Оёқ кийим қутисидаги қопчаларда доим “Еманг” ва “Ташлаб юборинг” деб ёзилган бўлади. Бироқ биринчи буйруқ гапгагина қулоқ солиш керак. Силикагель шарчаларида ҳақиқатан ҳам тўйимли моддалар мавжуд эмас (бироқ заҳарли моддалар ҳам йўқ). Улардаги намликни шимиб олиш хусусияти кўплаб ҳолатларда асқотади.

1. Кийимларни бактерия ва ҳидлардан асранг

Шарчалар тўлдирилган бир неча қопчани фитнес зал ёки бассейнга олиб борадиган сумканга солиб қўй. Намликни ютиш орқали улар кийимларни бактерия ва моғор босишдан, демак ёқимсиз ҳидлардан асрайди. Айнан шу усулда шарчалардан саёҳатларда фойдаланиш тавсия этилади, бу маслаҳат намлик даражаси юқори бўлган мамлакат ва пляжларда айниқса асқотади.

2. Олд ойна терлашининг олдини олинг

Кечқурун ускуналар панельи устида бир неча қопчаларни қолдиринг, эрталаб эса терлаган ойна муаммоси анча камаяди.

3. Оёқ кийимларни қуритинг

Шуниси аниқки, шарчалар оёқ кийимларда уларга берилган вазифаларни аъло даражада бажаради, ҳатто бу оёқ кийим янги бўлмаса ҳам. Айниқса, бу усул оёқлари ўта терлайдиганлар учун жуда қўл келади.

4. Хўл бўлган телефонни асранг

Гуруч ҳақида унутинг! Хўл бўлган телефонга қопчаларни қўй, тўлиқ қайта тикланиш имконияти сезиларли даражада ортади. Уёғига нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот олиш учун бизнинг айфоннинг техник муаммолари тўғрисидаги қўлланма орқали маълумот олишингиз мумкин.

5. Пичоқлар ўтмаслашиб қолишига йўл қўйманг

Пичоқ қанчалик қисқа муддат намлик билан қопланиб турса, шунчалик узоқ вақт давомида ўткир ҳолатда қолади. Силикагелни пичоқлар сақланадиган жойга қўй, шундай қилсангиз, уни камроқ ўткирлаштиришингиз мумкин.

6. Оилавий суратларни сақлаб қолинг

Суратлар солинган қутига силикагел шарчалари солиб қўйилса, хотираларнинг қоғоз архиви ёпишиб қолмайди ва ўз сифатини йўқотмайди.

7. Устарадан фойдаланиш муддатини узайтиринг

Агар устарани қопчалар солинган идишда сақланса, у ҳолда устара ўткир индикатор чизиғи бутунлай ўчиб кетса ҳам ўткир ҳолатини сақлаб қолади.