60-йилларда чиққан “Фан ва  ҳаёт” журналининг “Уйдаги устага: кичик ҳийлалар” рукнининг фан билан боғлиқ  умумий томони деярли мавжуд бўлмаган, бироқ совет одами ҳаётига жуда яқин эди. Ҳамма нарсанинг доимий равишда етишмаслиги одамларни сут соғиш ускунасини ажойиб торшерга айлантириш ва синган тромбондан фойдаланишнинг ўн бешта янги усулини ўйлаб топишга мажбурлаган. Рукн шу даражада машҳур эдики, ҳатто СССР да мазкур журналдаги маслаҳатлардан фойдаланиб миллионерга айланган япон тадбиркори тўғрисида афсона мавжуд бўлган. Ўша давр танланган лайфхакларидан тўпланган маълумотларни ўрганиб чиқинг. Балки улар сизга ҳам сармоя келтирадиган стартап учун ғояни тақдим этар. Бироқ, бундай бўлиши қийин масала.

1

Ўша мавзуга бағишланган яна бир ғоя. Сув сарфи хонадонлардаги ҳисоблагичлар ёрдамида ўлчанадиган мамлакатларда тежамкор одамлар сув оқиш бачогига ғишт қўйишади. Шундай қилинса, ҳар сафар сув “бир ғишт” га кам оқиб кетади. ”

2

Ўз қўлингиз билан линолеум бўлагидан шиппак тайёралашингиз мумкин. Оёқ шаклида иккита шиппакнинг таг қисмини  кесиб олинг. Ҳар бирида тўрттадан тешик хосил қилинг. Унга боғични ўтказинг, шиппаклар тайёр.

3

Бадминтон ракетасининг сими узилиб кетди. Ундан узоқ вақт давомида фойдаланиш учун ракеткага эски капрон пайпоқни кийгизиш ва  тутқичга боғлаб қўйиш керак.

4

Керакли вақтда ГУТАЛИНЛИ БАНКАНИ осонлик билан очиб бўлмайди. Уни  ЁН ТАРАФЛАМА ҚЎЙИНГ ва ОЁҚ БИЛАН БОСИБ, орқага-олдинга АЙЛАНТИРИНГ, “ҚАЙСАР” банка осонлик билан очилади.

5

Тутқич чиқиб кетган бўлса, стол, комод, тумбочка тортмасини очиш осон эмас. Бу вазифани бажаришда вантуз қўл келади. Уни илгари тутқич бўлган жойга босиб, тортмани ўзимизга қарата тортиш зарур. Тортма ичи лиқ тўла ва ишдан чиқмаган бўлса, осонлик билан очилади.

6

Таҳририятда ўқувчилардан кўплаб мактублар йиғилган бўлиб, уларда ер музлаганда йиқилишларидан қўрқишлари ҳақида айтилган.

Киевлик муҳандис В. КАМЕНЕВ масалан оёқ кийимга михлар қоқилган поналарни маҳкамлайди.

Москвалик Н. НИКО­ЛАЕВ симлардан пошна ва таг қисм учун спираль ясаган, у осон кийилади ва керак бўлган вақтда осон ечилади.

Донецклик И. ТКАЧЕНКО пошнага 2 тадан шуруп қотирган. Сирпанчиқ йўлга чиққанда у бир танга билан 1,5—2 та айлантиради, уйга кираётганда эса олиб ташлайди.

7

«Соғлик диск»ини телевизор остидаги айланадиган суянғич сифатида ишлатиш мумкин. Маслаҳат Смоленскдан А. Шаро- варин томонидан юборилган.

8

Болалар учун қаттиқ совуқ кунларда жун қўлқоплар энг зарур буюм саналади. Шу билан бирга, у тез-тез йўқолади, ҳар доим ҳам сотиб олишнинг иложи йўқ. Эски қулоқли шапкадан аъло даражадаги қўлқоплар тикиш мумкин, дея ёзади М. Ми­хайлов (Москва шаҳри). Ундан қулоқлар кесиб олинади, бармоқ тикилади, марҳамат қилиб кийиб юришингиз мумкин, қаҳратон энди қўрқинчли эмас.

9

Болалар юласидан миксер хосил қилиш мумкин. У ёрдамида музқаймоқдан коктейл ёки омлет кўпиртириш мумкин, дея ёзади М.Ганулин (Москва шаҳри). Корпуснинг пастки қисми олиб ташланади, айланадиган қутб тешикли полиэтилен қопқоқ ёпилган ярим литрли банкага солинади. Айлантириш қутбга ўрнатилган ҳажм жиҳатдан кичкина (майонез идиши) қопқоғи ёрдамида амалга оширилади.

10

Тешилган пластик коптокдан енгил ва сиғими кенг қўзиқоринлар учун сумкани ясаш мумкин, деб ёзади М. Клавдиев (Москва шаҳри). Коптокнинг бир неча жойи кесилади. Қолган қисми эса сумканинг банди бўлиб хизмат қилади, у изолента билан қотирилади. Саватча таҳланган ҳолда чўнтакка сиғади.

11

Синган соябонга иккинчи умрни ҳадя этиш мумкин, - дея ёзади И. Федотова ( Петро­павловск шаҳри - Камчатский). Унинг матосидан чиройли, мустаҳкам хўжалик сумкасини тайёрлаш мумкин. Мато ечиб олинади ва тўғри тўртбурчак шакл тикиб олинади. Ундан керакли шаклдаги сумка бичилади.

12

С. Иванов (Челя­бинск шаҳри) шундай ёзади: эшик қўнғироғи сифатида фойдаланилган велосипед қўнғироғи кескин бўлмаган, оҳангга эга товуши билан ўз шинавандаларига эга бўлиши мумкин.

13

Шарикли ручка пастаси заҳирасини қаттиқ пробка билан ёпиладиган пробирка ичида йиллар давомида сақлаш мумкин, - дея ёзади

В. Волков {Керчь шаҳри). Агар пробиркага янги пасталар билан бирга эскилари солиб қўйилса, улар ўз ҳусусиятларини тиклаб олади.

14

Бир ойлик тақвим доимо ёнимизда бўлиши учун табель-тақвимдан жорий ойни кесиб олиш ва уни соат бандига шаффоф ёпишқоқ лента билан ёпиштириш керак. Маслаҳат  П. Цыбулькин (Киев) томонидан тақдим этилган.

15

Суви қочган нон яна янги бўлиши учун уни полиэтилен пакетга солинг. Уни ўз навбатида маҳкам боғлаб, батарея устига ёки қуёш нури яхши тушадиган жойга қўйинг.

16

Гуруч ва макаронларни пишириб олгач, сувини тўкиб юборманг, элакдан ўтказилгач, у билан қоғоз ва картон, шунингдек кўчган девор учун гулқоғозларни ёпиштирса бўлади.

17

Бир пайтлар тиббиёт банкалари аввал спирт кейин эса пахтали тампон ёрдамида қўйилган. Ҳозир эса пахта, айниқса спиртни топиш осон бўлмаган даврда уларнинг ҳар иккисини чўнтак ёндиргичига алмаштириш тавсия этилади. Доимий муаллифимиз П. ПИСКОВ шиша банкаларнинг ичини газ олови билан қиздириб олиш ва уларни зудлик билан тананинг у ёки бу қисмига қўйишни маслаҳат беради. Агар уйда тиббиёт банкалари бўлмаса, бу мақсадда майонез банкаларидан фойдаланса ҳам бўлади.

18

Бадминтоннинг янги ракеткасига “Мухолов” га ўхшаган ёпишқоқ модда суртилган уч миллиметрлик тўрни маҳкамлаб ва ракеткани ҳавода ҳаракатлантириб, хонага учиб келган пашша ва чивинлардан осон қутилишингиз мумкин.

19

В. Попов (Москва шаҳри) пляжда бурунни куйишдан ҳимоя қилиш учун уни КЛТ ёпишқоқ лентаси билан маҳкамланган рангли пластик пленка билан ёпишни маслаҳат беради. Бундай пластик “бурун” билан тобланиш ва чўмилиш мумкин, у сувда ҳам жойидан чиқиб кетмайди.