Дастлаб маросимга асосий сураткашга қўшимча иккинчи сураткаш сифатида келиш мақсадга мувофиқ. Шу тариқа, қимматли тажрибага эга бўлиб, тез орада тўйларни қандай қилиб профессионал суратга олиш ҳақида сўзлаб бера оласиз.

 

Маслаҳат №1: техника

 

 

  • Ёнингизда иккита аппарат бўлгани яхши – улардан бири синиб қолса, раҳмат айтасиз.
  • Техникангиз хусусиятларини ёддан билишингиз шарт. Шошган ҳолда ҳаммасини синаб кўриб, қимматли кадрни қўлдан бой бергандан кўра, аввалдан маълум вазиятда қайси объективни ишлатишни аниқлаштириб олган маъқул.
  • Иккита фотоаппаратдан ташқари, ўзингиз билан бирга текширилган объективлар тўплами, етарлича миқдордаги хотира картаси, ичкарида суратга олиш учун бир нечта ташқи чақноқ ҳамда ташқаридаги фотосессиялар учун акс эттирувчини олинг.
  • Сизга бир нечта аккумулятор ва улар учун қувватлагич керак бўлади. Батарея ҳар доим энг муҳим вақтда ўчиб қолади.

 

Маслаҳат №2: тўйни қайси созлашларда суратга олиш

 

 

  • Тўйга келишдан аввал албатта билимларингизни амалда синаб кўринг – тантанали маросим синовлар ва тажрибалар жойи эмас. Кўчага чиқиб, видержка, диафгарма, ёруликка таъсирчанлик, экспозиция хусусиятларини айлантириб кўринг.
  • Агар тўйни қайси режимда суратга олган маъқуллигини ўйлаётган бўлсангиз, доим қўл режимини танланг (M). Бу керакли созлашларни мустақил танлаш ва кутилган натижага эришиш имконини беради.
  • Диафрагманинг аҳамияти минимал бўлиши керак, бу суратларингизнинг янада бадиий ва ёқимли чиқишига ёрдам беради ва кадрда кўпроқ ёруғлик олиш имконини беради.
  • JPEG шаклида суратга олманг! У техникангиздаги барча имкониятларни очишга тўсқинлик қилади. Лекин, RAW шакли кейинчалик ишлов беришда аввал белгиланган исталган нотўғри созлашдан осонгина қутулиш имконини беради.

 

Маслаҳат №3: лаҳзалар

 

 

  • Агар асосий фотосуратчи бўлишга қарор қилган бўлсангиз, маросимнинг барча лаҳзаларини акс эттиришингиз керак: рўйҳатдан ўтиш, банкет, сайр. Биронта ҳам қимматли кадр четда қолмаслиги керак!
  • Агар иккинчи фотосуратчи сифатида ишлаётган бўлсангиз, асосий ортидан сюжетларни қайтарманг: барча меҳмонлар, байрам муҳити, сизга муҳим туюлган қандайдир деталларни суратга олинг.
  • Моделларингизга суратлар учун ғаройиб сюжетлар ўйлаб топинг, тасаввурни ишлатинг. Охири йўқ “келинларга” қарагандан кўра, ўзига хос суратларни томоша қилган анча қизиқарлидир.
  • Жамоавий суратга олинг. Ҳар бир меҳмон суратда қолишни истайди.
  • Байрамдаги ҳар бир одамнинг табиий ҳиссиёт онларини «тутишга» ҳаракат қилинг, шунда жуда нозик ва илиқ репортаж ҳосил бўлади.

 

Маслаҳат №4: ҳулқ-атвор, этика

 

 

  • Келин ва куёв билан аввалдан чиқишда қанча кадр олишни исташларини, қайси меҳмонлар биринчи навбатда суратга олишини кераклигини келишиб олинг.
  • Кеч қолманг! Белгиланган вақтдан сал олдин келган маъқул, натижада ҳудудни кўздан кечириб, суратга олиш усчун қулай жойларни аввалдан билиб олиш мумкин.
  • Тўйда атрофингизга биргаликдаги сюжетлар учун қариндошларни тўплаб берадиган одам билан танишиб олинг.
  • Агар иккинчи фотосурачи бўлса, у билан танишиб олинг. Биргаликда суратга олиш вазифаларини белгилаб, бир хил кадрларни кўпайтирмаслик ва ишни анча осон амалга ошириш учун уларни иккига бўлиб олишингиз мумкин.
  • Тоза, ёрқин бўлмаган кийим кийинг, маросим дресс-кодига мос тушишга ҳаракат қилинг. Ахир, келиндан ўзиб кетишни истамайсизку?!
  • Меҳмонларга ҳалақит қилмаслик учун ҳаракат қилинг. Аввало фотосуратчи маросимда деярли сезиларсиз бўлиб қолиши керак.
  • Каттами ёки кичик болами, ҳамма билан мулойим бўлинг.
  • Жамоавий суратларни олганда ҳазил ёрдамида эътиборни ўзингизга қаратишга ҳаракат қилинг. Суратда ҳеч кимнинг кўзи юмилиб қолмаслиги учун меҳмонлардан аввал кўзларини юмиб туришни ва “3” деганда очишни сўранг.

 

Маслаҳат №5: “ФҲДЁ”да суратга олиш

 

 

  • Унутманг: одам кўп бўлади, шунинг учун суратга оладиган жойни танлаш учун белгиланган вақтдан эртароқ келинг.
  • ФҲДЁда сизга албатта ташқи чақноқ керак бўлади. Фотоаппаратга ўрнатилган чақноқдан фойдаланманг, уни ташқи чақноқдан фарқли равишда созлаб бўлмайди.
  • Созлашларни яна бир бор текширинг: ортиқча ёришиб кетган суратларни кўриб уялгандан кўра, ҳаммасини яна бир карра текширган афзал.
  • Иложи борича жим ва сезиларсиз бўлишга ҳаракат қилинг. Келин-куёв бутун умрга ёдда сақлаб қоладиган тантанали маросим бўляпти. Вазиятни тушунинг.

 

Маслаҳат №6: ишлов бериш ва муддат

 

 

  • Барчаси оддий: тайёр материални мижозга қанча тез топширсангиз, сизни бошқаларга тавсия этишлари эҳтимоли шунча катта.
  • Усталардан ўрганинг: сурат рангини тузатиш бўйича маҳорат мактабларига боринг, интернетда ўргатувчи видео топинг. Биринчи босқичда тақлид қилиш – бу ёмон эмас.
  • Мижозлар ёрқин ва қувноқ суратларни маъқул кўради. Агар кайфиятингиз ёмон бўлса – уни суратларга ўтказманг, яхшиси эртанги кунга қолдиринг.

 

Маслаҳат №7: бошқалар

 

 

Асосий композиция усулларини аввалдан ўрганинг – улар билан ўзингизни ишончлироқ ҳис этасиз, суратлар эса профессионал чиқади.

  • Шаҳрингиздаги мавзуга доир форумларда бошқа тўй суратчилари билан мулоқотда бўлинг, дўстлашишга ҳаракат қилинг: одамлар тўйда яхшироқ суратга олиш йўлларини айтиши, тажрибаси билан ўртоқлашиши мумкин. Шунингдек, «альянсларга» бирлашиб, маросимларда ўзаро ёрдам бериш мумкин.
  • Пиарни унутманг. Агар портфолиони чоп этмасдан ўзингиз ҳақингизда доим эслатиб турмасангиз мижозлар кўпаймайди.
  • Кадрни созлаш ва уни танлашда ўзингизга шу саволни беринг: «Шу кадрда бўлсам, ўзимга ёқармидим?»


Ёдда тутинг, мижозда қанча кўп ижобий ҳиссиётларни уйғота олсангиз, келажакда сизга шунча кўп одам мурожаат қилади.. Омад!