Таътилни учар ликобчада ёки сув ости капсуласида тропик балиқлар ва кораллар оламини томоша қилиб, ёки музлик қироллиги ёхуд маёқда ўтказиш – мазкур меҳмонхоналарнинг исталганида ўтказилган ҳаттоки бир кун ҳам унутилмас саргузаштга айланади.

1. Attrap’ Reves

Юқори Прованс Альп тоғлари, Франция

© Attrapreves/Facebook

Ушбу маскан меҳмонлари кундузи ультрабинафша нурларини ўтказмайдиган, тунда эса ҳашаротлар ва заҳдан ҳимоя қиладиган шаффоф эластик материалдан ишланган пуфакларда ҳаётдан лаззатнадалира. Ўтли пол ва телескоп – қулайликка қабул қилинган қўшимчалар. Хоналарнинг ичига цилиндрсимон йўлаклар олиб боради.

  • Яшаш қиймати— € 139 дан бошлаб.

 

2. The Manta Resort

Пемба ороли, Танзания

© themantaresort

Биргина хона бўлмаганида, бу денгиз бўйидаги оддий дам олиш меҳмонхонаси бўларди. Бу – сув ости хонасига эга сузиб юрадиган уйча. Underwater Room қирғоқдан 250 метр узоқликда жойлашган. Экзотик қурилманинг палубасида кундузи коктейл ичган ҳолда қуёшда тобланиш, тунда эса юлдузларни томоша қилиш мумкин. Сув остидаги ёқоқхонанинг улкан деразаларидан маржон балиқлари, медузалар ва кальмарларнинг ҳаётини кузатиш мумкин.

  • Underwater Room да яшаш — суткасига € 1 000 атрофида, меҳмонхонанинг бошқа хоналарида — € 405 дан бошлаб.

 

3. Poseidon Undersea Resort

Фиджи ороллари

© PoseidonResorts/Facebook

Ушбу ноодатий меҳмонхона 74 хонадан иборат бўлиб, улардан 25 таси 15 метр чуқурликдаги сув остида жойлашган, қолган хоналар эса сув устида қозиқоёқларга қурилган. Сув остидаги хоналар ўзаро махсус йўлак билан туташган 50 метрли капсулалар кўринишида ишланган. Меҳмонлар ўз хоналарида ҳордиқ чиқариш давомида денгиз мавжудотларини кузатишлари мумкин. Бунинг учун уларни далб қиладиган махсус чироқ ёқилса, етарлидир.

  • Меҳмонхонада яшаш қиймати 7 кун (6 кеча) учун битта сайёҳга $15 000 ёки икки кишига $30 000.

 

4. ArcticTree House Hotel

Рованиеми, Финлаяндия Лапландияси

© Arctic TreeHouse Hotel

Шундоққина дарахтлар тепасида жойлашган ҳашаматли хоналардан иборат арктик меҳмонхона. Меҳмонхона шимолий ёғдудан баҳраманд бўлиш ва дунёдаги асосий Рождество йўналиши – Санта-Клаус Қишлоғига ташриф буюриш учун мукаммал жойлашувга эга.

  • Яшаш қиймати— 2 сутка учун € 850 дан бошлаб.

 

5. Jumbo Stay

Стокгольм, Швеция

© wikipedia   © jumbostay

2002 йилда банкротликка учраган Швеция компаниясига тегишли Боинг 747—212B (Jumbo Jet) 2008 йилда меҳмонхонага айлантирилиб, Стокгольмдаги Арланд аэропортига кириш жойига ўрнатилган. Унда 29 та хона мавжуд. Энг қимматли ва шинам хона учувчилар кабинасида жойлашган. Ушбу кабинадан аэропортга панорамали манзара очилади, оддий хоналардан эса учиш чизиғини томоша қилиш мумкин.

  • Жойлашиш қиймати— суткасига тахминан € 136.

 

6. Skylodge Adventure Suites

Урубамба, Перу

© Luna sin estrellas/Flickr   © Freeda/Facebook   © Bettina Mensch/Facebook

Мазкур антиқа меҳмонхона Перудаги Муқаддас водийда тахминан 120 метр баландликда жойлаштирилган 3 та шаффоф капсуладан иборат. Меҳмонхона конструкциясининг дизайни пастда ёйилган водий манзарасини томоша қилиш ва тоғ срагузаштларини бошдан ўтказиш имконини беради. Саргузаштнинг бир қисми капсулага етиб олиш учун қояга чиқишда тоғ йўли бўйлаб мураккаб йўналишни босиб ўтишдан иборат.

  • Яшаш қиймати суткасига бир киши учун тахминан € 270 (капсула-хона ичига 8 тагача одам сиғиши мумкин).

 

7. Sheraton Huzhou Hot Spring Resort

Хучжоу, Хитой

© Sheraton

Ғайриоддий шаклдаги серҳашам меҳмонхона – тўлиқ овал шаклини яратиш учун сувдан 27 қават юқорида ва 2 қават пастда жойлашган. У жаҳондаги энг қимматли 10 та меҳмонхона рўйҳатига киради.

  • 2 кишилик хонада яшаш қиймати— суткасига € 200 дан бошлаб.

 

8. Inntel Amsterdam Zaandam

Амстердам, Нидерландия

© Inntel Hotels   © Inntel Hotels/Facebook

Ушбу меҳмонхонанинг олд қисми қарийб 70 та терилган уйлар – Амстердам учун одатий ҳисобланган коттежлардан тортиб то ишчиларнинг шаҳар чеккасидаги уйларидан иборат. Ундаги хоналар маҳаллий тарих билан таништиради.

  • 2 кишилик хонада яшаш қиймати— суткасига  € 130 дан бошлаб.

 

9. Free Spirit Spheres

Ванкувер ороли, Канада

© freespiritspheres

Бу меҳмонхонадаги жойлар шарлар кўринишида ишланган бўлиб, дарахтларга осиб қўйилган. Натижада, шамолда бир оз силкиниб турадиган хонада ухлаш мумкин.

  • Жойлашиш қиймати— суткасига € 155 дан бошлаб.

 

10. The Boot Bed’n’Breakfast

Тасман, Янги Зеландия

© The Boot/Facebook

Янги Зеландиядаги Тасман ҳудудининг қоқ марказида The Boot Bed N’ Breakfast улкан пойабзал шаклидаги 2 қаватли коттеж жойлашган. Меҳмонлар уйи 2 кишига мўлжалланган ва романтик ҳордиқ учун ажойиб жой саналади.

  • Яшаш қиймати— жуфтлик учун суткасига тахминан € 250.

 

11. Giraffe Manor

Найроби, Кения

© The Safari Collechion

Найробидаги ажойиб боғ ва қуйшли айвонга эга энг машҳур бинолардан бири. Антиқ меҳмонхонанинг асосий жиҳати – ноз-меъматларнинг саҳий улушини олиш илинжида меҳмонхонанинг очиқ деразалари ва эшикларига тез-тез мўралаб турадиган Ротшильд жирафалари ҳамроҳлигида кун ўтказиш имкониятидир.

  • Яшаш қиймати— киши бошига суткасига € 490.

 

12. ION Luxury Adventure Hotel

Несьявеллир, Исландия

© ionhotels

Хейнгидль вулқонининг ёнбағрида, ЮНЕСКО муҳофазаси остида бўлган Тингведлир  Миллий боғидан атиги 18 км. масофада жойлашган меҳмонхона ҳудди тоғдан ўсиб чиқиб, ҳавода муаллақ турган ва геотермал буғ парчаларида дам олаётганга ўхшайди. Яқин атрофда кўплаб термал булоқларнинг мавжудлиги хоналарни иссиқ сув билан таъминлаш қаторида, иншоот асосини ўраб турадиган ва муаллақ турган бино тасаввурини уйғотадиган буғнинг доимий манбаи ҳисобланади.

  • Яшаш қиймати— 2 кишилик хона учун суткасига € 496 дан бошлаб.

 

13. Giant Wine Barrel Room

Засбахвальден, Германия

© weinfass

Германиядаги ушбу эко-меҳмонхона узумзорларга қараган улкан вино бочкалари шаклидаги хоналари билан ўзига хосдир. Меҳмонхона ўрмон билан қопланган тепаликлар оралиғидаги ноёб ҳудудда, виночилик фаолияти ва ёғочга ишлов бериш саноати билан ном қозонган қишлоқда жойлашган.

  • Яшаш қиймати— 2 киши учун € 156 дан бошлаб.

 

14. Treehouse Lodge

Икитос, Перу

© treehouselodge

Амазония чангалзорларида ёмғирнинг товуши ва қушлар сайраши ҳамоҳанглигидаги уйқу – ҳақиқий орзу эмасми ахир. Меҳмонлар том маънода дарахтларда яшайдилар – барча бугналолар кўркам барглар орасига яширилган. Ташқаридан уйчалар бир-бири билан ёғоч кўприкчалар орқали туташган қуш уяларини эслатади. Бундай ғаройиб жойлашув меҳмонларга Перунинг ёввойи табиатига тўлиқ сингиб кетиш имконини беради.

  • Жойлашиш қиймати— икки кишига 2 сутка учун € 1 238 дан бошлаб.

 

15. Icehotel

Юккасъярви, Швеция

© icehotel

Icehotel — Швециянинг ҳақиқий муз жавохиридир. Унинг тенги йўқ ички безаклари ва меъморий ансамбли ҳар йили ўз ғояларини рўйга айлантириш учун Юккасъярви қишлоғига бутун дунёдан ташриф буюрадиган истеъдодли рассомлар томонидан яратилади. Меҳмонхонадаги муздан ишланган хоналарни безатишда диодли лампалар, ҳайвонларнинг териси, суратлар ва муз ҳайкаллардан фойдаланилади. Барча қулайликлар меҳмонхонадан бир неча мерт узоқликдаги қўшни иморатда жойлашган бўлиб, бу ерда шунингдек сайёҳларнинг буюмлари сақланади. Муз меҳмонхонасида қолишни истаган сайёҳларга муздан ишланган хоналарда яшаш бўйича йўриқномалар берилади.

  • Яшаш қиймати — икки кишига бир кеча учун тахминан € 578. Совуқ хонада бир кечадан ортиқ вақтга қолиш тавсия этилмайди.

 

16. Treehotel

Харадс, Швеция

© treehotel

Treehotel ўз меҳмонларига шундоққина дарахтларда жойлашган ўта гўзал хоналарни таклиқ қилади. Турар жой сифатида экологик усулдаги дизайнерлик хоналаридан бирини танлашингиз мумкин: панорамали деразалари бор капсула, улкан қуш уяси, кўзгули шишадан ишланган куб ёки мисоли ҳавода муаллақ турган учар ликобча.

  • Яшаш қиймати— икки киши учун € 503 дан бошлаб.

 

17. Leap Rus эко-меҳмонхонаси

Кабардино-Балкария, Россия

© kuptsov_photo   © LeapRusElbrus/Facebook   © kuptsov_photo

Дунёдаги энг баланд тоғда, денгиз сатҳидан 3 912 метр баландликда жойлашган меҳмонхоналардан биридир. Энди Эльбрусга кўтарилиши бир вақтнинг ўзида ҳам хавфли, ҳам қулай бўлиши мумкин: тунаш жойидаги крандан иссиқ сув оқади, поллар иситилади, юқори тезликдаги Wi-Fi мавжуд. Егулик эса қуйидагича – 3 таомдан иборат тўлиқ тушлик (зеро, бундай баландликда овқат тайёрлаш ўта қийин, чунки сув 80 градусда қайнайди ва бир неча соатлаб қайнатиш керак бўлади). Меҳмонхона фазовий капсулаларни эслатувчи бир нечта блокдан иборат. Меҳмонхонага 3 800 метргача канат йўлаги бўйлаб кўтарилиш мумкин, қолган йўлни эса қордаюрар ёрдамида босиб ўтилади.

  • Яшаш ва овқатланиш қиймати — бир киши учун суткасига 7 500 рубл, манзарали дераза ёнидаги жой (овқатланиш билан) — суткасига 8 800 рубл.

 

18. «Иглу, Тоғ ҳудуди» меҳмонхонаси

Начики қишлоғи, Россия

© igloohotel   © igloohotel/Facebook

Этник колоритга эга экзотик меҳмонхона фақат қордан таёрланган катта иглулардан (иглу – эскимосларнинг қишки бошпанаси бўлиб, шамол билан мустаҳкамланган қор ёки муз парчаларидан ясалган гумбазсисмон шаклда ишланади) иборат иморатлар мажмуидир. Катта иглулар холл ҳамда пештахта ва музли каминдан иборат бар билан жиҳозланган. Иглулар икки ёки саккиз киши учун мўлжалланган бўлади. Терилар ва ётоқ тизимлари билан жиҳозланган қорли кроватлар ҳаттоки энг иссиқсевар қизлар ва болаларга қулай туюлади.

  • Яшаш қиймати— суткасига 2 000 дан 9 000 гача рубл.

 

19. Montana Magica Lodge

Нельтуме, Чили

© huilohuilo

Мазкур эртакнамо уйча Уило-Уило қўриқхонасида жойлашган. Ташқаридан меҳмонхона қвулқонга ўхшайди. Агар дераза ўринлари бўлмаганида, бу иморат ўрмон манзарасининг бир қисми бўлиб кўринарди. Иморатнинг ўрта қисми даражасидаги “маймунлар” осма кўприги ичкарига киришнинг ягона йўлидир.

  • Яшаш қиймати— 2 сутка учун тахминан € 367.

 

20. Société Duvetnor

Квебек, Канада

© duvetnor   © duvetnor/Facebook

1862 йилда Авлиё Лаврентий дарёсида ўрнатилган маёқ 100 йил ўтгач ташландиқ ҳолга келган, аммо 1989 йилда меҳмонхона кўринишида қайта дунёга келган. Ушбу федерал аҳамиятга эга архитектура ёдгорлигида атиги учта 2 кишилик хона ҳамда ўтган аср қиёфасида безатилган умумий меҳмонхона бор. Минорадаги телескоп орқали қушларни кузатиш мумкин.

  • Яшаш қиймати— бир киши учун $175 дан бошлаб.

Attrapreves асосий сурати