Таом ҳаётингизни таваккалга қўйиб татиб кўришга арзирли даражада мазали бўлиши мумкинми? Дунёда кўплаб нозик ва ҳавфли тансиқ таомлар борки, агар улар нотўғри тайёрланса саломатликка тузатиб бўлмас шикаст етказиши мумкин.

Қуйида довюрак овқат шинавандалари учун сайёрамиздаги энг ҳавфли таомлар рўйҳатини таклиф этамиз.

7-ўрин. Лютефиск

Лютефиск — Скандинавия давлатларидаги анъанавий балиқли таом. У треска балиғини ишқорда маринадлаш орқали тайёрланади.Бир неча кун ўтгач балиқ сувда ювилиб, термал ишловдан ўтказилади. Натижада, кескин ҳидли ярим шаффоф лиқилдоқ масса ҳосил бўлади. Одатда бу таом Рождество байрамида пиширилган картошка ва сабзавотлар билан бирга дастурҳонга тортилади.

Ушбу таомни татиб кўришга таваккал қилган довюраклар кумуш ошхона жиҳозларидан фойдаланиш мумкин эмаслигини ёдда тутишлари зарур, чунки коррозия бир зумда уларни емиради.

6-ўрин. Креветкали шок-коктейл

Шок-коктейл одатий креветкали (майда қисқичбақа) коктейлдан бирга тортиладиган махфий хушбўй қайласи билан фарқ қилади. Унинг таркиби кўп миқдордаги ерқалампирдан иборат. Қайлада умуман қалампир йўқлигига қарамай, коктейл шу қадар аччиқ чиқадики, айрим ташриф буюрувчилар ўзларини ток ургандек ҳис қиладилар ва ҳаттоки ҳушларидан кетадилар.

Мазкур аччиқ экзотик таомни Индианаполисдаги ноёб тайёрлаш усули орқали бутун дунёда ном қозонган «Авлиё Элмо стейк-хаусида» татиб кўриш мумкин.

5-ўрин. Нага жолокия қалампири

Нага жолокия жаҳондаги энг аччиқ гибрид-қалампир сифатида Гиннес рекордлар Китобига киритилган. Қалампир таркибида уни ҳалокатли даражада ҳавфли қиладиган капсаитсин моддаси мавжуд. Пазандаликда ундан энг кам миқдорларда фойдаланадилар, чунки унинг ҳаттоки биргина ортиқча грамми ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, у ёввойи филларни экинлар ва уйлардан ҳайдаш учун қишлоқ хўжалигида кўп ишлатилади.

4-ўрин.Қовурилган а-пинг бий ўргимчаги

Қовурилган а-пинг бий ўргимчаги — Камбоджа ошхонасининг миллий бойлиги ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли учун бийдан тайёрланган егулик – ноёб таом ҳисобланади. Юмшоқ гўшт ва қарсилдоқ ширин қобиқ маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларни ушбу экзотик таомни татиб кўриш учун навбатда туришга мажбур қилади.

Бироқ, уни ейишда ўта эътиборли бўлиш зарур, чунки ўргимчакнинг қозиқ тишларида энг кучли заҳар бўлиб, таом нотўғри тайёрланган бўлса тузатиб бўлмас оқибатга олиб келиши мумкин.

3-ўрин. Аки

Ноксимон аки меваси — Ямайка ошхонасидаги анъанавий таркибий қисмдир. Меванинг фақат этини истеъмол қилиш мумкин бўлиб, у аввал пиширилади, сўнгра қовурилади ҳамда салат, нон ва мевалар билан бирга тортилади. Аки кўриниши ва таъми бўйича ёнғоқ та’мильик қовурилган тухумни эслатади. Хусусан, меванинг яхши пишмаганлари ҳавфлидир, чунки уларнинг таркибида мавжуд токсинлар нотўғри термал ишлов бериш оқибатида ўлимга олиб келиши мумкин.

2-ўрин. Бангидевона

Асрлар давомида ноанъанавий тиббиёт бангидевонадан доривор ўсимлик сифатида фойдаланиб келган. Аслида эса бу ҳавфли заҳарли ўсимлик. Бангидевона уруғларини, баргларидан тайёрланган чой ва шарбатини истеъмол қилиш алаҳлаш, хотирани йўқотиш, юрак уришининг тезлашиши ва галлютсинацияларга сабаб бўлиши, ортиқча миқдори эса ўлим билан тугаши мумкин.

1-ўрин. Саннакчи саккизоёғи

Саннакчи корейс ошхонасидаги энг қиммат ва ноёб таомлардан бири ҳисобланади. Тирик саккизоёқ бўлакларга бўлиниб, шундай тириклигича дастурхонга тортилади. Ишқибозларнинг фикрича, тирик саккизоёқ пиширилганига нисбатан янада ўткир таъмга эга бўлади.

Бундай таомнинг ҳавфли томони шундаки, қисқараётган пайпаслагичлар бўғилишга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун уни яхшилаб чайнаш тавсия этилади. Анъанага кўра саккизоёқ устида кунжут уруғлари сепилади ва турли қайлалар билан бирга тортилади.