Бугун эътиборингизга кундалик ҳаётда сизга ёрдам берадиган молиявий маблағларни юритиш бўйича қисқа, оддий, тушунарли ва жуда амалий қоидалар тўпламини тақдим этамиз.

1.   Оладиганингиздан камроқ сарфланг

 

 

Манба

 

Маблағларни тартибга солишда асосий қоида мавжуд бўлса, у қуйидагича: ҳаражатларингиз даромадингиздан камроқ бўлиши керак. Сиз мазкур ҚОИДАГА амал қилишингиз зарур, акс ҳолда бутун фаолиятингиз катта савол остида қолади.

2.   Молиявий ҳаётингизни соддалаштиринг

Кредитлар ва кредит карталар қанча кўп бўлса, маблағлар йўқолишини сезиш ёки навбатдаги тўловни унутиш эҳтимоли шунча катта бўлади. Омонатлар ва ҳисоблар қанча кўп бўлса, уларни кузатиш шунча қийин ва юзага келаётган муаммоларга муносабат билдиришга улгурмаслик мумкин. Молиявий ҳаётингиз қанчалар мураккаб бўлса, у сиздан шунча кўп куч ва вақт талаб қилади. Шу билан бирга, адашиш ва молиявий хатога йўл қўйиш эҳтимоли ўсиб боради.

3.   Ҳеч қачон «келажакдаги менга» ҳозирги вазиятни бошқариш имконини берманг

Келажакда кўпроқ пул топиб, қарзларни осон тўлаб бера олишингиз мумкинлиги боис, ҳозир кучингиз етмайдиган нарсани харид қилишни истаяпсизми? Бу қарорингиздан яна узоқ вақт афсусланишингиз аниқ, чунки “келажакдаги менингиз” ҳудди бугунгидек ёки ундан ҳам камроқ пул топиши, ёки умуман ишидан айрилиши мумкин.

Ҳаттоки, келажакда молиявий аҳволингиз яхшиланган тақдирда ҳам бошқа ҳаражатлар пайдо бўлади ва уларни осон ҳамда ўтмиш хатоларисиз ҳал этиш мумкин бўлмайди.

4.   Тўғри молиявий бошқарув сари йўл олинг

  • 1 қадам: фавқулодда вазиятлар ҳолатига нақд пул захирасини тўпланг. Нақд пул аввалгидек зарур ва кутилмаган муаммоларни тезликда ҳал қилади. Захирани ярата бошлаш жуда осон. Ҳар ойлик даромадингиздан маълум фоизини четга олиб қўясиз. Масалан, 10% ёки 15%. Бу молиявий маблағларни юритишнинг биринчи қоидасига мутлақо мувофиқ ҳисобланади, бир йил ўтгач эса сизни ҳар қандай фавқулодда вазиятдан қутқара оладиган яхшигина тўпланган пул қийматидан қувонасиз. Кейинчалик тўпланган пулларнинг бир қисмини депозитга ўтказиш ёки ишга тикиш мумкин.
  • 2 қадам: энг катта фоизлиқарзларни йўқотинг. Қарзларингизни қарздорлик ўсиши бўйича сараланг, энг катта фоизлигини ажратиб, сўнгра шу қарзни икки карра тезроқ, яъни икки баробар тўловлар билан қопланг. Қарз тугагунича бу ишни ҳар ойда давом эттиринг. Сўнгра қарз тўлашга ишлатган бўшаган пул қийматини иккинчи қарзни ёпишга йўналтиринг. Шу тариқа, қолган қарзлар сари ҳаракат қилинг.
  • 3 қадам: фавқулодда ҳолат учун захира бўлиб, қарзлар қопланганидан сўнг пенсия ҳақида ўйлаш мумкин. Бу банкдаги ҳисоб рақами, инвестициялар ва капитални сақлаб, кўпайтиришнинг бошқа исталган усуллари бўлиши мумкин.

5.   Бюджетни яратинг, фақат буни тўғри қилинг

Бюджет — маблағларни назорат қилиш ва режалаштиришнинг энг яхши воситасидир, аммо фақатгина тўғри ёндашув шарти билан.

Ақлли одам бюджетни қандай режалаштиради? У буни аввалги ойлар учун ҳаражатлар статистикаси асосида амалга оширади. Яъни сиз тасаввур қилиб, ўзингизга «Хуллас, овқатга мана шунчадан ортиқ сарфламайман», дейишингиз мумкин. Бироқ, кейин аччиқ ҳақиқат юзага келади ва барчасини ўз ўрнига қўяди. Яхшиси хомҳаёлларга эмас, балки реал ҳаражатлар статстикасига таянган маъқул. Ахир, ҳаражатлар статистикасини юритасизку, тўғрими? У ҳаражатларни режалаштириш ва ортиқчасини аниқлашга ёрдам беради.

6.   Барча режали ҳаражатларни мақбуллаштиринг

Биз кўплаб ҳисобларни оламиз. Биринчи бўлиб уяли алоқа оператори хизматларидан ҳам бошлаш мумкин.

Барча ёқилган функциялар сизга керакми? Бунисига 50 000 сўм, унисига 20 000 сўм, яна негадир 1000 сўм. Умумий қиймат анча салмоқли чиқади ва сиз буларнинг барини шунчаки ҳар куни тўлайсиз. Бир неча ойда бир марта батафсил бош тафтиш ўтказиш керак.

7.   Реал маошингизни ҳисоблаб чиқинг

Йиллик ишлаб топилган пулдан солиқ ҳамда иш билан боғлиқ барча ҳаражатлар, жумладан уйдан ташқаридаги тушлик, иш кийими ва шунга ўхшаш нарсаларга ҳаражатларни чиқарасиз. Сўнгра йилига неча соатни ҳақиқатдан ишга сарфлашингизни, жумладан ортиқча иш соатлари ва уйдаги иш соатларини ҳисоблайсиз. Реал даромадни реал иш соатлари сонига бўласиз. Сиз бир соат иш учун ана шунча оласиз.

8.   Реал маошни ҳар қандай харидларда ўлчов бирлиги сифатида қўлланг

Эндиликда харид қилиш анча қизиқарли бўлади.

Харид нархи сурат бўлади, реал маош эса – махраж.

Мана бу телефон ҳаётимнинг 100 соатига тенг. У шунга лойиқми? Мана бу телевизор эса икки ойлик ҳаётимни олади? Балки анави кичикроғини олиш мумкиндир? Энди сиз доим ўзингиз берган саволга жавоб бера оласиз: «Ҳаётимни нимага сарфлаяпман?».

9.   «Экспертларга» қулоқ солманг

 

Манба

 

ОАВда турли молиявий “экспертлар”дан келтирилган мақолалар жуда кўп. Бироқ, сиз “У айтган гаплар чиндан ҳам ёрдам берди”, деган гапни қўллаш мумкин бўлган биронта ҳам билимдон фамилиясини эслай олмайсиз. Ҳудди шу гап хилма-хил башоратчилар-у бошқа маслаҳатчиларга ҳам тааллуқли. Уларнинг мақолалари тўланган бўлиши, учинчи шахсларнинг манфаатларига йўналган бўлиши мумкин, фақат сизнинг манфаатларингиз инобатга олинмайди.

Нима учун шу каби эксперт қимматли маълумотни оммага ошкор қилар экан? Унга бунинг учун тўлашадими? У ҳолда эксперт ишлайдиган компания бу маслаҳатдан фойдаланиб бўлган ва сизга энг камида ушоқлар қолади. Бегона эксперт мқоласини ўқиган одам билан содир бўлаётган бутун ҳолатни ҳеч қачон билмайди. Уларнинг маълумотлари хато ва кўпинча асоссиз бўлиши мумкин.

Агар мустақил таҳлил асосида режалар ва прогнозлар қуришга қодир бўлмасангиз ва албатта эксперт керак бўлса, унда муаммога йўлиқасиз. Қизиғи, ҳеч ким шу пайтгача келажакни аниқ башорат қилишни ўргана олмади. Агар келажакдан хавотир олаётган бўлсангиз, сиз учун ягона вариант нисбатан консерватив сармоялашдир. Қолгани ўзингизга боғлиқ – таваккалар олдидаги шахсий барқарорлигингиз устида ишланг.

10.            Катта мақсадлар белгиланг ва кўпроқ уларни эсланг

Аслида нимани хоҳлайсиз? Пуллар билан боғлиқ бу ҳаракатларнинг сабаби нимада? Бу мураккаб савол, аммо айнан у сиз учун энг кучли ҳаракатга келтирувчи кучга айланиши, шунингдек ҳаётда тўғри йўлларни кўрсатиши ва улардан ўтишга ёрдам бериши мумкин.

Ишни эртароқ тугатишни истайсизми? Шахсий ишингизни бошлашни истайсизми? Дунё бўйлаб саёҳатми? Нима бўлишидан қатъий назар, мақсадни унутманг, мияда сақланг. Атрофингизни асосий мақсадингиз ҳақидаги эслатишлар билан ўранг. Улар истак томон йўлдаги кўп сонли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

 

11.            Омилкор автомобиль харид қилинг

 

Манба

 

Омилкорлик — бу паст қийматли хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кам ёқилғи сарфланиши, минимал транспорт солиғи ва ақлли суғурта қиймати. Акс ҳолда, даромаднинг салмоқли улуши сарфланадиган пул сўрувчи маҳлуқни харид қиласиз.

Ҳеч кимнинг сиз билан, жумладан қимматли машинангиз билан иши йўқ.

12.            Автомобилга оқилона муносабатда бўлинг

Тежамкорлик ҳақида гап борар экан, жарималар ва тезликдан келиб чиқадиган ёқилғи сарфланишини ҳам унутмаслик керак. Йўл ҳаракати хизматидан олинадиган навбатдаги қайд тушунарли бўлсада, ёқилғи сарфи – анча нозик масала.

Муҳандислар омилкор машина яратаётганида, одатда, у шаҳарда минилиши ва шаҳарда руҳсат этилган тезликда юришини ҳисобга оладилар. Бундай режимда двигатель камроқ миқдорда ёқилғи истеъмол қилади, катта бурилишларда светофордан светофоргача бўлган кўп доимий тезлашишлар – кўп сонли ёқилғи қуйишлар ва муддатидан аввал таъмирлашга сабаб бўлади. Шиналарда босимнинг етарли эмаслиги ёқилғи сарфланишини оширади, машинадаги носозликлар бўйича сезиларсиз сигналларга эътиборсизлик эса йирик бузилиш ва аварияга олиб келади. Шунингдек, машинадаги ортиқча безаклар ва янгича мосламалар ҳам яхшиликка олиб келмаслигини ҳисобга олинг. Машина билан бир комплектда берилаётган мослама турганида, автомагнитоланинг нима кераги бор? Ёки, кенг дискларни сотиб олишга нима ҳожат бор, ахир заводники ҳам ёмонмас!

13.            Турар-жой коммунал хизматларига тўловларни тартибга келтиринг

Эҳтимол сиз ҳали ҳам кўрмайдиган кабель ТВ учун ҳақ тўлаётгандирсиз. Ўртача тарифлардан сув ва газни ҳисоблашга ҳамда электр токининг икки тарифли ҳисоблагичига ўтишнинг мақсадга мувофиқлиги ва иқтисод қийматини ҳисоблаб кўринг. Шунингдек, ўша янги энергия тежайдиган лампалардан сотиб олинг. Улар ҳақиқатдан ҳам чироқ учун ҳисобларни камайтиради.

14.            Уй таъмирининг асосий кўникмаларини ўзлаштиринг

Албатта, сизга мустақил равишда ваннахонага плитка теришни ёки қувур бириктиришни таклиф қилмаймиз, аммо розеткани алиштириш ёки суви оқаётган кранни созлаш жуда осон. Интернетда бу мавзуларга оид кўплаб тушунарли видеодарслар бор.

15.            Болаларга молиявий саводхонликда намуна бўлинг

Мақола бошида айтилганидек, бизга буни ўргатишмаган. Аммо, ҳозир фарзандларингизда бу кўникмаларни ривожлантириш учун ўқитувчига айланишингиз ҳамда саводли пул муомаласи афзалликларини амалда намойиш этишингиз мумкин. Муҳими, шунчаки қуруқ гапирмасдан, бу қоидаларни кундалик ҳаётда кўрсатиш керак.

 

16.            Рекламага эътибор берманг

 

Манба

 

Эҳтимол, бу қоидани аҳамияти бўйича даромадларнинг ҳаражатлардан устунлигига оид биринчи асосий қоидадан сўнг қўйиш мумкиндир. Биз истеъмол жамиятида яшаймиз. Бундай жамиятда талаб одамларнинг миясида уйғонмайди, балки ташқаридан таъсир кўрсатилади. Реклама сунъий эҳтиёжлар, қадриятлар ва мукаммалликларни яратади. Ва, буни етарлича саводли бажарганидан биз оддий смартфондаги қандайдир белги уни ўзига хос қилишига, оддий пахта толасидан ишланган кийимдаги қандайдир ёрлиқ эса унинг нархини 10 баробарга оширишига чиндан ишонамиз.

Брендлар, имидж, услуб — биз анчадан буён қулай турмуш учун ҳақиқатдан ҳам зарур бўлган нарсалардан узоқдаги тушунчаларга таянамиз.

Атрофидаги воқеаларни тушунган ақлли одам кескин чоралар кўрмайди, яъни аскет бўлиб қолишни истамайди. У шунчаки ташқаридан кўрсатиладиган таъсирдан максимал равишда қочиб, фақатгина шахсий эҳтиёжлари таҳлили асосида буюмларни харид қилади.

Агар кераксиз нарсаларни харид қилмасликни ўргансангиз, даромадингизнинг катта улушини янада оқилона ҳаражатларни тежаб қолишга эришасиз.

17.            Ҳаражатсиз хоббилар топинг

Аксарият хоббилар салмоқли пул сарфланишини талаб қилади. Хоббиларга кетган ҳаражатлар ҳисобланмаслиги ҳақидаги гап у ёки бу хоббига алоқадор нимадир сотадиган айёр одамлар томонидан ўйлаб топилган. Асосийси, ўзингиз учун қандай қизиқиш танлашингизга боғлиқ: ноёб механик соатларни тўплашми ёки қўлингизда бўлган мусиқий асбобни чалиш кўникмаларини такомиллаштириш.

18.            Бепулни изланг ва синаб кўринг

Одамлар ҳар қанақасига ҳамфикрларни излашга интилади. Шу тариқа қизиқишлар бўйича клублар ҳосил бўлади. Улар тижорий эмас, яъни у ерда сиздан пул қоқишмайди. Натижада, яхши дўстларни  топиш ва ҳеч нарсага ортиқча тўламаслик мумкин.

Шаҳрингизда  йилнинг исталган вақтида балиқчилик қилишни ҳуш кўрадиган, қимматли кема ва асбобларни ижарага бермайдиган ҳаваскорлар бўлса керак. Шунингдек, турагентликлар ўрнига ҳақиқий сайёҳлар ҳам бўлади. Ижтимоий тармоқлар ёрдамида бундай жамиятларни топиш осонлашди. Эҳтимол бу ўзингизга ўхшаган одамлар гуруҳида яхши кўрган машғулотингиз билан шуғулланиш имконини берар ва сиз ҳеч нарсага ортиқча ҳақ тўламайсиз.

 

19.            Бошқаларнинг фикрига аҳамият берманг

 

Манба

 

Истеъмол жамияти қоидалари нафақат маъносиз, балки жуда тажовузкордир. Қоидаларга риоя қилмайсанми? Яккаланиб қоласан. Бахтимизга, бу фақат калтабин одамларга таъсир қилади, унча-бунча ақли бор одам эса на машина, на бошқа жимжималар бошқа одамни ақл, фикрлаш, ғоялар ва ҳаракатлар каби таъсирлантира олмаслигини яхши тушунади.

20.            Бошқалар пулини қандай совуришига эътибор қилманг

Сизда анави одам спорткар мингани учун сиздан яхшироқ эканлиги қабилидаги ўйлар юзага келадими? Сиз пулларингизни бошқаларга ёқадиган нарсаларга сарфлашга мажбур эмассиз. Уларни ўзингизга ёқадиган нарсаларга сарфланг.

21.            Вақтни яхши, ишончли, узоқ муддатли муносабатлар қуришга сарфланг

Бошқа одамлар билан кўплаб шахсий ва ишга боғлиқ алоқаларнинг мавжудлиги ҳаётда сизга яхши хизмат қилади. Бу барча ғояларингиз ва ташаббусларингиз учун руҳий, ижтмоий, профессионал, маънавий ва молиявий кўмак.

Бошқаларга кўмак бериш орқали уларда ўзингиз учун таянчни топасиз.

22.            Ҳафтада бир соатни маблағлар, иш ва ҳаётингиз таҳлилига сарфланг

Бугунги вазият ва ҳолатингизни қанча кўп қайта кўриб чиқсангиз, мақсадларингиз билан фарқларни эртароқ аниқлаш эҳтимоли юқори бўлади. Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилинг. Келгуси ҳафтани ҳам олдиндан ўйлаб қўйинг.

Узоқ муддатли мақсадларнигиз ғоясига барчаси тўғри келяптими? Бу ҳафтадаги энг катта ютуғингиз нимада? Қандай ёмон нарса содир бўлди ва нимага? Келажакда унинг олдини қандай олиш мумкин? Узоқ муддатли мақсадларингиз аввалгидек аҳамият касб этяптими?

23.            Орзуни иккинчи даражали бизнесга айлантиринг

Ҳар биримизда бутун умримизни бағишлашни истайдиган машғулот мавжуд. муаммо шундаки, бу каби фаолиятни пулга айлантириш усулларини кўрмаймиз, шу боис уни фақат орзуларда қолдирамиз. Бу ишга бўш вақтингизнинг бир қисмини ажратишга уриниб кўринг.

Шунчаки орзу қилган ишингизни бажара бошланг. Жараён давомида орзу қилган машғулотингиздан пул топиш йўлини ўйлаб топишингиз мумкин. Бу YouTube даги канал, веб-сайт ёки китоб бўлиши мумкин. Шунчаки бўш вақтингизда орзу қилган ишингизни бажаринг.

 

24.            Арзон харидлар учун 10 сония қоидасини ишлатинг

 

Манба

 

10 сония қоидаси импульсив харидларга қарши курашишда ёрдам беради.

Арзонроқ нарсага кўзингиз тушди-ю дарҳол уни харид қилиш истаги туғилдими? Бу фикрни миянгизда 10 сония ушлаб туринг ва чин юракдан ўзингиздан қуйидагини сўранг: сизга шу нарса ҳақиқатдан ҳам керакми?

Ўзингиздан хариднинг салбий томонларини яширманг. Шу буюмни харид қилишингизга тўсқинлик қилувчи сабабларни фаол кўриб чиқинг. Бу харид мақсадларингизга эришишга ёрдам берадими? Ушбу хариднинг фойдаси унинг қийматига арзийдими? Кўпинча буюм сизга ҳақиқатдан ҳам керакми ёки йўқлигини тушуниш учун шу 10 сония етарли бўлади.

25.            Қиммат харидлар учун 30 кун қоидасини қўлланг

Қимматли буюмлар учун 10 сония қоидаси тўғри келмайди, чунки бу ҳолатда хариднинг мақсадга мувофиқлигини шу қадар кам вақт ичида аниқлаб бўлмайди. Жиддий ҳаражатлар масаласи кўндаланг бўлганида, 30 кун кутиш зарур.

Сиз харидга нисбатан биринчи импульс, биринчи ички даъватни сезасиз ва совуққонлик билан бир ой кутасиз. Шу кунлар ичида режалаштираётган харидни батафсил ўрганиб чиқишингиз, у ҳақида кўп янги нарсаларни, рекламада кўрсатилмаган ҳолатларни билиб олишингиз мумкин. Катта эҳтимоол билан 30 кундан кейин бу нарсани олишга бўлган ўткир истагингиздан асар ҳам қолмайди.

26.            Бир ҳафталик таомнома тузинг

Аниқ овқатланиш режими – бу нафақат саломатлик ва қомат учун фойда, балки иқтисод ҳамдир. “Кечки таомга нима олсамикан” каби масалалардаги импровизация егуликка ҳаражатлар ошишига олиб келади.

27.            Маҳсулотларни фақат рўйҳат билан харид қилинг

App Store ва Google Play иловаларида ўнлаб харид рўйҳатлари мавжуд. Ушбу мақсадларда ўрнатилган эсталмалар ва оддий рўйҳатни қолдириш мумкин бўлган исталган иловадан фойдаланиш мумкин. Оддий қоғозни ҳам ҳали ҳеч ким истисно этмаган.

Харидлар рўйҳатининг моҳияти бирон нарсани унутмасликдан ташқари, ортиқча нарса сотиб олмасликдан ҳам иборат. Рўйҳат бўйича айландингиз, режалаштирилган ҳмма нарсани саватга ташладингиз – ва касса томон йўл олдингиз.

Дўконлардаги мазали таомлар, айниқса оч қоринга, импульсив харид қилишга мажбурлаши мумкин, аммо аввалдан ёзилган рўйҳат билан ўйланмаган ҳаракатни амалга ошириш эҳтимоли анча камаяди.

28.            Яхши сақланадиган маҳсулотларни арзонроқ дўконлар ёки бозордан харид қилинг

Деярли ҳар куни харид қилинадиган тез айнийдиган маҳсулотлар бор. Нисбатан пастроқ нархлар туфайли мунтазам равишда узоқроқдаги дўконга бориш ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Лекин, бир ойда бир марта ёки ундан ҳам камроқ яхши сақланадиган маҳсулотларни харид қилиш бўйича амалга оширадиган режали сафар учун айнан паст нархли дўконларга борган маъқул.

Ҳаттоки, ҳар бир алоҳида маҳсулотнинг қийматидаги фарқ сизга минимал бўлиб кўринсада, умумий ҳисобда йирик харид анчагина пул тежаб қолиш имконини беради. Агар озиқ-овқатни режали тўлдириш амалиёти сизга нотаниш бўлса, буни бошлашнинг айни вақти келди. Савдо тармоқлари кўп сонли савдо нуқталари ҳамда унинг ортидан келадиган юқори нархли маҳсулотлардан босқичма-босқич фойдаланиш ўрнини босади.

29.            Тез айнийдиган маҳсулотлар хариди учун яқинроқда энг арзон дўконни топинг

Сиз йиллар давомида одатга кўра битта дўконга қатнашингиз мумкин, аммо ҳудди шу масофада нархлар арзонроқ бўлган бошқа дўкон бўлиши мумкин.

Битта сайрни яқин-атрофда жойлашган дўконларни ўрганишга бағишланг. Кўпинча сотиб оладиган маҳсулотларнинг нархларини ёзиб олинг ва таққосланг.

 

                                 30.            Истеъмол қиладиган ярим фабрикатлар сонини қисқартиринг

 

Манба

 

Ярим фабрикатлар деганда қисман ёки тўлақонли истеъмолга тайёр маҳсулотлар назарда тутилади. Деярли ҳар доим бундай маҳсулотларнинг қиймати баланд бўлиб, уларнинг зарарини ортиқча баҳолаш мушкул. Сиз қулайлик учун нафақат ортиқча сўм, балки саломатлик билан тўлайсиз. Уйда оддий таомларни тайёрлашни ўрганиш осон ва сиз доим уларнинг таркибини биласиз.

31.            Дам олиш кунлари учун аввалдан таом пиширинг

Дам олиш кунлари иш қилишга эринамиз. Ҳатто овқат тайёрлашга ҳам. Ана шунда кафега бориш ёки ниманидир буюртиришга оид ҳозирда оммалашган ғоя юзага келади.

32.            Зарарли одатларда иқтисод қилинг

Маблағларга нисбатан ёндашувни қайта кўриб чиқишга оид қарор – йўл-йўлакай зарарли одатлардан ҳалос бўлиш учун ажойиб даврдир. Ўзингизни алкоголь ва никотин ҳалақит қилмаслиги, газли ичимликлар эса профессиоанл шифокорлар айтганичалик зарали эмаслигига ишонтиришни бас қилинг. Сиз саломатлигингизни ўз ҳисобингизга ёмонлаштирасиз. Дунёда бундан ортиқ аҳмоқлик бўлиши мумкинми?

33.            Ва унутманг: буюмлар ҳеч қачон сизни баҳтли қилмайди

 

Манба

 

Баҳт ичкаридан юзага келади.                             

Агар ўзингиз билан қарама-қаршилик ҳамда атроф-муҳитни холисона қабул қилишда янглишилк мавжуд бўлса, ҳеч қандай ташқи безаклар сизни баҳтли қила олмайди.

Нимагадир эгалик қилиш сизни баҳтлироқ қила олиши ҳақидаги ғояга алданманг. Пул турмуш даражасини оширади, аммо баҳт совға қилмайди. Пулдан келадиган ягона руҳий фойда – ташвишнинг камайиши ва молиявий барқарорлик ёрдамида ўзига бўлган ишончнинг ортишидир. Молиявий барқарорликка эса фақатгина пул билан саводли муомала қилган ҳолда эришиш мумкин.