлаб турган ҳолда суратга оладиган Мурад Османнинг ишлари одамлар суратга ўзига хослик бағишлашининг ёрқин намунасидир («Ортимдан юр» суратлар серияси).

 

5. Одамлар обеъктларнинг кўламини кўрсатишга ёрдам беради

Бу қадимий Жераш шаҳри харобалари. Агар бу суратдан инсон олиб ташланса, биз бу иншоотнинг кўлами ва улканлигини ҳис эта олмаймиз.

 

6. Автомобиль ойнасидан чиқиб сурат олишга уриниб кўринг

Сиз ҳеч қачон олдиндан нима ҳосил бўлишини билмайсиз. iPhone қурилмаси бўлса, шунчаки ишга тушириш тугмасини босинг ва серияли суратга олиш режимида бўлиш учун уни босиб туринг. Android асосидаги смартфонда камера созлашларида мувофиқ режимни (Burst Mode) танлаш орқали серияли суратга олишни ёқиш мумкин. Sаmsung смартфонларида у Burst Shot деб номланиши мумкин. Ушбу суратни яратишда Коул чайқалиш эффектини бериш учун Slow Shutter Cam воситасидан фойдаланган.

 

7. Қизиқ кадрга эга бўлиши учун смартфонни автоуловнинг томига жойланг

ColeRise

Агар осмонда булутлар бўлса, уларнинг автомобиль томидаги акси суратга маълум ўзига хослик бағишлайди.

 

8. Ажойиб акс этувчи эффектни яратиш учун гаджетни сув юзасига олиб боринг

 

9. Instagram учун суратга олаётганда смартфонни вертикал ҳолда ушланг

Вазифани осонлаштириш учун камерани вертикал ҳолатда ушланг: кадр учун керакли ҳамма нарсани квадрат соҳага сиғдириш осонроқ бўлади. Янаям яхшиси камерани фақат квадрат тасвирларни суратга олишга созлаб қўйиш керак.

 

10. Манзараларни суратга олишда тўсиқни тушириш учун товушни созлаш тугмасини босинг

ColeRise

Айтингчи, iPhone қурилмасидаги камерани очиб, шунчаки товушни созлаш тугмасини босиш орқали суратга олиш мумкинлиги билармидингиз? Зеро, бу Android бошқаруви остидаги телефонлар учун адолатли. Samsung Galaxy S4 қурилмасида товушни созлаш тугмасига аввалдан белгиланган яқинлаштириш функциясининг ўрнига тўсиқни тушириш функциясини ўтказинг. Тугмаларнинг бундай рокировкаси суратни бузиб қўйиши мумкин бўлган “титроқ қўллар” эффектининг олдини олиш учун телефонни қулайроқ ушлаш имконини беради.

 

11. Объектни олд планга чиқаришни истасангиз, ерга яқинроқ эгилинг

Смартфонларнинг камераларида кескинлик чуқурлиги яхши эмас, шунинг учун айрим ҳийлаларни қўллаш мумкин. Масалан, камерани ерга яқинроққа тушириш.

 

12. Ўзингизга эътибор қаратманг ва рюкзак тақиб юрманг

Гаджетларни осиб олган сайёҳ – ўғрилар учун ажойиб нишон. Коул саёҳатлар чоғида ҳеч қачон ўзига тортувчи кийим киймайди, камераси ва телефонини ўзига яқинроқ тутади ва доим рюкзагини уйда қолдиради. Кўчадаги савдогарни ёки шунчаки одамни суратга олишдан аввал албатта ундан руҳсат сўранг. Одамлар буни қанчалар ҳуш кўришларига ҳайрон қоласиз.

 

13. Ёмон об-ҳаво = ажойиб сурат

ColeRise

Ёмғир ёки дўл бошланганида қочиб кетманг. Бу яхши кадр қилиш учун энг зўр шароит. Булутли кунлар – осмондаги ўзига хос нақшларни суратга олиш учун имкониятдир. Ҳаттоки об-ҳаво жуда ёмон туюлганида ҳам уйда ўтирманг.

 

14. Ҳаттоки энг кутилмаган лаҳзаларда суратга олишга тайёр туринг

ColeRise

Ҳар доим ҳам суратга олишга яхшилаб тайёргарлик кўриш имконияти бўлмайди, баъзида кутилмаган ҳолатлар юз беради. Масалан, паст учиб ўтаётган мана бу самолёт туширилган кадр каби. Шунинг учун, яхши кадрларни қўлдан чиқаришни истамасангиз телефонингиздаги керакли тугмаларни ёдлаб олинг. Масалан, Samsung смартфонларида Camera Quick Access опцияси мавжуд. Янги Galaxy S6 қурилмасида эса ўрнатилган хос тугмалар мавжуд, шунчаки Home тугмасини икки марта босиш кифоя.

 

15. Энг яхши суратларни олиш учун бошқалардан узоқроққа киринг

Гўзал жойларни очишнинг ягона йўли – ўингизни тадқиқ қилишга мажбурлашдир. Ноодатий кадрлар олишни истайсизми? Сайёҳлар тўпланган жойдан узоқроққа кетинг.

 

Умуман олганда, Коул аётганидек, ёрқин ҳаётда яшанг ва шунда ажойиб суратлар ҳосил бўлади.