Дунёда кундан-кунга атлетларнинг ғалабаси ва мағлубияти акс эттирилган миллионлаб спорт суратлари пайдо бўлмоқда. Улар орасида ёмонлари ҳам, яхшилари ҳам, ҳақиқий фото санъати асарлари ҳам учраб туради, бироқ баъзи суратларгина тарих дарслигида жойлаштириш учун муносиб саналади. Йиллар ўтиб, айнан шундай инсон имкониятлари чегарасидан ўта олган тасвирлар спортчиларнинг ботирлиги ва моҳирлиги тўғрисида бизга ҳикоя қилади.

Спортнинг 19 та таассурот уйғотишга қодир суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1965 йилнниг 25 май куни оғир вазнда Муҳаммад Али ва Сонни Листон Бой ўртасида чемпионлик камари учун бўлиб ўтган жанг. Биринчи раунднинг 2 дақиқа 12 сониясида “Фантом зарбаси”дан сўнг Муҳаммад Али нокаути билан ғалаба қайд этилган. Суратчи Neil Leifer.

 

Аргентина-Англия матчининг 51 дақиқасида тарихда “Худо қўли” номи билан из қолдирган энг машҳур футбол голи Диего Марадонна томонидан қўл ёрдамида киритилган. Суратчи Дэниель Мотц.

 

"Чекувчилар" —Tour de France тарихида энг кўп сотилган сурат. 20-йилларда велопойгачилар орасида чекиш ўпкани тозалаш, унинг қуввати, ҳажми ҳамда ишчанлигини оширишнинг илғор усули деган ёлғон тушунча мавжуд бўлган.

 

Икки афсонавий капитан Пеле ва Бобби Мур ўзаро ҳурмат рамзи сифатида майкаларини алмаштиришмоқда. Футбол бўйича жаҳон чемпионати, 1970 йил.

 

200 метрга югуриш бўйича АҚШ командаларидаги медаль соҳиблари Томми Смит ва Жон Карлос 1968 йил Мексикадаги олимпия ўйинларидаги ирқий тенглик рамзи сифатида муштларини тепага кўтаришмоқда.Суратчи Neil Leifer.

 

Сумо курашчилари Тасаютака ва Тойохибики Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ёзги катта турнирдаги жангда бир-бирларига ён беришни исташмаяпти.

 

2012 йилнниг 10 август куни.  Лондон. Синхронист сувдан сакраб чиқяпти. Суратчи Wei Zheng.

 

Майк Тайсон Леннокс Льюисга қарши мағлубиятидан сўнг ўзининг икки ойлик ўғли Мигель билан, 2002. Суратчи Neil Leifer.

 

"Чақирув кубоги" 1979 йил, хоккей бўйича СССР ва Канада терма жамоалари ўртасидаги финал 6:0 ҳисоби билан якунланди.

 

1997 йилда оғир вазндаги жангда Майк Тайсон Эвандер Холифилднинг қулоғи тишлаяпти. Бу воқеа учун Тайсоннинг лицензияси вақтинчалик бекор қилиниб, унга 3 миллион доллар жарима солинган.

 

Айнан шу йигит ҳозирда кенг тарқалган стадионлардаги аҳмоқгарчиликларнинг кашфиётчисига айланди.  1974 йилда Твинкенхемда Англия Франция устидан ғалаба қозонганида Майкл О'Брайен “югураётган” трендига асос солди. Суратчи Дэвид Кэннон.

 

Трамплиндан сакраш бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси 30 январда Саппоро шаҳридаги расмий машғулотларда иштирок этяпти. Суратчи Kazuhiro Nogi.

 

Финляндиялик Роопе Какко Португалияда бўлиб ўтган Madeira Islands Open гоьф-турнирида, 2012 йилнинг май ойи. Суратчи Dean Mouhtaropoulos.

 

Елена Исинбаева Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада-2008 мусобақасида таёқ билан сакрашда янги жаҳон рекордини ўрнатди.

 

Шанхайда бўлиб ўтган сув спорт турлари бўйича 14-чемпионат.

 

Кенияли спортчи Priscah Jeptoo финидан кейин, 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган марафонча югуришда Эфиопиялик рақибидан 5 сония кеч келган. Суратчи Mike Powell.

 

2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Параолимпия мусобақаларида олинган сурат.

 

Ямайка чақмоғи, сайёрадаги энг тез одам, спорт афсонаси Усэйн Болт Пекинда бўлиб ўтган Олимпиаде-2008 да янги жаҳон рекордини ўрнатди. Суратчи Bill Frakes.

 

Сингапурлик Даррен Чой  Ўсмирлар Олимпия ўйинлари очилиш маросими гулханини олиб кетмоқда, Сингапур, 2010 йилнинг 14 августи. Суратчи Adam Pret ty.