Замонавий дунёда этикет қоидаларини билмаслик – ноқулай ҳолатда турган ҳолда шамолга қарши тупуришдек бир гап. Афсуски, аксарият мулоқотнинг маълум меъёрлари ва қоидаларига амал қилишни уятли бир нарсадек қабул қилиб, буни ҳақиқий ҳаётдан анча узоқда бўлган такаббур шахсларнинг ҳулқи аломати дея ҳисоблайдилар. Бироқ, қўпол ва бетакаллуф ҳулқ-атворга жавобан ҳудди шундай муносабат юзага келиши мумкинлигини унутмаслик керак.

Аслида этикет асослари анча соддадир. Бу нутқ маданияти, оддийгина хушмуомалалик, тартибли ташқи кўриниш ва ҳиссиётларни бошқара олишдир. Бу ҳолатларнинг барчаси ҳам эркаклар, ҳам аёлларга тааллуқли.

  1. Агар «Мен сизни таклиф қиламан»иборасини қўллаган бўлсангиз,— бу егулик учун сиз ҳақ тўлашингизни билдиради. Бошқача ибора: «Келинг ресторанга борамиз», — бу вазиятда ҳар ким ўзи учун тўлайди ва фақатгина эркак кишининг ўзи хонимнинг ўрнига тўлашни таклиф қилса, хоним бунга рози бўлиши мумкин.
  2. Ҳеч қачон меҳмонга қўнғироқ қилмасдан келманг. Агар сизни кўришга огоҳлантиришсиз келишган бўлса, бемалол халатда ва соч турмаги воситаларида қолишингиз мумкин. Бир британиялик хоним чақирилмаган меҳмонлар келиб қолганида доим туфли ва шляпасини кийиб, қўлига соябон олишини айтган. Агар келган меҳмон унга ёқимли бўлса, у “Вой, қандай яхши, ҳозиргина келгандим!”, дейди. Агар ёқимсиз бўлса “Вой, афсуски, кетишим керак эди!”, дея жавоб беради.
  3. Қиз болани смс-хабарлар орқали учрашувга таклиф қилиш ва у билан шу усулда мулоқот қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

 

Манба

 

  1. Жамоат жойларида смартфонни стол устига қўйманг.Бундай қилиш орқали алоқа воситасининг ҳаётингизда қанчалар муҳим ўрин тутишини ва ёнингизда кузатилётган ёқимсиз гаплар қанчалар қизиқмаслигини кўрсатиб берасиз. Сиз исталган дақиқада кераксиз суҳбатни қолдириб, Instagramдаги тасмани текширишга, муҳим қўнғироққа жавоб беришга ёки Angry Birds ўйинининг қандай янги ўн бешта босқичи чиққанини билиш учун чалғишга тайёр бўласиз.
  2. Эркак киши ҳеч қачон аёллар сумкасини кўтариб юрмайди. Ва, аёллар пальтосини у фақат ечиниш хонасига олиб бориш учунгина олади.
  3. Пойабзал доим тоза бўлиши шарт.
  4. Агар ким биландир кетаётган бўлиб, ҳамроҳингиз сизга нотанишодам билан саломлашса, сиз ҳам саломлашишингиз зарур.
  5. Аксарият сушинифақат таёқчалар билан ейиш мумкин деб ўйлайди. Бироқ, бу тўғри эмас. Аёллардан фарқли ўлароқ, эркаклар сушини қўлда ейишлари мумкин.

 

Манба

 

  1. Телефонда бекорчи суҳбатларни юритманг. Агар дилдан суҳбат қуришни истасангиз, яхшиси керакли одам билан юзма-юз учрашинг.
  2. Агар сизни ҳақорат қилишган бўлса, муқобил қўполлик билан жавоб қайтариш ва ҳақорат қилган одамга овозни баландлатиш керак эмас. Унинг даражасигача тушманг. Яхшиси, жилмайинг ва тарбиясиз суҳбатдошдан узоқлашинг.
  3. Кўчада эркак киши хонимдан чап томонда бориши керак. Ўнг томонда фақат ҳарбий олқишлашни бажаришга тайёр ҳарбий хизматчилар юриши мумкин.
  4. Ҳайдовчилар пиёдаларга совуққонлик билан лой сачратиш – ўта кетган маданиятсизлик эканлигини ёдда тутишлари зарур.

 

Манба 

 

  1. Хонимлар хона ичида шляпа ва нозик қўлқопларни ечмаслиги мумкин, аммо қалпоқ ва иссиқ қўлқоплар бундан мустасно.
  2. Тўққизта нарсани сир сақлаш лозим: ёш, бойлик, уйдаги тешик, ибодат, дори таркиби, ишқий алоқа, совға, ҳурмат ва ҳақоратни.
  3. Кино, театр, концертга келгандан сўнг ўз жойига фақат ўтирганларга юз томон билан ўтиш керак. Биринчи бўлиб эркак киши ўтади.
  4. Эркак киши доим ресторанга биринчи бўлиб киради, бунга асосий сабаб – ушбу белги бўйича метрдотель муассасага келиш ташаббуси кимдан чиққани ва ким ҳақ тўлаши борасида маълумотга эга бўлади. Катта жамоа келган тақдирда – ресторанга бориш таклифини берган одам биринчи бўлиб киради ва пул тўлайди. Бироқ, кириш жойида ташриф буюрувчиларни эшикбон кутиб олаётган бўлса, эркак киши аввал аёлни ўтказиб юбориши шарт. Сўнгра, эркак кишибўш жойларни топади.

 

Манба

 

  1. Ҳеч қачон аёл кишига унинг хоҳишисиз тегиш, қўлини ушлаш, суҳбат чоғида унга тегиниш, итариш ёки тирсагидан юқорироқни ушлаш мумкин эмас, бунда аёлга транспортга кириш ёки ундан чиқишда, шунингдек кўчани кесиб ўтишда ёрдам бераётган бўлсангиз истисно қилинади.
  2. Агар кимдир сизни маданиятсиз равишда чақираётган бўлса (масалан: “Хой, сен!”), унга жавоб қайтариш шарт эмас. Бироқ, қисқа учрашув вақтида панд-насиҳат ўқиб, бошқаларни тарбиялашга ҳожат йўқ. Яхшиси ўз намунангиз билан этикет қоидасини ўргатиб қўйинг.
  3. Атирдан фойдаланишда олтин қоида – меъёрлиликдир. Агар кечга бориб атирингиз ҳидини сеза олсангиз, билингки, бошқалар бўғилиб бўлган.

 

Манба

 

  1. Тарбияли эркак ҳеч қачон аёлга нисбатан муносиб ҳурмат кўрсатмасликни ўзига эп кўрмайди.
  2. Эркак киши хоним ёнида фақатгина унинг руҳсати билан чекади.
  3. Директор, академик, кекса аёл ёки мактаб ўқувчиси – ким бўлишингиздан қатъий назар, хонага кирганда биринчи бўлиб саломлашинг.
  4. Ёзишма махфийлигига риоя қилинг. Ота-оналар фарзандларига юборилган хатларни ўқимасликлари керак. Шунингдек, турмуш ўртоқлар ҳам ҳудди шундай йўл тутишлари зарур. Яқинларининг чўнтакларидан ёзишмалар ва хатларни излайдиган одам ўта одобсиз ҳисобланади.

 

Манба

 

  1. Мода ортидан қувманг. Замонавийва ёмон кўрингандан кўра, замонавий эмас, аммо яхши кўриниш афзалроқ.
  2. Агар кечирим сўрагандан кейин сизни авф этишган бўлса, ҳақоратли масалага қайтиб, яна кечирим сўрашнинг ҳожати йўқ, шунчаки бундай хатоларни қайтарманг.
  3. Ўта қаттиқ кулиш, шовқинли мулоқот қилиш, одамларга тикилиб қараш – ҳақоратомуздир.

 

Манба

 

  1. Яқинларингиз, қариндошлар ва дўстларингизга миннатдорлик билдиришни унутманг. Уларнинг яхши ишлари ва ўз ёрдамини таклиф қилишга тайёрлиги мажбурият эмас, балки миннатдорликка муносиб ҳиссиётлар намойишидир.