Агар ҳарорат ўлчагич синиб қолса, сиз нафақат ўзингиз, балки атрофингиздаги барча инсонларга жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган вазиятга автоматик равишда дуч келасиз. Кўпчилик симоб қолдиғини қандай қилиб тўғри йиғиб олиш ва организмга зарар етказмай улардан халос бўлишни билмайдилар.

Вазият ҳеч қандай оқибатларни келтирмаслиги учун сиз қўллашингиз керак бўлган хавфсизликнинг асосий қоидалари мана булардан иборат.

1. Хона ҳароратини пасайтириш учун кондиционердан фойдаланинг

 

2. Ҳароратни ўлчагич синиб қолган хона эшигини ёпинг, уйдаги барча ойналарни очинг (бироқ ҳароратни ўлчагич синиб қолган хона ойнасини очманг, у ерда елвизак хосил қилманг, ушбу хонада дока ёки тиббий ниқоб орқали нафас олинг).

 

3. Кийимингиз ёки оёқ кийимингизда симоб қолдиғи йўқлигига ишонч хосил қилинг. Агар у кийимингизга тушган бўлса, кийимни совуқ сувда 30 дақиқа давомида, 30 дақиқадан кейин совун-содали эритмада 70-80 С да ювинг, 20 дақиқадан кейин ишқорий эритма, кейин 20 дақиқа яна совуқ сувда ювинг. Яхшиси, бундан кейин бу кийимдан халос бўлиш (шунча меҳнат қилиш кейин эса кийимни ташлаб юбориш... )

 

4. Ниқоб ва тиббий қўлқопларни кийинг, агар улар уйда бўлмаса, дўконга қараб югуринг. Ҳарорат ўлчагичга қўлингизни теккизманг! Бу жуда муҳим.

 

5. Қопқоқли шиша банка керак бўлади, сиз уни аввал сув билан тўлдириб, кейин ҳарорат ўлчагични соласиз.

 

6. Симоб шарчаларини шприч ёки спринцовка билан йиғинг. Шишани поролон губка ёки хўлланган газета билан тўпланг.

 

Мазкур  6 қадамдан сўнг полни оқартирувчи эритма (оқартирувчи таркибида хлор бўлиши керак) билан икки марта артиш керак. 1 литр сувга 1 ош қошиқ оқартирувчи. Полни айнан шу усул билан 1 ой мобайнида 1 ҳафтада икки мартадан кам бўлмаган ҳолда ювиш керак. Симоб тўлдирилган банкани ахлат қутисига ташламанг. Агар шаҳрингизда махсус муассаса мавжуд бўлса, уни ўша ерга олиб бориш аъло даражадаги ечим  бўлади. Агар бундай муассаса бўлмаса, банкани одамлардан узоқ бўлган ерга кўминг.

P.S. Бу мақолани деворга осиб қўйинг, бу қачон керак бўлишини билолмайсан!