Одам кўп тоннали темир қушни қандай қилиб осмонга кўтаришга муваффақ бўлаётганига ишонишдан кўра сеҳр-жодуга ишониш осонроқ. Билмаслик ноаниқ нарсага бўлган қўрқувни уйғотади. Шунинг учун кўплаб учувчилар ва авиакомпаниянинг бошқа ходимлари нимадан ҳақиқатан ҳам қўрқиш ҳамда самолётлар ғаройиб экани ҳақида ҳузур билан гапириб берадилар.

Самолётни умрида бир ҳатто бир марта кўрган кишини ҳам қизиқтирадиган мураккаб ва ҳаяжонга соладиган 16 та саволга тушунарли жавобларни тақдим этамиз.

 

16. Учувчиларинг эшиги ичидан ёпилган бўлса, уларнинг ёнига қандай кириш мумкин?

© SouthwestAirlines / Facebook  

Борт хизматчиси учувчилар кабинасига кириш учун терадиган махсус код бор. Бу ҳар иккала учувчи ҳам ҳушини йўқотган ҳолатларда керак бўлади. Уни командир рейсдан олдин билади ва экипаж аъзоларига маълум қилади. Код терилгач, учувчилар ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаса, 1 дақиқа давомида эшик очилади. Агар учувчи камера орқали эшик олдида экипаж аъзоси бўлмаган одам турганини кўрса, эшикни блоклаб қўяди ва ғайрли ниятда бўлган одам ичкарига кира олмайди.

 

15. Учувчилар катта мўйловқўйиши ва пирсинг тақиши мумкинми?

© depositphotos  

Соқол, катта мўйлов, пирсинг ва  бошқа ҳар қандай тақинчоқ ҳамда юздаги туклар юзга маҳкам жойлашиши керак бўлган кислородли ниқобдан фойдаланишга халақит беради. Шунинг учун учувчининг юзи доим тоза, баъзида бироз соқол ўсган бўлишига рухсат берилади. Акс ҳолда йўловчилар ҳаётини хавфга қўядиган вазият юзага келади.

 

14. Двигатель ишдан чиқса нима бўлади?

© DL_Somers / twitter  

Ҳар бир учиш вақтида самолёт двигателлар ноль оғирликкаўтадиган режим бўлади. Механик ўтказишли қутига эга машинада ричаг нейтрал ҳолатга ўтказилса ҳам айна шундай бўлади. Двигателларнинг бутунлай ишдан чиқиши камдан-кам юз беради ва бунинг учун қайта ишга тушириш бўйича алоҳида қўлланма мавжуд.

Бироқ двигателласиз ҳам самолёт режалаштирилган пастга тушиш орқали қўниши мумкин. Энг машҳур ҳолат самолёт вулқондан чиқаётган чанг булутга тушиб қолиб, барча 4 двигатели ишдан чиққанда1982 йил Ява ороли устида  Boeing 747  билан содир бўлган. Экипаж бортни яқинда жойлашган аэропортга қўндиришга муваффақ бўлди ва 263 кишидан ҳеч кимга шикаст етмади.

 

 13. Кислородли ниқоблар қанда вақтга мўлжалланган?

Самолёт ичидаги кислород ва босим сунъий тарзда ушлаб турилади. Агар юқори баландликда кабинанинг разгерметизацияси содир бўлса, одамда ҳаво етишмаслиги ривожланади: у ҳушини йўқотиб, кислородли ниқобсиз ҳалок бўлиши мумкин.

Йўловчилар учун кислородли ниқоблар 10-15 дақиқага мўлжалланган.Бу учувчи самолётни нормал нафас олиши мумкин бўлган баландликка тушириб олиши учун етарли. Учувида эса шахсий стационар кислордли ниқоб бўлиб, у кўпроқ вақт – ҳатто самолётни диққатни йўқотмасдан қўндириш учун етади. Ҳар бир учишдан олдин улар ўз ниқобларининг ишлаш, ишламаслигини текширадилар.

 

12. Учувчилар штурвал олдида ухлашадими?


© depositphotos

Учувчиларнинг деярли 56 фоизиучиш вақтида бехосдан ухлаб қоладилар. Буни кўзи уйқуга илинади деб айтган яхши. Бахтимизга замонавий самолётлар деярли ҳар доим автоучиш режимида ишлайдилар, диспетчерлар эса увчилардан доимий алоқани талаб этадилар.

Узоқ рейслар вақтида бир вақтнинг ўзида икки экипаж ёки учта учувчилар дам олиш учун танаффус билан ўзаро жой алмашиб ишлайдилар. Ўз навбатчилигини ўтаб бўлган учувчи махсус бўлмада ухлайди. Экипаж диспетчер билан доимий алоқада бўлиши ва учувчилардан камида бири учишни назорат қилиши муҳим саналади.

 

11. Самолёт нима учун иккинчи айланага кетади?

Бу штат вазият. Самолет турли сабаблар, масалан қўниш йўлагида қандайдир предмет ёки ҳайвон бор, ён-атрофдан шамол эсяпти ёки аэропорт махсус бортни зудлик билан қўндириш учун тезкор қўниш учун вақтинчалиик ёпилгани туфайли кўра иккинчи айланага кетиши мумкин.

Йўловчилар узоқ кутилган қўнишдан олдин кутилмаганда баландликка кўтарилишни бошлаётганида ҳавотирга тушадилар, аслида бари назорат остида – бу иккинчи айланага кетишнинг стандарт усулидир.

 

10. Самолётда туғилган бола қандай фуқароликни олади?

© altugmadak / instagram

 Бир неча вариантлар мавжуд: Бу қуйидаги паспорт бўлиши мумкин:  Это будет

  • туғруқ юз берган самолёт авиакомпанияси рўйхатдан ўтган мамлакат;
  • баландликда қайси мамлакат тепасида туғилган бўлса;
  • самолёт қўнишни амалга оширган мамлакатлар.

Кўп ҳолларда амалиётда биринчи вариант содир бўлади, бироқ амалдаги қонунчиликка асосланиб, қарорни авиакомпания қабул қилади. Баъзи авиакомпаниялар кичкинтойларга совға тариқасида бонус тақдим этадилар: бутун ҳаёти давомида ўз самолётларида дунёнинг исталган нуқтасига бепул учиш.

 

9. Самолет автоучишда қўниши мумкинми?

© sh3zza / reddit  

Замонавий самолётларда бошқарув тизимлари самолётни маршрут бўйлаб 300 метр баландликда ва деярли учиш-қўниш йўлагига қадар бошқара олади. Қўниш вақтида автоматик қўнишдан фойдаланиш мумкин. Бироқ учувчи бу режимни фаоллаштириб, муаййян созламалар бериб, кузатиб боришлари лозим.

Бевосита қўнишдан олдин самолётни курсо-глиссад тизим йўналтиради: аэропортнинг радиомаёғи самолёт йўлини тўғрилаб, уни бошқаради. 

 

8. Сувга қўнишми ёки ерга – қай бири хавфсиз?

© depositphotos

Бу самолёт моделига боғлиқ, бироқ кўп ҳолларда ерга қўниш осонроқ. Сув самолётни тез чўктириб, ўз зичлиги ва таркиби туфайли ердан “қаттиқроқ” бўлади. Статистикага мувофиқ, ерга фавқулодда қаттиқ қўниш вақтида тирик қолиш имконияти каттароқ.

 

7. Учувчилар рейс вақтида қандай овқатланадилар?

Учувчилар учун турли таомлар алоҳида таомномага кўра тайёрланади. Агар командир товуқ ейишни истаса, иккинчи учувчига тушлик учун балиқ ёки гўшт қолади. Бу бир хил маҳсулотлардан заҳарланиш олдини олишнинг яхши усулидир. Учувчилар навбат билан овқатланадилар, баъзилари эса штурвал ёнидаги махсус столда таом истеъмол қилишарди.

 Бироқ баъзи авиакомпанияларда ҳамма учувчилар ҳам бу қоидага амал қилмайдилар, йўловчилар каби овқат ейдилар.

6. Нима учун учувчилар баъзида йўловчилар билан бир салонда учишади?

© CorkyBravo / reddit  

Баъзида ўз иши доирасида учувчилар бир аэропортдан бошқасига йўловчилар билан бирга учадилар. Агар улар бортда форма кийган ҳолда бўлсалар, уларга ухлаш, ейиш ёки қулоқчин тақиб, фильм томоша қилиш қатъиян ман этилади.Формадаги учувчининг бундай ишлар билан банд бўлиши йўловчиларни ҳавотирга солиб, ваҳима туғдириши мумкин. Бироқ кўпинча учувчилар учувчилар бўлмаси ёки биринчи классдаги қўшимча креслода учадилар.

 

5. Қўшни уриб юбориш, дўл остида қолиш ёки чақмоқ чақиши – қай бири қўрқинчли?

Чақмоқ кўп ҳолларда самолётга тегади,бироқ йўловчилар буни сезишмайди. Кам ҳоллардагина бу самолётнинг кучли даражадаги етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бу вазият учун учувчиларда бир неча йўриқнома бор, улар электорникани қайта ишга туширадилар, учиш эса одатий режимда давом этади.

Қушлар биз кутгандан кўра кўпроқ ҳавф туғдиради. Унинг вентилятор ёки қувурларга кириб қолиши туфайли бузилиш, ишдан чиқиш, ҳатто двигателнинг ёниб кетиш ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Ҳар қандай олд она ҳам қуш билан тўқнашиб кетишга бардош беролмайди. Шунинг учун аэропортларда қушларни қўрқитиш учун шовқинли генератор, лочин, ҳатто вертолётлардан фойдаланадилар.

Дўл ҳам кам хавф келтирмайди, бироқ самолёт учун агрессив об-ҳаво шароитларини сезиш ва уни айланиб ўтиш осонроқ.

 

4. Турбиналарда нима учун спираль сурати чизилган?

© oilpressure / reddit  

Турбина деярли ҳеч қандай товуш чиқармай ишлаши мумукин. Агар унга ўша вақтда яқин келинса, сизни бир неча метрга улоқтириб юбориши мумкин, бу эса сизга жиддий шикаст етказади. Бир қатор нохуш ҳолатлар туфайли турбина ўртасида спираль ёки бошқа белгисуратини чизиш қабул қилинган. Бу эса двигатель ишлаётгани ёки тинч ҳолатда эканини кўратиш учун амалга оширилади.

 

3. Оддий одам самолётни қўндириши мумкинми?


© ParamountPictures  

Агар замонавий лайнер бўлса, эҳтимол мавжуд. Тренажерда яқинда ўтказилган тажриба шуни кўрсатадики, стюардесса бу вазифани аъло даржада бажарди.Бунда компьютер тизимларининг хизмати катта, алоқа орқали бўлмадаги одамга ҳаракатлар алгоритми айтиб турилсагина самоёлтни кўндириш мумкин.

 

2. Нима учун йўловчиларга парашют берилмайди?

© jmorneault / reddit  

Бу ғалати эшитилади, бироқ самолёт қулашни бошлаганида парашют ҳаётингизни сақлаб қолиши амри маҳол. Кўпчилик уни сокин вақтида ҳам кийиб ололмайдилар. Самолётдан сакраб, шикастланмаслик учун ҳаво кемаси секин ердан 5 км узоқ бўлмаган баландликда учиши керак.

Бироқ ҳавотирга тушга йўловчилар ўзлари билан қўл юкларига парашют олишади. Албатта улардан ўрнак олиш мумкин, бироқ шахсий парашют қимматбаҳо хориж автомобили нарҳида туради.

 

1. Учувчилар учишдан қўрқишмайдими?

© mr.Pushkin / pikabu  

Тарихдаги йирик авиаҳалокат осмонда эмас, ерда содир бўлган. 1977 йилдаучиш-қўниш йўлагида икки авиалайнер тўқнашиб кетиши оқибатида содир бўлди. Натижада 583 киши ҳалок бўлди. Авиаҳалокатлар осмонда камдан-кам ҳолатлардагина содир бўлади. Статистикага кўра, кўплаб ҳолатлар учишдан кейинги илк 3 дақиқа ва қўнишгача 8 дақиқа қолганида содир бўлади. Авиаҳалокатга тушиб қолган 95,7 фоиз одамлар тирик қолишади.

Агар тирик қолиш имкониятини оширмоқчи бўлсангиз, самолётнинг дум қисмига ўтиринг. У ердаги жойлар энг хавфсиз саналади. Чиқишдан 5 қатор чегарасида жойлашган ўринларни танланг.

Бонус: учувчиларни қарсаклар билан олқишлаш керакми?

© LOJl1992 / pikabu

Расмда:

УЧУВЧИНИ ОЛҚИШЛАМАНГ, У ЯХШИ ЭКАНИНИ ШУ СИЗ ҲАМ ЯХШИ БИЛАДИ

Бироқ аслида борт кузатувчилардан учувчиларнинг қўниши олқишлангани ҳақида эшитиш ёқимли. Баъзилари эса чиқиш жойида йўловчиларни кузатадилар, уларга шахсан миннатдорчилик билдириш мумкин. Шоколад совға қилиш ҳам мумкин, бу жуда ёқимли бўлади.

 Сиз учувчига қандай савол берган бўлардингиз?