Ўзингизга ёққан тилни ўрганиш осон. Агар уларнинг ҳаммаси сизга ёқимли эшитлса, инглиз тилини билсангиз, ишга ижодий жиҳатдан ёндашган маъқул. Лайфхакерда немис тили фойдасига 7 фикр мавжуд.

1. Немис тили машҳурлиги бўйича иккинчи ўринда

Европада истисно тарзда инглиз тилидан ташқари, немис тилида кўпроқ гаплашадилар. Германиянинг ўзида 83 миллион одам яшайди, бу кўрсаткич бошқа Европа мамлакатларидагига қараганда кўпроқ. Европа бўйлаб саёҳат қилаётиб, Австрия, Швейцария, Люксембург, Лихтенштейн аҳолиси билан бемалол мулоқот қилишингиз мумкин. У Италия шимоли, Белгия ва Франция шарқи, Нидерландия, Дания, Чехия ва Руминиядаги аҳоли мазкур тилда сўзлашади.

Айтганча, немис домени .де — энг кенг тарқалган ҳисобланади: немис сайтлари интернетнинг катта сегментини эгаллаган. Немис тилида эркин сўзлашадиган мутахассислар инглиз тилидагига нисбатан камроқ. Бу уни рақобатчилари орасида аҳамиятини оширади.

2. Халқаро академик алмашинувларга ҳомийлик ёрдами

Немис жамғармалари хориж талабаларига кўплаб алмашинув, малака ошириш ва ёзги курсларни молиялаштиради. Олий ўқув юртингиздаги мобил бўлимга мурожаат этинг ва немис университетлари билан ҳамкорлик дастурлари тўғрисида сўранг. Германия ҳолатида ҳаражтлар қабул қилувчи томонидан қопланади.

Германия Академик алмашинувлар хизмати (ДААД), Генрих Бёлл, Конрад Аденауэр, Роза Люксембург, Александр фон Гумболдт жамғармалари, Германия-Россия форуми ва кўплаб бошқа ташкилотлар иштиёқи биланд талабаларга хорижда ўқиш ва тажриба орттириш имкониятига эга бўлишда ёрдам беришга тайёр.

Агар илмий лойиҳангиз мавжуд бўлмаса ёки магистрлик даражасини олишни режалаштирмаётган бўлсангиз, ДААД томонидан молиялаштириладиган ёзги мактаблардан бирида ўқиш учун ҳужжат топширишингиз мумкин. Муҳитга кириб ва она тилиси немис тили бўлганлар билан суҳбатлашиб, тилни тез ва самарали ўрганиш, ҳатто бошқа акцентдан ҳам халос бўлиш мумкин.

3. Бепул таълим

Агар стипендияни қўлга кирита олмаган бўлсангиз, яхши немис тили билан Европада таълим олиш имкониятингиз юқори. Россия ўқув юртларида бир неча семестр ўқиб, сиз бакалавриатга топширишингиз, кейин эса магистратурага ҳужжат топширишингиз мумкин.

Германия — кўплаб университетларида таълим олиш бепул бўлган кам сонли мамлакатлардан биридир, бир семестрда тўланадиган 200–400 евро ҳажмидаги бадал бундан мустаснодир.

Бадални тўлаб, талаба жамоат транспорти чиптаси ва бошқа имтиёзларга эга бўлади. Кириш имтиҳонлар йўқ, аммо аттестат ва дипломдаги баҳолар катта аҳамиятга эга. Германия хорижий талабалар учун очиқ, уларнинг сони жами миқдорнинг 12 фоизини ташкил этади, бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб бормоқда.

4. Профессионал ўсиш учун истиқболлар

Немислар – ўтган йил бўйича нафақат футбол бўйича, балки мамлакатнинг ташқи иқтисодий баланси бўйича ҳам чемпиондир. Немис иқтисодиёти дунёнинг етакчи ичтисодиётлари орасида учинчи ўринни эгаллаган ва инсон ривожланиши индекси (ИРИ) бўйича мамлакатлар биринчи бешлигига кирган.

Германия — немис экспортининг катта қисмини ташкил қилган машина ва турли ускуналар ишлаб чиқарувчисидир. Бу ерда хизматлар, тиббиёт информацион ва биотехнология, энергиянинг қайта тикланувчи манбалари ва экологик тоза технологиялардан фойдаланиш ривожланган.

Бу тажрибаларнинг барини Германияда ўрганиш ва ундан ўзлаштириш мумкин, бу эса хусусий бизнесни ривожлантириш, ҳамкорлар излаш ва малака ошириш йўлларини очиб беради.

5. Немис тили — кашфиётчилар ва инноваторлар тили

Немис тили – аҳамияти бўйича илм-фаннинг иккинчи тили бўлиб, академик карерани қуриш истагида бўлганлар учун уни ўрганиш ортиқчалик қилмайди. Немис тилида сўзлашувчи кўплаб олимлар бутун жаҳонда тан олинган: улар орасида Алберт Эйнштейн, Макс Планк, Генрих Герц, Конрад Сузе ва кўплаб бошқалар бор.

Немис китоб бозори хитой ва инглиз бозорларидан кейин дунёда учинчи ўринни эгаллаган.

Ҳамма асарлар ҳам бошқа тилларга таржима қилинмаган – немис тилини билиш уларни ўқий олиш имконини беради.

6. Немис тилида гаплашадиган мумлакатларнинг маданияти ва санъати

Германия ва Австриянинг маданият мероси бутун дунёга донг таратган. Немис тили она тилиси бўлганларнинг фикрига кўра, у шоир ва адиблар тилидир. У янги маданият билан танишиш ва унинг ўзига хосликлари билан «биринчи қўллар» орқали танишиш имконини беради. Сиз оригиналда Гессе, Ремарк, Брехт ва Эндени ўқишингиз мумкин, Гёте ва Шиллерни эса гапирмаса ҳам бўлади.

7. Немис тилини ўрганиш биз ўйлагандан осонроқ

Немис грамматикаси ва сўз бойлиги тўғрисида афсоналар мавжуд. «Агар немис ёзувчиси гапга шўнғиса, сиз уни Атлантик океаннинг бошқа томонидан оғзида феъл билан сувдан чиқмагунича кўрмайсиз», - деб ёзади мазкур бўйсунмас тилни ўрганишдан ҳафсаласи пир бўлган америкалик ёзувчи ва журналист Марк Твен «Немис тилининг даҳшатли машаққатлари тўғрисида» номли очеркида.

Балки Марк Твен рус тилини ўрганишга ҳаракат қилиб кўрмаган бўлса керак: рус тилидаги олти келишикдан кейин немис тилидаги тўртта келишик у қадар мураккаб туюлмайди. Агар инглиз тили билан шуғулланган бўлсангиз, нафақат алфавит, балки кўплаб сўзлар сизга таниш бўлади.

Немис тилини эшитиб тушуниш осон: «қандай эшитилса, шундай ёзилади» қоидаси кўп ҳолларда сўзсиз ишлайди. Ўзингизни олд қўшимчалар, шева ва таркибий қисмларга эга сўзлар билан қўрқишга қўйманг. Тилни ёқтириб қолишга ҳаракат қилинг – у ҳам сизга «ҳа» деб жавоб беради!