Аҳмоқлик юқумли касалликка ўхшайди, дея огоҳлантирган эди ўз даврида Шекспир, шунинг учун атрофдаги инсонларни диққат билан танлаш лозим. Бироқ кимни четлаб ўтиш кераклигини қандай англаш мумкин? Бундай йўл тутиш зарурмикан аслида? Бу ҳақда Мария Тихонова қуйидаги фикрларни билдирган.

Мен инсонпарвар одамман, шунинг учун аҳмоқлик  - қалбнинг чақалоқларга хос баркамол бўлмаган вақтинчалик ҳолати, дея ҳисоблайман. Бироқ нодонлиги туфайли кўпчилик ўзи истагандек яхши яшамаяпти, десам хато қилмаган бўламан. Уларнинг яқинларини-ку асти қўяверинг.

Келинг, аҳмоқлик нимада ўз аксини топиши ва у қандай қилиб нодон ва унинг атрофдагиларига  ҳаётдан завқ олиб яшашга халал беришини ўрганамиз.

 

1. Аҳмоқ фақат ўзи ҳақида гапиради

Ҳар қандай диалог мулоқотни назарда тутади ва етук инсон бу ахборот алмашиш усули эканини англайди. Алмашинув, фақат бир ўзи сўзлаб, суҳбатдошнинг жонига тегиш дегани эмас. Албатта, одам ичидагини тўкиб сочиши керак бўлган вазиятлар бўлади. Бироқ гап патологик соло ҳақида борар экан, суҳбатдош нафақат ниманидир гапириб бериш, биргина сўз айтиш имкониятига эга бўлмаса, аҳмоқ одамга ишимиз тушганини билиш мумкин.

Шахснинг ўз-ўзини севиши ҳақида менга гапирманг. Бу вазиятда энг аҳамиятлиси – инсон тинглаш қобилияти ҳаётий тажрибага эга бўлиш жараёнидаги муҳим ресурс саналишини тушунмаслигидир. Бундан ташқари, бу сифат дўстона мулоқотда жуда қадрланади. Агар фақат мен тинглашим шарт бўлса – нима учун қизиқроқ одамни эшитмайман? Юқори малакага эга маърузачила ҳозирда жуда кўп.

 

2. Бундай одам жуда “шовқинли”

Бошиданоқ айтиб қўяй, юксак етакчилик  ҳолатлари мавжуд – бироқ бундай вазиятларда “Балки у аҳмоқдир” деган саволлар юзага келмайди. Мен мантиқ ва маъно мавжудлигини ўз жадаллиги орқали алмаштирадиган бу тоифадаги беақл инсонлар ҳақида гапирмаяпман.

Тасаввур қилинг: ресторан, чироқ нурлари хира ёниқ, одамлар ўзаро суҳбатлишишмоқда, кимдир ноутбукда ишлаяпти, кимдир сокин романтик учрашувга келган. У ер – бу ерда овоз кучаяди: кулишмоқда, келганларни салом билан қарши олишяпти... Кутилмаганда бу ёқимли ғала-ғовур орасида  - суҳбатдошига шахсий ҳаётига оид тафсилотларни сўзлаб бераётган хонимнинг ёқимсиз овози. Атрофдагиларнинг ҳеч бири бунга бефарқ бўла олмайди

Ахлоқ-одоб қоидалари, чойнакдан фойдаланиш бўйича йўриқномага ўхшайди, кўп ҳолларда аҳмоқдан ҳимояланишдир. Ички аҳмоқни намойиш этиш.

Тинглашни истмаймиз: айниқса, бу мавзу бизга қизиқ эмас, аҳмоқона, тўмтоқ... Бироқ миямиз шундай тузилганки, эътиборимизни шовқинли овозларга қаратишга мажбурмиз, чунки бу ҳаёт-мамот масаласи бўлиши мумкин. Мана бутун ресторан ажралиш тафсилотларидан хабардор...

Ноутбукди ишлаб ўтирган бахтиёрларнинг омади чопган – улар қулоқчинни олиб овоз режимини бузаётган аёлга қарши тура оладилар. Жуфтлик ҳисобни тезда тўлаб, “қочиб қолади”: уларда ҳаммаси ҳали олдинда, ўзгаларнинг ажралиш ҳикояси – улар учун мос келмайдиган мавзу. Хоним яна винога буюртма беради, унданда баландроқ сўзлайди. Унинг ҳикоясини энди кўчадаги меҳмонлар ҳам билишади...

Беихтиёр одоб-ахлоқ қоидалари ёдга тушади. Улар худди чойнакдан фойдаланиш бўйича йўриқномага ўхшайди, кўп ҳолларда аҳмоқдан ҳимояланишдир. Ички аҳмоқни намойиш этиш.

 

3. Аҳмоқ суҳбатдоши эҳтиёжига эътибор бермайди

Унга қизиқмикан? Чарчамадимикан? Балки, у ташқарига чиқиши керакдир, аммо мос келадиган пайтни кутаётгандир? Бир нафасда аҳмоқ одам муҳитни тўлдириб юборади. Бундай вазиятда одобли инсонларга қийин бўлади, улар суҳбатдоши гапини бўлиш, хафа қилиб қўйишдан чўчийдилар.

Қайта мулоқот эҳтиёжининг мавжуд эмаслиги ўзининг болаларга хос ҳақлигига ишониши белгисидир. Бундай суҳбатдошлар ҳали дакки эшитмаган болаларга ўхшайди, у онаси чанғида ўн саккиз километр учириб, чарчаганини тушуна олмайди. Бир тарафдан улар “Агар сенга бирор нарса ёқмаса, айт” деган тушунчани ангалашда ёрдам беради. Бошқа тарафдан эса – айтиб кўр-чи. Хафагарчилик эвазига тўлов тўлайсан – раҳмат, бугун эмас.

 

4. Аҳмоқ ҳамма нарсадан қўрқади

У ерга бормайман – у ерда бундай. Бу ерга бормайман – бу ерда ундай. Бироқ доимий равишда хавфсизлик худуди ва қулайликни излаш эволюцияга ҳалал беради. Ҳар қандай тирик онг эволюцияга маҳкум ва шахсий қўрқувлари билан келишиб олиш ёки ёрдам сўраб мурожаат этиш усулларини топади. Қўрқувлар ҳаётимизни бошқаришига йўл қўйиш аҳмоқликдир.

Масаланинг акс томони ҳам мавжуд – инсон таваккалчиликни ўз кучи билан ўлчаб кўрмасдан курашга кириши аҳмоқона якунга сабаб бўлади. Бироқ менга иккинчи турдаги “Бошсиз чавандозлар” ҳамма нарсадан қўрқиб, кутиб яшовчиларга қараганда яқинроқдир.

Қандайдир ҳаракатни амалга ошира туриб, инсон тажриба, донишмандликка эга бўлади. Тўрт девор орасида ўтириб, яхшироқ телеканални топиш бўйича тажриба ўтказадиган одамда қандай тажриба ва ақл бўлиши мумкин?..

 

5. Аҳмоқ одам ўз фикрларига содиқ

Фикримча, бу аҳмоқликнинг чўққисидир. Илм-фаннинг исталган соҳасидаги тасаввурлар вақти ўтиши билан қандай ўзгарганига назар ташланг. Қайсидир фикр тўғри, исбот талаб қилмайдигандек туюлади, кейин эса биргина кашфиёт билимларнинг барча тизимини ўзгартириб юборади ва ўтмишдаги назариялар тушга айланади.

Бундан ташқари, инсон мослашувчан бўла олмаслиги ва янги билимларни эътиборга оламаслиги, яъни қотиб қолган фикрлаш усули – Альцгеймерга олиб борувчи тўғри йўлдир. Замонавий тадқиқотлар ана шундай фикрда. Бироқ ким билади, балки бу фикрлар яна ўзгарар...