Ҳаётимиздаги кўп нарса пулга бориб тақалади. Яхшими ёки ёмонми бу ҳар бир инсоннинг шахсий масаласи ва бу борада “ақл ўргатиш”нинг фойдаси йўқ. Бироқ шуни аниқ айтиш мумкинки, пул – ҳаётимизнинг ажралмас қисми, уни ишлаб топиш маҳорати ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Бироқ пул ишлаб топиш учун  унинг асосларини ҳам билиш керак. Солиқлар, банк операциялари, пассив даромад сиз учун бегона тушунчалар бўлиши керак эмас. Агар сизнинг даромад келтирадиган барқарор ва севимли ишингиз бўлса, бу ажойиб. Бироқ бари ўзгариши мумкинлиги ва шунинг учун захира вариантга эга бўлиш кераклигини унутманг.

Ушбу мақолада 30 ёшгача олдимизга эришиш учун мақсад қўйиб, амалга ошириш керак  бўлган 25 мақсадни танладик. Уларни амалга оширгач, ўз молиявий келажагингизга ишонч хосил қилишингиз мумкин.

  1. Ота-онадан молиявий мустақиллик

Ота-онангиз сизни доим бола деб ҳисоблайди, уларга сиз катта одам эканлигингиз ва ўзингизни таъминлай олишингизни эслатиш керак.

  1. Қарзларнинг йўқлиги

Имкониятингизга қараб яшанг, агар ниманидин сотиб олишга қурбингиз етмаса, қарзга пул олишга ҳаракат қилманг. Пул нафақат молиявий барқарорликни, балки муносабатларни ҳам бузади.

  1. Сўндирилмаган кредитлардан қутилиш

Янада кўп буюм эгаси бўлишга интилишимиз бизни молиявий ўрага ташлаб юборади. Кредит бўйича қарзлар нафақат кредит тарихи, балки молиявий фаровонлигимизга салбий таъсир кўрсатади.

  1. Нафақага пул йиғиш

Агар кексалик ўзгалар билан содир бўлади, мен ҳеч қачон қаримайман деб ўйласангиз, менда сиз учун ёмон янгилик бор. Бундай узоқ ўтмиш ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлсангиз керак, бироқ биз айтгандек қилсангиз, кексалик сизни ғафлатда қолдиролмайди.

  1. Инвестицияларни ўрганиш ва инвестицион портфель яратиш

30 ёшга келиб, сизда инвестицион портфель бўлиши керак. Банк қўйилмалари ҳам яхши, бироқ қисмларга бўлинган портфель кичик бўлса ҳам барқарор фойда келтиради.

  1. Захира фондига эга бўлиш

Сизнинг уч ва беш ойлик ҳаражатларингизга етадиган миқдоридаги пулга эга бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳар эҳтимолга қарши шундай қилиш мақсадга мувофиқ.

  1. Имтиёзлардан максимум фойдаланиш

Қандайдир имтиёз олиш имконияти бўлса, ундан албатта фойдаланинг. Акс ҳолда, бу пулни бекорга сарф қилган билан баробардир.

  1. Ҳаражатларни кузатиб бориш

Пулларимизни бошқаришнинг ягона усули – ҳаражатларни кузатиб боришдир.

Иловалар ёрдамида буни амалга ошириш жуда қулай. Масалан, iOS учун Dollarbird ва  Android учун Moneywise иловалари.

  1. Кутилмаган харидларга барҳам бериш

Завқ олиш учун харид қилиш одатидан қанчалик тез қутилсангиз, шунча яхши бўлади. Кераксиз буюмларни сотиб олишни бас қилинг. Буни олдиндан аниқлашга ўрганинг.

  1. Пулни керакли буюмларга сарфлаш

Сиз аллақачон талабалар ётоқхонаси ёки ота-онангизнинг уйида яшамаяпмиз. Шахсий хонадонингиз бўлса керак, уни жиҳозлашга пул сарфлаш мантиқан тўғри. Парда, мебель ёки ҳатто спорт залига абонемент сотиб олиш ҳам тўғри харидларга аъло мисоллардир.

  1. Коммунал тўловларни вақтида тўлаш

Турар-жой коммунал хўжаликлари устидан чексиз равишда шикоят қилишимиз мумкин, бироқ хизмат учун ҳақ тўлашимизга тўғри келади.

  1. Пулни катта ва фойдали буюмга сарфлаш

30 ёшга тўлганда молиявий мақсадлардан ҳеч бўлмаса бирини таъминлай олишингиз керак. Бу машина ёки саёҳат бўладими, сиз пул йиғиб, уни шу тарзда сарфлашга мажбурсиз. Сиз бу хариддан узоқ вақтгача завқланиб юрасиз.

  1. Солиқ тизимини тушуниш

Солиқ тизими қандай таъсир қилишини тушуниш керак ва шу йўл орқали иқтисод қилиш керак. Мисол учун ўзга мамлакатларда тўланган солиқни қандай қайтариш, хонадонни сотиш ва сотиб олишда  сотиш солиғидан иқтисод қилиш.

  1. Катта харид учун пул йиғиш

Узоқ муддатли режа тузинг ва уни амалга ошириш сари ишонч билан одимланг. Ҳар биримизнинг орзумиз бор, унинг учун айнан шундай режа зарур.

  1. Карьера тўғрисида ўйлаш

Ишингиз  - даромаднинг асосий манбаи. Агар ишингиз ўзингизга ёқса, шахсий профессорнал кўникмаларингизни ривожлантириб боришни ва карьерани унутманг. Семинар, маърузаларга боринг, муваффақиятли ҳамкасбларингиздан ўрганинг.

  1. Пассив даромад

У кичик бўлса ҳам қўшимча даромад бўлиши керак. Агар бу ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлсангиз, ҳозир бошлаш учун қулай фурсат.

  1. Маблағингиз ўсиши керак

Актив — пассив = ижобий йиғинди формуласи жуда долзарб. Бу йиғинди ўсиб бориши лозим. Қанчага дейсизми? Бу сизнинг ҳаракат ва интилишларингизга боғлиқ.

  1. Кучли мақсад

Сизда бундай мақсад бўлиши керак. Олти белгили маош ёки бир неча миллионлик банк ҳисоб рақами – мақсадни ўзингиз белгилайсиз. Белгилаб олгач, кичикроқ мақсадлар ёрдамида уни амалга ошириш учун интиласиз. Бу мақсадга эришиб бўлишингиз билан (унга эришишга мажбурсиз) кейинги мақсадни белгилаб олинг.

  1. Воситаларга қараб ҳаёт кечириш

Мен тежаш кераклиги ҳақида гапирмаяпман. Асло. Бироқ зўр нарсаларни харид қилиш учун пулни ҳам яхши ишлаб топиш керак. Агар дала ҳовли сотиб олишни истасангиз, у қанча туриши, уни харид қилиш учун қанча ишлаб топишингиз кераклигини ҳисобланг. Ҳозирча чўнтагингизга тўғри келмаса, уни мақсадга айлантирманг!

  1. Атрофдагиларга ўзини таққослаш

Биз одамлар ижтимоий тармоқларда намойиш этаётганлари ва ҳақиқий ҳаёт  - иккита турли нарсадардир. Шунинг учун дўстингиз янги машина сотиб олгани учун ўзингизни койишингиз ва унга ҳасад қилишингиз керак эмас. Балки у бу харид учун сўнгги 10 йил давомида пул йиғиб келгандир.

  1. Буюмлар қули бўлишни бас қилиш

Буни амалга ошириш мушкул, ахир биз истеъмол дунёсида яшаяпмиз ва бизга доим ниманидир сотишни исташади. Муваффақиятингизни моддий нарсалар билан ўлчаманг.

  1. Ҳайрия

Кичикроқ миқдордаги пулни ҳайрияга сарфланг. Бу бюджетингизга таъсир кўрсатмайди, бироқ сизга қониқиш, ўзгаларга эса ёрдам беради.

  1. Аввал фойдаланилган - ёмон дегани эмас

Онгимизда фойдаланилган товар – ёмон деган тушунча чуқур жойлашган. Бу билан курашиш керак. OLX каби сайтлар бунда бизга ёрдам беради.  

  1. Кераксиз тўловларни тўлашга чек қўйиш

Телефонда зарур бўлмаган, лекин бехосдан ёқилган тариф, уни ўчиришга эриняпсиз. Бундай вазиятлар пулингизни “еб битиради”. Бу ҳолатни 20 ёшда кечириш мумкин, бироқ 30 ёшда пулни бошқаришни билишингиз керак.

  1. Пул – алмашиш воситаси, унга муккасидан кетманг

Молиявий барқарор бўлиш жуда зўр, бироқ унга бутун умрни сарфлаш ярамайди.

Молияни ўрганинг, молия жиҳатидан ривожланинг, бироқ уни ҳаётингизнинг олий мақсадига айлантирманг. Бу жуда сийқаси чиққан гап, бироқ пул сизни бахтли қилолмайди.

Ўзгаларга шахсий молияни тўғри олиб бориш ва мақсадга  эришишда ёрдам берадиган маслаҳатларингиз борми? Изоҳларда улар билан бўлишинг!