iOS нинг сўнгги талқини Джейлбрейк ҳали сотувга чиққани йўқ, шунинг учун i-қурилма фойдаланувчиси билиши керак бўлган iPhone учун лайфхаклар учун мўлжалланган лайфхаклар рўйхатини туздик. Умид қиламизки, бу рўйхат билан танишиб чиққач, янги билимга эга бўлиб, телефонингиздан максимум фойдаланасиз.

Ўқишни истамасангиз, қисқа видеода шарҳни томоша қилинг.


iPhone учун лайфхак

 

1. Қўшимча рақам

 

Қўшимча рақамга iPhone дан қўнғироқ қилишни истасангиз, асосий рақамни теринг ва юлдузчани босинг. Экрандаги асосий рақамдан сўнг вергул белгиси пайдо бўлади, қўшимча рақамни теринг ва “Чақирув” га босинг.

2. Ўқилмаган

Агар хабарни юборган одам билмайдиган қилиб ўқишни истасангиз, хабарни очманг. Эслатмалар марказига киринг, у ерда хабарномани тўлиқ кўрасиз, бунда юборувчи томон ўқилганлик тўғрисидаги хабарни олмайди.

3. Field Test яширин илова

Агар  телефон ва сим-картангиз тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз, иловага *3001#12345#* киритишингиз ва чақирувни босишингиз мумкин. Бу маҳфий илова Field Test ни чақиради. Ҳолат қатори юқорисида салбий рақамни кўрасиз. Бу илова кўплаб техник маълумотга эга, у сиз учун фойдали бўлиши мумкин. Масалан, жорий интернет-уланишнинг ip манзилини билиб олишингиз мумкин.

4. Смайликларнинг кўплиги

Агар хитойча клавиатура киритилса, кўплаб қизиқ смайликларга эга бўласиз, улар матнли хабарни бойитади. Созламаларни очинг, Асосий> Клавиатура > Клавиатуралар > Янги клавиатураларни танланг. Хитойча (соддалаштирилган) – Пиньин – QWERTY топинг ва танланг. Хабарнома матнида клавиатурини очинг, “123” кейин «#+=» ни босинг. Одатий рамзлар орасида смайликни кўрасиз. Унинг устига босинг, клавиатура юқори қаторида юзнинг турли ифодалари пайдо бўлади.

5. Харидни трек-код бўйича осон кузатиш

Харидни трек-код бўйича кузатиш ҳар доим ҳам осон эмас. UPS, USPS, FedEx трек-кодларини кўчириб олинг ва қайд ёзинг. Трек-код устига босинг. iPhone автоматик равишда сизни почта хизматига йўналтиради.

6. Ўйинларда ҳеч қандай реклама мавжуд эмас

Барча ўйинларни яхши кўради ва рекламаларни ёқтирмайди. Рекламадан ҳақ тўлаш эвазига халос бўлиш ўрнига буни бепул амалга оширинг. Ўйинлардаги рекламани ўчириб қўйиш учун экран бўйлаб тепадан пастга юргизинг ва очилган бошқариш марказида телефонни авиарежимга ўтказинг. Асабга тегадиган рекламасиз ўйин ўйнашда давом этинг.

7. Акустиканинг кучайиши

Деярли ҳар бир фойдаланувчи iPhone’да мусиқа тинглайди, бироқ қулоқчинларсиз товуш жуда паст. iPhone’даги товушни кучайтириш учун қурилмани стаканга жойлаштиринг.

8. iPhone’ни тез қувватлантиринг

Агар iPhone’ни тез қувватлантиришингиз керак бўлса, қувватлантириш қурилмасини уланг ва телефонни авиарежимга ўтказинг. Қурилмани қувватлантириш учун 10-20 дақиқа етарли бўлади. Янада тезроқ қувватлантиришни истасангиз, iPhone’ни ўчириб қўйинг.

9. Панорамани суратга олиш йўналишини ўзгартириш

Панорамани суратга йўналишини ўзгартриш учун экрандаги стрелкага босиш кифоя.

10. Автотўғирлаш

Кўплаб сўзлар бир хил талаффуз этилади, бироқ турли маънога эга. Баъзида автотўғирлаш ҳар доим ҳам тўғри вариантни танламайди. Масалан, агар сўзда апостроф бўлса, уни териш вақтида автотўғирлаш омоним вариантни таклиф этса, сўнгги ҳарфни икки марта ёзинг. Тизим сўзни тўғри вариантга автоматик тарзда алмаштиради. Шу усул билан сўзни ўчириб, уни қайта ёзишга тўғри келмайди.

11. iPhone’да серия рақами ва IMEI’ни топиш

Қурилмангизнинг серия рақамини «*#06»  ва чақирувга босиш орқали билиш мумкин. Телефонингизни ўғирлашган бўлса, серия рақами фойдали бўлиши мумкин. Мобил алоқа операторига рақамни айтинг ва у телефонни блокка тушириши мумкин.

12. Тебранишни шахсийлаштириш

Тебранишни англатувчи шахсий расмни яратинг ва уни чақирувга қўйинг. Созламалар> Товушлар> Рингтон > Вибрация > Тебраниш яратишни босинг.  Тебраниш расмини яратиш учун экран устига босинг.

13. Ён панелдаги товуш баландлиги тугмаси ёрдамида селфи суратга олиш

Агар сизда шу пайтгача монопад бўлмаса, селфини “қўлда” суратга олаётган бўлсангиз, селфига тушиш учун қурилманинг ён панелидаги товуш баландлигини назорат қилувчи тугмалардан фойдаланинг.

14. Свайп ўрнига босиш

 Кейинги ишчи экранга фақат свайп орқали эмас, экран пастидаги нуқта устига босиш орқали ҳам ўтиш мумкин.  

15. Исмингиз талаффузини ўзгартириш

Агар Siri исмингизни нотўғри талаффуз қилса, “Исмимни талаффузини ўзгартириш” ни сўраш орқали Siri талаффузини тўғриланг. Тўғри вариантни талаффуз этинг ва Siri томонидан таклиф этилганлар орасидан тўғри вариантни танланг.

16. Рамзлардан клавиатурадаги рақамларга ўтиш

“123”ни босиш ўрнига рамзлардан рақамларга ўтиш учун “123”ни босинг ва рақамларгача юқорига қараб юргизинг. Рақамни танланг ва ҳарфлар тўпламига автоматик равишда қайтасиз.

17. Видео ёки аудиони айлантириш

Агар муайян вақтга қадар айлантиришни истасангиз, ижро этиш индикаторига босинг ва бармоғингизни пастга қараб юргизинг. Бармоқ билан тез ва секин ҳаракат қилиб, сиз керакли лавҳани топасиз.

18. Калькулятор

Терилган рақамнинг сўнгги рақамини свайл билан чап ёки ўнг томонга олиб ташлашингиз мумкин.

19. iPhone’да уйқу режимидаги видео ёзиш

Блокланган экранда камера белгисини тепадан экран марказига қараб тортинг. Видеони босинг ва ёзишни бошланг. Телефон уйқу режимига кетганидан кейин ҳам суратга олишни давом эттиринг. Бу вақт мобайнида бармоқларни экран марказида ушлаб туринг. Бу телефон ҳатто уйқу режимида ҳам видеони суратга олиш имконини беради. Видеога киринг, нима суратга олинганини томоша қилинг.

20. Оффлайн карталар

Агар оффлайн картани юклаган бўлсангиз, у ҳолда қидирувга OK maps’ни ёзиш кифоя ва сиз юкланган карталардан оффлайн режимда фойдаланишингиз мумкин.