Эътиборингизга рекламадаги исталган маҳсулотни сарҳил ва иштаҳаочар қилиб кўрсата оладиган 15 та қизиқ усулни тақдим этамиз.

Ҳақиқий ҳаётда ҳеч ким, ҳаттоки ўта мукаммал моделлар ҳам, ҳудди рекламадагидек кўринмайди. Бу нафақат одамлар, балки егуликларга ҳам тегишли. Тасаввур қилинг-а, услубчилар ҳатто таомларни ҳам безаш билан шуғулланар экан.

 

Меваларга ялтиратадиган дезодорант сепилади

 

 

Рекламадаги мевалар ялтирба туриши керак ва маълум бўлишича, бунинг учун қандайдир махсус воситалар шарт эмас. Шунчаки спрей кўринишидаги дезодорант ҳам бўлади. У асосий хусусиятларидан ташқари, қулупнай, узум, олма ва бошқа кўплаб меваларни ялтиратиб бериши мумкин. Айрим фуд-услубчилар айнан шу мақсадда соч учун лакдан фойдаланадилар.

 

Қуймоқлар устидан қиём ўрнига мотор мойи қуйилади

 

 

Ҳақиқатдан ҳам кўнгилни оздирадиган таом, аммо ўта ишонарли кўринади. Ҳақиқий қиёмни қуймоқ тез шимиб олади, шунинг боис сураткаш керакли кадрларни олишга улгуриши учун мотор мойидан фойдаланилади. Шунингдек, яна бир усул мавжуд: қуймоқлар устидан пойабзал ёки мато учун сувни итарувчи спрей сепилади. У ҳеч қандай қиём таъсир қила олмайдиган ҳимоя қобиғини юзага келтиради.

 

Бургерлардаги котлетлар пойабзал креми билан бўялади

 

 

Бургерлар рекламасидаги котлетлар деярли хом бўлиб, намлигини йўқотмай, катта ва ширадор бўлиб қолиши учун бир неча сониягина қовурилади. Янада ҳақиқатга яқин кўриниши учун улар пойабзал креми билан бўялади. Гриль изларини ўхшатадиган чизиқлар учун эса котлетлар устига қиздирилган сих босилади. Лекин, бургерлар билан ишлатиладиган ҳийлалар ҳали жуда кўп.

 

Денгиз маҳсулотлари глицерин билан қопланади

 

 

Денгиз маҳсулотлари тез шамоллаб, қуриб қолади ва бу сураткашларга ёқмайди. Креветкалар ва бошқа бенгиз туҳфалари иложи борича узоқроқ янги ва ширали кўриниши учун, уларга сув ва глицерин аралашмаси билан ишлов берилади.

 

Хитой лағмонига глюкоза шарбати қўшилади

 

 

Лағмон тез тайёрланади, аммо шунча тез қуриб, кўринишини йўқотади. Бунга йўл қўймаслик учун унинг устидан одатда ширинликларни тайёрлашда қўлланиладиган глюкоза шарбати қуйилади.

 

Тортлар картон билан тахланади

 

 

Торт қаватлари ҳажмини яхшироқ ушлаб туриши ва кремдан ҳўлланиб қолмаслиги учун уларнинг орасига картонлар қўйилади ва тиш кавлагичлар билан маҳкамланади. Бу каби усуллар шунингдек сэндвичлар ва бургерлар рекламасида ҳам қўлланилади.

 

Ичимликларда кўпик ҳосил қилиш учун суюқ совун ишлатилади

 

 

Сут, кофе ва пиво каби ичимликларни суратга олишда мутахассислар уларга суюқ совун ёки идиш ювиш воситасини қўшадилар. Бу табиий кўринадиган ва ичимликларни жозибадор қилиб кўрсатадиган барқарор кўпикни ҳосил қилади.

 

Музқаймоқ картошка бўтқасига алиштирилади

 

 

Студиядаги ёритиш мосламалари туфайли музқаймоқ тез шаклини йўқотиб, эриб кетади. Шу боис, унинг ўрнига бўялган картошка бўтқаси ёки крахмал, шакар кукуни, жўҳори шарбати, ёғ ва бошқа масаллиқлардан иборат паста ишлатилади. Буларнинг барчаси мазали эмас, аммо ҳудди ҳақиқий музқаймоқдек кўринади ва эримайди.

 

Кўпиртирилган қаймоқ ролида — соқол олиш учун крем

 

 

Соқол олиш учун мўлжалланган крем шаклини анча яхши ушлаб туради ва кўпиртирилган қаймоқдан фарқли ўлароқ эримайди. Бу сураткашнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради. Ягона ҳавотирга соладиган нарса – моделлар адашиб «ширинлик»ни еб қўймаслигини назорат қилишдир.

 

Муз бўлаклари пластикдан ясалган

 

 

Ҳудди музқаймоқ сингари муз ҳам ёритиш мосламалари остида тез эриб кетади. Пластик кублар яхна ичимликлар рекламаси учун ажойиб тарзда мос келади. Айтганча, уларни ҳам музлатиш ва мувофиқ тарзда ишлатиш мумкин.

 

Ёрма рекламасидаги сут ўрнига елим ишлатилади

 

 

Ҳақиқий сутда ёрмалар тез намланиб, тақсимча тубига чўкиб қолади. Агар сут ўрнига ПВА елимидан фойдаланилса, суратга олиш давомида ёрмалар тепада қолиб, дастлабки кўринишини йўқотмайди.

 

Газланган сувга антацид воситалар қўшилади

 

 

Лимонаддаги углерод оксид газининг пуфакчалари анча тез йўқолади. Бироқ, одамлар меъда қайнашидан ҳалос бўлиш усун ишлатадиган антацид воситаси газланган сувга қўшилса яна пуфакчалар ҳосил бўлади. Газланган сув ва антацидлар бирикмаси нейтраллашув кимёвий реакциясини юзага келтиради ва пуфакчалар сураткашга керак вақтгача пайдо бўлаверади.

 

Гриль товуғининг ичи қоғоз сочиқларга тўлдирилади

 

 

Аслида товуқ мувофиқ равишда грилда тайёрланмайди. Ҳудди фастфуд учун котлетлар каби товуққа энг кам иссиқлик ишлови берилади ва бўялади. Жозибадор ҳажм бериш учун эса товуқ ичи қоғоз сочиқлар билан тўлдирилади ва тикилади.

 

Қайла тайёрлаш учун мумдан фойдаланилади

 

 

Қайла қанча қуюқ бўлса, сураткаш учун шунча яхши. Шу боис қайлаларга мукаммал қубқлик бағишлайдиган турли рангдаги эритилган мумлар қўшилади.

 

Буғ сунъий равишда яратилади

 

 

Ҳудди ҳозиргина тайёрлангандек иштаҳани очар даражада буғланиб турган таом аслида умуман иссиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Сураткашларда бу манзарани ҳосил қилиш учун қўлланиладиган бир нечта усул мавжуд (фотшопдан ташқари):

 

  • таомни «буғланиб» туришга мажбур қиладиган ва устидан бир неча бор юргизалидан буғлантиргич;

 

  • пахтали шарчалар – улар сувга ботирилиб, микротўлқинли печга қўйилади, сўнгра таом ичи ва унинг орқасига жойланади. Иситилган пахта бир неча дақиқа давомида буғ чиқариб туради. Бу вақт ичида сураткаш ўз ишини бажаришга улгуради;

 

  • керакли миқдорда буғ ажратиб берадиган махсус буғ ўхшатиш мосламаси.