Эътиборингизга бутун дунёдаги бош ошпазлар сирларини ҳавола этамиз. Улар сизга моҳир ошпазлар даражасида таом тайёрлашни ўрганишга ёрдам беради.

 1. Энг серсув гўшт

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos

Товуқ ёки ёғсиз чўчқа гўшти узоқ қовурилади, бунда гўштни қурутқориш хеч гап эмас. Буни олдини олиш учун европалик ошпазлар айёрона усулни қўллайдилар – махсус намакобда ивитиш. Бундай намакобни тайёрлаш жуда осон: 1 литр сувга 1/4 стакан туз ва таъбга қараб 1/2 стакан шакар солинади. Кейин эса гўшт сувга тўлиқ бўктирилиб, совутгичга юборилади.

Намакобда ушлаб туриш вақти маҳсулотнинг ҳажмига оғирлигига боғлиқ – 1 кг гўшт 1 соат, бироқ 8 соатдан ортиқ ва ярим соатдан кам ушлаб турилмаслиги керак. Бундан ташқари, кичик бўлаклар, масалан товуқ оёқлари ҳақида айтадиган бўлсак, вақт бўлакнинг ўртача оғирлиги билан ҳисобланади. Тайёрлашдан олдин гўшт юзасидан туз қолдиқларини олиб ташлашни унутманг.

 

2. Хушбўй зираворлар

© depositphotos   © depositphotos

Зиравор, масалан қора мурч ёки зира ўз таъмини тўлиқ таомга бериши учун уни қуруқ товада қизитиб олиш, кейин эса майдалаш зарур. Бу тош хавончада амалга оширилса, унинг ажойиб ҳиди умуман йўқолмайди. Майдаланган қора мурчни думалоқ мурчга алмаштириб кўринг – уни майдалаб, таомга солсангиз одатий таъмга қанчалик маза беришини кўрасиз.

 

3. Яхши “кўтарилган” пишириқлар

© depositphotos   © depositphotos  

Хамир аъло даражада тайёрланиши учун бор-йўғи битта оддий қоидага амал қилинг: ёғ ва тухумни бир кун давомида хона ҳароратида қолдиринг.

 

4. Қарсилдоқ балиқ

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos  

Оқ балиқ гўштининг усти иштаҳаочар қарсилдоқ бўлиши учун уни грилда қовуришдан олдин устига майонез суртиш лозим. Бунинг учун ошпазлар чўткасини олиб унинг учини соусга ботиринг ва бир неча тезкор ҳаракатлар билан балиқ устига суртинг. Ана энди таъбга қараб туз сепиб, уни грилга қўйинг. Балиқ гўшти юзасининг ажойиб юпқа қарсилдоқ бўлиши кафолатланади.

 

5. Ёғсиз лаҳм гўшт

© depositphotos 

Дунёдаги машҳур ошпазлардан бири Ален Дюкасс лаҳм гўштни мазали қилб пишириш сирини очди. Қовуриш жараёнида у гўшт бўлагини товага ёғ қавати бўлган тарафи билан жойлаштиради. Бу гўштни мазали қилибгина қолмай, бошқа ёғ ишлатиш заруратидан озод этади.

 

6. Ёқимли картошка пюреси

© depositphotos   © depositphotos   

Қайнатилган картшокани пюрега айлантиришдан олдин уни яхшилаб қуритиш керак. Бунин гучун уни қуруқ товага солинг ва қолиб кетган сув парлангунига қадар ушланг. Асосийси, картошка юзаси қовурилишни бошлмаслиги керак. Ана шундан кейингина пюрени тайёрлаш лозим – бу усул жуда майин ва ажойиб таом тайёрлашингизда ёрдам беради.

Кичик сир: пюрега айлантириш жараёнида қайноқ сут сизга сачрамаслиги учун картошкани бироз эзиб, кейин суюқлик қўшиш тавсия этилади.

 

7. Энг мазали блинчиклар

© depositphotos   © depositphotos   

Рецептидан қатъий назар блинчиклар учун тайёрланган хамирга доим катта қошиқда яхши сметана қўшиш мақсадга мувофиқ. Бу усул барча ҳолатлар – ширин ёки ширин бўлмаган блинчикларни тайёрлашда ўз самарасини беради. Улар майин ва мазали чиқади, қиймани ўраш давомида ёрилиб кетмайди.

 

8. Шакар ширинликлар учун эмас

 © depositphotos   © depositphotos   

Шакар туз каби зиравор бўлиши мумкин. Янги, консерваланган томат ёки томат пастаси ишлатиладиган ҳар қандай таомга бир чимдим шакар қўшинг. Бу уларнинг нордонлигини йўқотиш ва таомнинг ҳақиқий таъмини билиш имконини беради.

 

9. Идеал даражада тайёрланган лаҳм гўшт

© depositphotos  

Эндигина совутгичдан олинган гўштни ҳеч қачон қовурманг. Уни хона ҳароратида бир-икки соатга қолдиринг. У “исиб олади” ва тайёрлаш жараёнида бир хил қовурилади. Айнан шу туфайли қовурилиши қай даражада бўлишидан қатъий назар лаҳм гўштни идеал даражада тайёрлайсиз. Усти қарсилдоқ бўлиши учун гўштни қовуришдан олдин қоғоз сочиқча билан қуритиб олинг.

 

10. Энг мураккаб таом – ажойиб глазунья

© depositphotos   © depositphotos   

Идеал глазуньянинг уч асосий таркиби мавжуд: қалин деворли това, сариёғ ва паст ҳарорат. Товани бироз қиздириб олинг ва ярим чой қошиқ сариё солинг. У “вишилламасдан” эриши керак. Кейин товага тухум чақиб, 4 дан 5 дақиқагача тайёрланг. Туз сепинг ва кейин таътиб кўришингиз мумкин. 

 

12. Шаффоф қайнатма шўрва

© depositphotos  

Шаффоф товуқ қайнатмаси – кўплаб шўрва, қайла ва бошқа таомлар асоси саналади. Қайнатма “шишасимон” бўлиши учун шўрва учун махсус товуқ гўштидан фойдаланиш ва қопқоғини ёпмасдан 3 соатдан кам бўлмаган вақт давомида жуда паст оловда пишириш, ўз вақтида кўпигини олиб қайнаб кетишга йўл қўймаслик керак. Бир ярим соатлик қайнашдан кейин қайнатмага петрушка ёки сельдер илдизи, сабзи ва пиёз солиш мумкин.

Мол ва қўй гўштидан қайнатма тайёрлашда эса уларни майдалаб, қуруқ қизитилган товага қора қарсилдоқ юза хосил бўлгунча солиб, кейин қайнатмага қўшиш лозим. Бу таомга ғаройиб таъм ва ранг беради.

 

13. Қарсилдоқ нон

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos

Уй шароитида нон тайёрлаганда уни қарсилдоқ бўлишида мураккабликлар юзага келади. У жуда рангсиз ҳолатда қолиб, деярли тошга айланиб қолади. Муаммони ҳал қилиш йўли жуда осон: газ духовкасига бироз сув тўлдирилган идиш қўйинг. Пар ўз ишини амалга оширади – ноннинг юзаси қарсилдоқ, чиройли бўлади.

 

14. Пиёзни тўғри қовуринг

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos  

Товани ўрта оловга қўйинг, уни қизитинг, сариёғ ва ўсимлик ёғи қўшинг ва тўғралган пиёзни туз билан солинг. Туз бир вақтнинг ўзида бир неча вазифани бажаради: ёқимсиз ҳиддан халос этади, пиёзга тезроқ тайёр бўлиш ва бироз ширинлик таъмини бериб, карамеллаштиришда ёрдам беради. Пиёзни фақат сариёғда қовуриш мумкин, у қизиш жараёнида қорайиб кетмаслиги учун эритилган ёғдан фойдаланинг.

 

15. Саримсоқдан қўрқманг

© depositphotos   © depositphotos   

Саримсоқдан нафақат вампирлар қўрқишади. Ахир оғиздаги бадбўй ҳид ишга оид ёки романтик учрашувнинг “белига тепиши” мумкин. Агар бу сабзавотни ёқтирсангизу, кўришишни истаётган одамни чўчитиб юборишдан қўрқаётган бўлсангиз, уни таомга солманг, тарелкага саримсоқ суртинг. Таомга унинг ҳиди ўтади, сиз эса ёқимсиз ҳидни четлаб ўта оласиз.

 

Бонус: куйишга қарши қатламга эга товаларга йўқ деймиз!

© depositphotos   © depositphotos  

Сезган бўлсангиз керак, замонавий товаларнинг кўпчилигида қарсилдоқ егуликларни тайёраш қийин. Бунинг сабаб таг олиш қарши қаватдир. Бундай товаларда фақат тухум, омлет ва блинчилар тайёрланг. Агар балиқ, гўшт ёки картошка юзаси қарсилдоқ чиқишини истасангиз, таг олишга қарши қатламга эга бўлмаган яхши това сотиб олинг ва фарқни ҳис этинг. 

 

depositphotosdepositphotos превьюсидаги суратлар