Эътиборингиз учун қуйидаги қоидалар, кундалик ҳаётда Сcотч лента фойдаланиш учун зарур биз ҳозирги. 

1. Пластик картани ҳимоя қилиш

Банк картасини тирноқ эговловчи билан бир чўнтакда олиб юрадиган бўлсанг, магнитли чизиққа шикаст етказишингиз мумкин. Агар шандай ҳолат юз берса, банкоматдан пулни фақат эгов орқали чиқаришинг мумкин бўлади. Магнитли чизиқ устидан скотч ёпиштириб қўйинг. Карточка маълумотларини скотч ёпиштирилган ҳолда ҳам ўқиш мумкин: ёпишқоқ лента сигнални ўтказишга таъсир кўрсатмайди.

 

2. Буюмларни беркитиб қўйиш

Уйдаги сирли жойлар учун ҳам бу усул қўл келади, бироқ ундан меҳмонхоналарда фойдаланиш кўпроқ самара беради. Меҳмонхона ўғрилари уйларни ўмарадиганлардан фарқли равишда хонада буюмлар беркитиладиган жой бор деб ўйламайдилар. Шунинг учун ҳамён ва бошқа нарсаларни ёпишқоқ лента билан каравот, стол ёки стул тагига бемалол ёпиштириб қўйишингиз мумкин.

 

3. Совуқдан сақлан

Фавқулодда вазиятлар (қишки ўрмонда битта жемпердасиз, чўнатгингизда фақат бир ўртам скотч бор)да юпқа кийимингиз устидан ёпишқоқ лентани ўраб олсангиз, анча иссиқ бўлади.

Скотч – иссиқлик ва намликни яхши изоляция қилади. Тери (юз)нинг очиқ қисмини музлашдан сақлаш учун ҳам лента билан ўраш мумкин.

 

4. Кўзбўямачилик қилиш

Спица тиқилганда ёрилмайдиган шар фокуси уни амалга оширган барчада таассурот қолдиради.

Шарни тескаридан ўнгига айлантиринг (шар шиширилмаганда буни амалга ошириш осон) икки бўлак скотчни ёпиштирнг. Шарни пуфлаб, ёпишқоқ лента ёпиштирилган жойдан спица ёрдамида тешиклар очинг. Натижа сизни лол қолдиради. Айнан бу фокусни машина ғилдираклари билан амалга ошириб кўринг.

 

5. Зирапчани олиб ташлаш

Ёғоч қошиқлардаги ўйиндан кейин кафтларда зирапчалар қолади. Агар зирапча учи ташқарига чиқиб қолган бўлса, ёпишқоқ лентадан фойдаланиб кўринг. Шикастланган тери устига скотч ёпиштириб, уни зирапча кирган йўналиш бўйлаб юқорига тортинг.

 

6. Оёқ кийим боғичини тузатиш

Оёқ кийим боғичи учини кичкина тешикка кирита олмасангиз, бироз ёпишқоқ лента олиб, боғич учига айлантириб ёпиштиринг. Ана энди боғичлар узоқ муддат давомида хизмат қилади.

 

7. Боладан ҳавотир олмаслик

Болангиз розеткага бармоғини кирита олмаслигини билса ҳам бармоғини тиқишга ҳаракат қиладими? Унга тушунтиришдан чарчаган бўлсангиз, бола қўли етадиган барча розеткаларни скотч билан ёпиштириб чиқинг.

 

8. Нарх ёзилган қоғозчани олиб ташлаш

Елим изи қолмаслиги учун кийимлардаги нарх ёзилган қоғозчани қандай  олиб ташлаш мумкин? Дастлаб қоғозчани тирноқлар ёрдамида тортиб кўринг. Қолдиқларни олиб ташлаш учун эса скотчнинг ёпишқоқ тарафидан фойдаланинг.

 

9. Кимнингдир ҳаётини қутқариш

Кўкрак қисми  жароҳат олган вазиятни кўз олдингизга келтиринг. Жароҳатланган одам асфиксия ташқи (атмосфера) ва ички босимнинг тенглашишидан (кўкрак қафасига ҳаво кирган вақтда ўпка кўтара олмаслиги мумкин) азият чекмаслиги учун, яраланган одамдан зудлик билан нафас чиқаришини сўраб, жароҳатни қўл билан босиб, устига скотч ёпиштириб қўйинг. Агар дўстингиз ҳайратдан хушини йўқотган бўлсангиз, жароҳатни скотч билан ёпиштиришдан олдин ҳаво чиқаришда ёрдам бериш учун тезкорлик  билан кўкрак қисмига босинг.

 

10. Қадоқлар пайдо бўлишининг олдини олиш

Машинагача бир неча ўн қадам босишингиз керак, сиз эса оёғингизда қадоқ пайдо бўлишини ҳис қиляпсиз. Муаммоли жой устига скотч ёпишитириб, саёҳатни давом эттиришингиз мумукин.

 

11. Қичимаслик

Чивин чаққан жойини қичимасликнинг иложи йўқ. Бироқ жудаям киришиб кетиш керак эмас. Оёғингни қичиб, суягингизгача етиб боришингиз, тирноқ синиб, қонга тушиши, вена орқали юракка бориши мумкин. Чивин чаққан жойга скотч ёпиштириб қўйинг, ана шунда уни қашимайсиз. Бир неча соатдан сўнг лентани олиб ташланг. Бу вақтга келиб заҳар таъсири тугайди.

 

12. Гулқоғозларга путур етказмаслик

Девордаги гулқоғозларга игна тиқишдан олдин тешик бўладиган жойга олдиндан скотч ёпиштириб қўйинг. Бу қоғоз йиртилишининг олдини олиб, бор-йўғи бир игнада тақвимга ўхшаган катта буюмларни илиб қўйиш имконини беради.

 

© depositphotos

 

13. Қонни тўхтатиш

Чуқур кесиб олиш натижасида оқаётган қонни тўхтатиш мақсадида жароҳат четини юқори тарафдан скотч билан ўранг. Жароҳат тоза бўлиши кераклиги аниқ масала.

 

14. Буюмлар устидаги ялтироқ қатламни сақлаш

Путин даври кулдони туфайли Тюдорлар даврига тегишли столингиз устидаги тирналишларнинг олдини олишни истайсизм? У ҳолда кулдоннинг тагига скотч ёпиштириб қўйинг. Бу усулни амалга оширсангиз, стол кулдонни кўрмай қолиб, унинг устига кулни туширганингиздагина зарарланиши мумкин.

 

15. Тукларни олиб ташлаш

 

16. Инсонни тинчлантириш

© depositphotos

Тан олинг, одам оғзига пайпоқ тиқиб қўйиш гигиенага тўғри келмайди: чунки кейин уни кийиш керак бўлади. Унинг ўрнига қалин скотч ёпиштирган маъқул. Пайпоқлардан фарқли равишда чайнаб ёки ютиб юбориш мушкул. Гапириш ҳуқуқидан маҳрум одамда лентани оғиздан олиб ташлаш истаги пайдо бўлмаслиги учун қўлларини орқага қилиб, скотч билан ўраб ташланг.

 

17. Винтикларни йўқотиб қўймаслик

Қўл соатини бузиб, қайта йиғишни ўйлаётган бўлсангиз, ёнингизга скотч лентасини олиб қўйинг. Бурама, тишли михлар атрофга сочилиб кетмаслиги учун уларни ёпиштириб қўйишингиз мумкин.