Бугун сизга ана шу хотираларни моҳирона суратга олиш сирларини очамиз.

  1. Кенг диафгармадан фойдаланинг

    Объективдан (яхши ГРИП учун) келиб чиққан ҳолда, кенг диафгармадан фойдаланиш объектни фокусда сақлаган ва ювдирилган фонни ҳосил қилган ҳолда тўй фотосурати учун жуда жозибали эффект яратиши мумкин. Лекин, барча зарур деталлар фокусда эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
  2. Секин чақноқ синхронлаштиришни синаб кўринг

    Чақноқдан фойдаланишда янада таъсирли атроф-муҳитни яратиш учун тўсиқнинг минимал тезлигини, яъни иложи борича 1/15 дан 1/25 сониягача бўлган вақтни қўллашга уриниб кўринг. Ҳаракатланаётган объектни ўтказгич билан суратга олиб, керакли лаҳзада уни чақноқ билан музлатинг.
  3. Келин ҳолати

Манба

 

    4. Чиройли келин ҳолати учун унинг гул ушлаб турган қўли бироз букилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Агар иложи бўлса, ундан ҳудди моделлар каби танасини бурашни илтимос қилинг. Моделлар қандай ҳолатда суратга тушишларини кўриш учун Vogue ва Cosmopolitan каби аёллар журналларини кўздан кечиринг. Ёки, тўйларни суратга олиш учун мўлжалланган ғоялар ва ҳолатларни кўриб чиқинг.

    5. Чизиқларни топинг

Бинолардаги устунлар каби кучли меъморий чизиқларни ўйлаб топишга уриниб кўринг, бу тўй суратларингиздаги фонни анча жозибали кўрсатади. Унутманг, аввал фонни аниқлаштириш, кейингина олд планни “яратиш” керак. Суратларда қайси меъморий элементлар яхшироқ кўринишини аниқлаш учун бу жойларни аввалдан ўрганиб чиқишни тавсия қиламан.

    6. Ижодий ёритишдан фойдаланинг

Никоҳ маросими ўтадиган маскан ёки ФҲДЁ яқинида ижодий ёритиш бўлса, тўй суратларига бироз драма қўшиш учун шунчаки ундан фойдаланиш керак. Бундай ёритиш кун давомида пайдо бўлиши ва йўқолиши мумкин, шунинг учун яхши тўй суратини олиш учун тезликда ҳаракат қилиш зарур.

    7. Табиий ҳошиялар

Куёв ва келинни тўй автомобилида суратга олишда унга автомобиль ойнасининг ҳошияси кўринишидаги ижобий элементларни қўшиб кўринг.

    8. Камерани қиялатиш

Камерани қиялатиш тасвирга ҳаракат ҳиссини қўшиши мумкин. Сиз доим камерани манзарали ёки портрет режимда ушлаб туришингиз керак эмас. Тўйни қандай суратга олишни билган тақдирингизда, дадил ҳаракат қиласиз ва мазкур эффектни ҳосил қилиш учун тасвирда диагонал чизиқлардан фойдаланасиз. Барча маслаҳатларда бўлгани каби, охир-оқибат ана шундай 1-2 та тасвирга эга бўласиз.

    9. Сояни топинг

Агар тўйни кундуз куни кучли қуёш остида суратга олаётган бўлсангиз, жуфтликни ёки гуруҳни яхшироқ экспозиция учун сояга ўтказишга ҳаракат қилинг. Ёки, саҳнани мувозанатлаш учун чақноқдан чиқадиган тўлдирувчи ёруғликни қўллашга тўғри келади. Чақноқ созлашларида бу режимни топса бўлади.

    10. Бироз чайқалишни қўшинг

Тасвирга ҳаракат ҳиссини қўшиш учун тўсиқнинг жуда секин тезликларидан фойдаланиб, биринчи рақс суратлари билан тажриба ўтказиб кўринг. Бир вақтнинг ўзида жуфтликнинг ҳаракатини музлатиш ва ҳаракат муҳитини ушлаш учун чақноқ ва тўсиқнинг секин тезлиги комбинациясини қўлланг.

    11. Чақноқ кронштейнини ишлатинг

Ташқи чақноқни кронштейнга маҳкамланг, бу уни объектив устидан яна бир неча сантиметрга кўтариб, сояларни йўқотади. Энг яхши кадрларни портрет ва манзарали шакллар учун мўлжалланган чақноқ билан ҳаракатланиш имконини берадиган шарнир механизми ёрдамида амалга оширинг.

    12. Бошқа томонга қаранг

Тўй фақат кўз олдингиздаги нарсалар эмас. Атрофингизга назар ташланг, елкангиз ортида бошқа суратлар учун кўплаб имкониятлар бўлиши мумкин. Охир-оқибат келин-куёвга қараб турасиз, аммо вазифангиз ортнгизда нимадир юз бераётган тақдирда бу ҳолатни қўлдан бой бермай, вақтида суратга олишга улгуришдир.

    13. Деталларга эътибор беринг

Майда-чуйдалар ва умумий суратга эътибор беринг. Аксарият ҳолларда меҳмонлар кўплаб деталларни эътиборсиз қолдиради, аммо тўй суратларини томоша қилаётганда уларга хотиралар қайтади ёки шунчаки янги нарсадан хабар топадилар. Шу боис, тўйларни суратга олишни ўрганаётган бўлсангиз, ҳеч нарсани эътибордан четта қолдирмаслик учун атрофингизни кузатинг.

    14. Ўтиринг

Паст нуқтадан суратга олишга уриниб кўринг. Чўккалаш тўғри келмайди. Чўкка тушган ҳолда мувозанатни яхши тутолмайсиз ва бу тўй суратларига таъсир қилиши мумкин. Агар ер қуруқ бўлса, тиззага туринг ёки ётишингиз ҳам мумкин, бу яхши сурат олиш имконини оширади.

    15. Бир сония кутинг

Бошқалар суратга олаверсин, сиз эса ҳамма ўзини бўш қўйиб, табиий ҳолатга қайтишини кутинг. Расмий суратлар ҳам керак, аммо маросимдаги ҳиссиётларни суратга олиш умуман бошқа нарса. Одамлар баҳтли, ўзларини бўш қўйган ва бошқалардан хавотир олган ҳолда яхшироқ суратга тушади.

    16. Зарра қўшинг

 

Манба


Зарра суратга ўзигача муҳит бағишлаши, чақноқнинг йўқлиги эса сиздан эътиборни чалғитиши мумкин. Чақноқдан кутиладиган сўнгги нарса сизга қаратилган эътибордир. Лекин, хонанинг ичида ва чақноқсиз тўйни қандай суратга олиш мумкин, дерсиз. Бу жуда оддий, ISO қийматини оширсангиз шовқинни кўтариш имкони бўлади, аммо унга кутилмаган тус беради.

Яхши телеобъектив сизга “кузатувчи” сифатида қолиш имконини беради. Улар шунингдек, суратларга драма қўша оладиган қизиқарли истиқбол эффектларини яратади.

    17. Ташкилотчилар билан дўстлашинг

Улар аслида нима бўлаётгани ва нима бўлишини биладилар. Ташкилотчилар нима ва қачон содир бўлишини айтиб бера олади, шу боис керакли вақтда керакли жойда бўлиш учун улар билан гаплашиб олган маъқул.

    18. Хиралик қилманг

Агар кимдир суратга тушишни истамаса, уни тинч қўйинг. Объектив нуқтаи назарида бўлишни ёқтирмайдиган одамларни суратга олишдан фойда йўқ. Улар суратларда ноқулай кўринади ва бу низога ҳам олиб келиши мумкин. Тажриба орттириш давомида тортинчоқ одамларнинг сигналларини олдиндан билишни ўрганасиз.

     19. Кулгуга қулоқ тутинг

Тўйда турли қизиқ ҳолатлар кўп бўлади, шу боис эътиборли бўлинг ва кулгу ортидан кузатинг. Одамлар баҳтли ва тинч кўринган суратлар жуда яхши чиқади, шунинг учун тўйдаги динамикани кузатиш ва ҳаракатлар томон бориш учун қулоқлар ва кўзларингиздан фойдаланинг. Тўйни қандай суратга олиш бўйича мазкур маслаҳатни ўзингиз учун алоҳида қайд этишингизни тавсия қиламан.

     20. Шамолдан фойдаланинг

Агар шамол бўлса, суратларда ҳаракатга эга бўлиш учун ундан ўз мақсадингизда фойдаланинг. Шамол билан келиннинг либоси ажойиб ва динамик кўриниши мумкин – унинг чизиқлари ҳаво ҳаракати билан кўтарилади. Бироқ эҳтиёт бўлинг, объективни алиштиришда пана жойга ўтишга тўғри келади.

     21. Аввалдан маслаҳатлашинг

Доим бўлажак жуфтлик билан биринчи навбатда нимани исташлари ҳақида маслаҳатлашиб олинг. Бу сизнинг эмас, уларнинг куни, шу боис уларнинг дидлари ва режалари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлган маъқул. Мулойим бўлинг ва қўлингиздан келмайдиган ваъдалар берманг.

     22. Кўпроқ кулинг

Одамлар кулиб қарсангиз, улар ҳам жавобан кулишади. Камера ортида яширинманг. Юзини катта технология бўлаги билан тўсиб олган одам уларни итариши мумкин ва кўплаб ижобий суратларни бой берасиз.

     23. Жуфтлик учун макон яратинг

Маросимдан сўнг ёшларни табриклаш мумкин бўлиши учун вақт ва макон беринг. Бу тўйда қандай суратлар олиш кераклиги ҳақидаги мақолада ёзилганидек, “ҳамманинг ҳамма билан” суратларини олишда ёрдам беради.

     24. Ошкора суратларни изланг

Жуфтлик табриклар билан банд бўлсада, улар айланиб ўтиб меҳмонларнинг яхши суратларини олишингиз мумкин. Улар тилак билдираётган вақтда тинч ва сокин бўладилар ҳамда сизни кўрмаганлари маъқул. Хиралик қилмайдиган суратчи кўпроқ табиий тўй суратларини олишга эришади.

     25. Ҳийла қилинг

Аввалдан фокус олиб, кадрни мужассамлаштиринг, сўнгра гаплашаётган ва кулаётган меҳмонлар эътиборини тортинг. Кутилмаганда суратга олинганларини билганларидан кейин улар кула бошлайдилар ва айнан шу пайтда сурат олишни давом эттиринг. Улар жуда табиий чиқади.

     26. Оқим бўйлаб сузинг

Ёмғир, шамол, одамлар ва вақтга қарши курашманг. Доим бу муаммони айланиб ўтиш усули бўлади. Тўйларни суратга олишни ўрганиб, ўзингизга бўлган ишонч янада ортганида, исталган вазиятни ўз фойдангизга буришнинг кўплаб йўлларини ривожлантирасиз ва ўрганасиз.

     27. Ёмғирни режалаштиринг

Агар ёмғир ёғаётган бўлса, соябондан фойдаланинг. Автомобилингизда оқ ва қора соябонлар туриши мақсадга мувофиқдир. Бу ажойиб реквизит бўлади, аммо фотоаппаратни ҳам унутмаслик керак. Уни намиқтирманг.

     28. Оммадан фойдаланиш

 

Манба


Агар орқа планда одамлар бўлса, улар шу жойда қолаверсин. Баъзида бу жуда яхши ҳисобланади, чунки улардан қизиқарли ва ижодий эффект учун фойдаланиш мумкин.

     29. Вақтни бошқариш

Сизда доим етарлича вақт бўлиши керак. Бунинг учун тўйни суратга олишдан аввал тўғри саволлар бериш керак. Кун тартиби, барча суратларни қандай олишни кўзлаганингиз ҳақида маълумотга эга бўлинг. Сиз буларни билишингиз ва ҳаёлан тасаввур қилишингиз керак. Тартибсиз суратчи асосий лаҳзаларни қўлдан чиқариши мумкин, бунга йўл қўйманг.

     30. Қувнанг

Тўй сурати жуда қувноқ чиқиши мумкин. Ўзингизни эркин қўйинг ва бошқа меҳмонлар каби вақтни хушчақчақ ўтказинг. Натижада суратларингиз тобора яхшиланиб боришига гувоҳ бўласиз.

     31. Сурат олиш учун бу оилага оид билимларингизни ишлатинг

Агар айрим қариндошлар бир-бирини 20 йил мобайнида кўрмаган бўлса, уларнинг уйрашуви сурати жуда ҳиссийтга бой бўлиши мумкин. Бу суратлар келин-куёни узоқ вақт ҳурсанд қилиши учун улар қаерда ва қандай учрашишларини ўйлаб қўйинг.

     32. Одамлар овқатланаётган суратга олманг

Овқат еб турган одамлар камдан-кам жозибали кўринади ва ҳеч ким сизга бундай суратлар учун раҳмат демайди. Бу вақтда техникангизни текшириб кўришингиз ёки уларга қўшилиб танновул қилиб олишингиз мумкин.

     33. Маймунча бўлманг

Ҳар бир тугма босилганидан сўнг суратларни текшираверманг. Бу аккумуляторни ишдан чиқаради ва чалғитади. Яхшиси уларни бўш вақтингизда кўриб чиқинг ва аниқ ишлатилмайдиганларини ўчиринг.

     34. Ўрнатилган чақноқдан воз кечинг

Хона ичида суратга олганда ўрнатилган чақноқдан воз кечинг. Шифтдан акс этган ёруғлик экспозицияни атрофдаги ёритиш билан мувозанатга келтириши учун ташқи чақноқдан фойдаланинг. Акс этган ёруғлик тўғри ёрғуликка нисбатан яхшироқ. Натижада, янада ҳажмли тасвирга эга бўласиз ва кескин соялар йўқолади.

     35. Воқеа айтиб беринг

 

Манба


«Мухбирона» ёндашувни синаб кўринг — шу вақт тарихини сўзлайдиган суратларни изланг. Энг оддий усул – турли вақтда учта кадр олиб, уларни бирлаштиришдир. Масалан, биринчи сурат йирик планда олинган торт бўлса, иккинчсида жуфтлик уни кесаётганини олинг, учинчиси эса меҳмонларнинг муносабати бўлади. Конфетти ёрдамида яхши сурат олганингизга ишонч ҳосил қилиш учун уни ўзингиз билан олиб келинг. Конфеттидан табиий ҳошияга эга бўлиш учун уни имкон борича баланроққа отинг. Кичик апертура (f/11), секин ушланиш (1/15 сек) ва тўлдирувчи чақноқдан фойдаланинг. Ва, албатта, шамол йўқлигига ишонч ҳосил қилинг, акс ҳолда аҳмоққа ўхшаб кўринасиз.

    36. Воқеани тингланг

Меҳмонлар орасига аралашиб, улар ҳикоя қилаётган воқеаларга қулоқ тутинг. Одатда кейин бу ҳикоялар келин-куёвга аталган нутқ пайтида яна сўзланади, сиз эса айтилган сўзларга муносабат қандай бўлишини олдиндан биласиз.

     37. Шафқатсиз ўчиринг

Уйга қайтгач, суратларни қайта-қайта таҳрирланг. Келин ва куёв омадсиз тушган барча кадрларни ўчиринг. Уларнинг юзларидаги барча доғлар, ҳуснбузарларни йўқотинг. Одамлар юзлаб оддий эмас, балки фақат энг яхши кадрларни кўрсин.

    38. Камерангиз тасвирларга ишлов беришига йўл қўйманг

Фотоаппаратингиздаги барча суратларни автоматик ўзгартириш функцияларини ўчиринг. Буни тасвир ҳажмларини аниқлаб олганингиздан сўнг, компьютерда амалга оширган маъқул. Имкон бўлса, доим суратни RAW шаклида олинг. Бу шакл негатив сингари сурат ҳақидаги барча маълумотни зичламаган ҳолда сақлайди. Файлнинг ҳажми JPEG ёрдамида олинган суратларга нисбатан анча катта бўлади, шунинг учун сизга кўпроқ хотира карталари ёки суратларни кўчириш учун қандайдир портатив мослама керак бўлади.

    39. Тўй суратларини ёрқин ёруғликда аввалдан экспонацияламанг

Ёрқин қуёш ёруғлигида келин либосидаги барча деталларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг, шу боис ёрқин қуёш нурида суратни бироз аввалдан экспонацияламанг, сўнгра уни компьютерда тортинг. Рақамли фотоаппаратлар яхши динамик диапазонга эга бўлади, шунинг учун соялардаги деталларни тиклаш қийин бўлмайди. Бироқ, RAW шаклида олинган суратлар JPEG шаклига нисбатан бу вазиятда ҳақиқатдан ёрдам беради.

    40. Яхши ҳолатни эгалланг

Черковда тўйни қандай суратга олиш мумкин? Черковда 2 ёки 3-қаторлар ёнида жой эгаллашга қарор қилинг. Натижада, бутун маросимнинг ажойиб ҳиссиётларга бой тасвирларини олишингиз мумкин. Шунингдек, ёнингизда ўтирган одамларга ҳалақит қилмаслик учун фотоаппаратдаги барча товуш эфектларини ўчиришни унутманг.

    41. Асосий воқеалар режаси

Ҳиссиётга бой ёки қувноқ суратларни қайси вақтда олишни аввалдан ўйлаб қўйинг – масалан, маросим вақтида, шунингдек ҳужжатларни имзолаш вақтида жуфтликнинг ўзаро муносабати. Уларнинг ҳолати кутилмаган образларни юзага чиқариши мумкин.

    42. Чақноқ ёруғлигини юмшатинг

Ҳеч қачон чақноқнинг тўғри ёруғлигидан фойдаланманг. Агар ташқи чақноқни ишлантсангиз, тарқатувчини кийинг. Ҳаттоки оддий оқ қалпоқча ҳам пешонадаги чақноқдан 100 карра яхшироқ. Барча диффузорлар, мосламалар ва бошқалар соялар кесилишини йўқотиш учун ёруғликни юмшатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган. Натижада суратларингиз маҳоратли бўлиб кўринади.

    43. Махсус эффектларни ишлатманг

Ҳаддан ташқари кўп рақамли эффектлардан узоқроқ юринг. Агар сепияда сурат олмоқчи бўлсангиз, оддий рангда олинг, сўнгра тасвирни компьютерда ўзгартиринг. Агар қандайдир махсус эффектлар билан суратга олсангиз уларни кейинроқ тузатиш қийин кечади.

    44. Объективни кенг бурчаклига алиштиринг

Тўйни суратга олишда қизиқарли шаклларни олиш учун кенг бурчакли объективдан фойдаланишингиз мумкин. Масалан, черков чизиқлари кенг бурчакли объектив ёрдамида салмоқли кўриниши мумкин. Бундай объективда одамларни суратга олманг, чунки уларнинг юзларини бузиши мумкин.

    45. Ичкарида секин

Чақноқни секин синхронлаштириш амалиёти ичкарида олинган суратда сизга ёрдам беради. Камера чақноғи олд планни ёритиш ва музлатиш учун ишлайди, тўсиқ эса узоқроқ очилиб туради. Натижада фон бироз чайқалган чиқади. Ортиқча чайқалишлар бўлмаслиги учун штативни қўлланг.

    46. Баланд бурчак

Бошқа меҳмонлар олган суратлардан фарқли суратларга эга бўлиш учун иложи бўлса баланд (ёки паст) бурчаклардан фойдаланинг. Аксарият одамлар бош баландлигида суратга олади, шу боис суратларингиз ажралиб туриши учун стул ёки столча қўйинг.

    47. Гувоҳнинг нутқи

Гувоҳ нуқт сўзлаётганда куёв ва келиннинг қиёфасини кузатинг. Бу кун давомидаги энг кулгули лаҳза бўлиши мумкин, шу боис у гапираётганда уларнинг юзаларига қараб туринг. Албатта, ҳазиллар айтилгани учун жуфтликни кузатинг.

     48. Экспозицияни маҳкамлашни қўллаш

Экспозицияни маҳкамланг. Бунда сизга AE-L тугмаси ёрдам беради. Тўғри экспозицияга эга бўлиш учун уни юзларда тўхтатиш маъқул. Одамлар автомат равишда суратдаги юзларга эътибор беради, шунинг учун улар тўғри экспонацияланган бўлиши керак.

     49. Акс эттирувчиларни ишлатинг.

 

Манба


Улар қиммат турмайди, аммо фойдаси тенгсиздир. Акс эттирувчи кескин йўналтирилган ёруғлик натижасида тушган кескин сояларни камайтиришга ёрдам беради. Бу ёқимли портретлар учун қўл келади.