Ёш ўтиши билан бўғимларнинг ҳам қуввати камайиб, катта юкламалар ва нотўғри овқатланиш муаммони янада оғирлаштиради. Агар бўғимларингиз соғломлигини узоқ муддат сақлаб туришни истасангиз, қуйидаги бешта маҳсулот кундалик таомномангиздан ўрин олиши керак.

1. Желатин (елимшак)

Желатин – оқсилли субстанция, бошқача қилиб айтганда ҳайвон материали – жониворларнинг териси, суяклари ва бирлаштирувчи тўқималарига қайта ишлов бериш орқали олинадиган қисман гидролизланган коллагендир.

Кит Бар Функционал молекуляр биологиясидаги лаборатория олимларининг тадқиқотига кўра, желатин коллаген, яъни тери, бириктирувчи тўқималар ва суякларнинг эластиклигини сақлаб турадиган оқсилни ишлаб чиқариш учун танага зарур бўлган озуқа моддаларига эга.

Тадқиқотчилар машқлардан аввал желатинли қўшимчалар берилган иштирокчилар ҳамда лабораторияда сунъий равишда етиштирилган бўғимлар ёрдамида желатиннинг организмга таъсирини текшириб кўрдилар. Иккала ҳолатда ҳам желатин коллаген ишлаб чиқарилишини ошириш, натижада бириктирувчи тўқималар янада мустаҳкам ва эгилувчан ҳолатга келган.

Желатинни желе, сардак, шўрвалар, цукатлар ва ширинликлар таркибида истеъмол қилиш мумкин. Таомномада калориялар ортиб кетмаслиги учун желатиндан қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, желатин ва С витамини бир-бирига мос тушади. Желатин коллаген ишлаб чиқариш учун танага зарур ҳисобланади.

2. Резаворлар

Бостон университетининг тиббиёт маркази томонидан ўтказилган тадқиқот давомида аниқланишича, кунига ёйилган атиги 10 дона олча инсонни подагра – моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ тўқималар ва бўғимлар касаллигининг хуружларидан ҳимоя қилади. 10 та олча ейилиши орқали хуружнинг юзага келиши ҳавфи 35 фоизга камайган.

Шу билан бирга, олча тоғайни шикастлайдиган бўғимларнинг дегенератив хасталаниши – остеоартритнинг аломатларини бартараф этади. Филадельфия тиббиёт марказидаги тадқиқотчиларнинг аниқлашича, олти ҳафта давомида кунига 453 грамм (8 унциядан икки бутилка) олча шарбатини истеъмол қилган остеоартритли беморлар ўзларини анча яхши ҳис қилганлар: оғриқлар ва ноқулайлик ҳиссиёти камайиб, бўғимнинг функционаллиги тикланган. Бундан ташқари, иштирокчиларда яллиғланиш индикатори – С-реактив оқсилининг даражаси ҳам пасайган.

Резаворларни таомларга қўшишнинг яна бир сабаби – бўғимлар артритида ижобий таъсир кўрсатадиган ва антиоксидант хусусиятига эга эллаг кислотасининг кўп миқдорда мавжудлиги. Эллаг кислотаси ертут, малина, маймунжон, қулупнайда катта фоизда мавжуд.

3. Анор

Анор шарбати остеоартрозда бўғимлар яллиғланишини камайтиради. Анорнинг инсон саломатлиги учун фойдаси текширилиганда, унинг полифенолларга бой экстракти яллиғланиш юзага келиши учун сабабчи ИЛ-1 ва ФНО-α цитокинларининг фаоллигини сусайтириши исботланди.

Шунингдек, яна бир тадқиқот давомида анор шарбати сиқчонларда артрит ҳосил бўлиши ҳавфини қисқартириши, хасталаниб бўлган кемирувчиларда эса бўғим яллиғланиши ва ИЛ-6 яллиғланиш цитокинлари миқдорини камайтириши аниқланган.

4. Ёғли балиқ

Тўйинтирилмаган омега-3 ёғ кислоталари ёрдамида тўқималар эгилувчанлиги сақлаб қолиниб, бўғим тоғайининг саломатлиги ва бўғимлар ичидаги суюқликнинг сифати қўллаб-қувватланади.

Тадқиқотларда аниқланишича, балиқ ёғи артрит касаллигида оғриқни ва бўғимларнинг эрталабки тортишишини камайтиришга ёрдам беради. Олимлар келган хулосага кўра, айрим беморлар оддий дориларни балиқ ёғи қўшимчаларига алиштириши ва оғриқдан халос бўлиши мумкин.

Хусусан, кўп миқдордаги омега-3 ёғ кислоталари қора ва қизил икра, янги тутилган скумбрия, сельд балиғи, қизил балиқ, сардина ва гулмоҳи балиқлари таркибида учрайди.

5. Зайтун мойи

Одатда, тоғайда моддалар алмашинувининг бузилиши бўғимлар билан боғлиқ касалликларга сабаб бўлади. Тоғайдаги дегенератив ўзгаришларда хондроцитлар, яъни тоғай ҳужайраларида азот оксиди миқдорининг ортиши кузатилади.

Тадқиқотлар давомида юқори сифатли зайтун мойида мавжуд олеокантал яллиғланишга қарши хусусиятга эга эканлиги аниқланди. У хондроцитларда азот оксиди ишлаб чиқарилишини камайтиради, аммо ҳужайранинг яшовчанлигига таъсир кўрсатмайди.

Бундан ташқари, олеокантал ЦОГ-1 и ЦОГ-2 яллиғланишга қарши ферментлари ишлаб чиқарилишининг олдини олади. Олеоканталнинг таъсир этиш механизми ибупрофенникига мос келади: яллиғланишни камайтириб, оғриқни енгиллаштиради.

Шу билан бирга, мушакларда олиб борилган тадқиқотлар зайтун мойи D витамини билан бирга қўлланилганида суякларни емирилишдан асраши исботланди.

Одатда, турли салатларга зайтун мойи қўшиш тавсия этилади, чунки 180 даражадан ортиқ ҳароратда иситилган мой фойдали хусусиятларини йўқотади. Қуйида зайтун мойи таъми ва фойдасини сақлаб қолиши учун уни қандай танлаш, сақлаш ва қўллаш ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Юқоридаги фойдали маҳсулотларни таомномага қўшиш орқали тўқималарнинг эгилувчанлиги ва бўғимлар саломатлигини узоқроқ сақлашга эришасиз.