Аксарият шампунлар даволовчи эликсирлар рольига даъвогарлик қилади. Ишлаб чиқарувчилар уларнинг сеҳрли хусусиятлари (ҳаттоки, мантиқ ва кимё қонунларига зид равишда ҳам) ҳақида гапиришни яхши кўришади. Бироқ, мўъжиза харид босқичидаёқ тугаши мумкин: санаб ўтилган моддалар ё фойда келтирмайди ёки мавжуд эмас. Шунингдек, ошкора маркетинг товламачилиги ҳолатлари ҳам учраб туради.

Эътиборингизга ёрлиқдаги қайдларнинг кўрсатилган таркиб билан солиштирмасини тақдим этамиз. Айрим моддалар бизни кулишга мажбур қилди.

7. Кашмир экстракти

Кашмир толали свитердан дамлама тайёрлаш мумкинми? Кимё бўйича бирламчи билимлар бунга ишонишга йўл қўймайди. Таркибни ўтганиш орқали ланолинқўй юнгини қайнатиш орқали олинадиган мумни кўрамиз. У намлантирувчи сифатида самара беради, аммо «ланолин» сўзи фойдаланувчи эътиборини қозонмайди. Маркетологлар уни «кашмир экстракти» билан алиштиришга қарор қилдилар.

6. Денгиз минераллари

© depositphotos

Таркибий қисмлар орасида фақат марис сал — денгиз тузини топдик. Бунда ҳеч қандай ёлғон йўқ, аммо фойдаси бордек эшитилади.

 

5. Асалари сути

Бу она асалари тухумлари учун боқувчи-асаларилар ажратадиган қоришма. Таркибида мавжуд кўплаб фойдали моддалар туфайли асалари сути супер восита сифатида кўрсатилади.

Фириб нимада?

  • Асалари сути алоҳида сақлаш шароитларини талаб қилади. Унинг хусусиятлари ҳарорат, қуёш нурлари, ҳаво, намлик туфайли тезда ўзгаради.
  • Асалари сутининг организмимизга таъсири яхши ўрганилмаган. «Фойдаси исботланмаган, аммо 100 фоизга инкор ҳам қилинмаган» — айнан шу ҳолат рекламада қўлланилади.

 

4. Биотин

© depositphotos

Гап Б7 витамини ҳақида бормоқда. Албатта, у организм учун зарур, аммо унинг танқис бўлиши - камёб ҳолат. Б7 витамини танқислигидан азият чекиш учун қаттиқ ҳаракат қилиш керак. Масалан, ичак фаолитига қарши чиқиш, антибиотиклар қабул қилиш, пиянисталар сафини тўлдириш ва тушкунликда юриш.

Соғлом одам учун биотинга эга шампун ҳудди ёмғир пайтида дарахтга сепилган бир стакан сувдек ёрдам бериши мумкин. Айниқса, восита бош териси билан кам вақт мулоқот қилади, шу боис В7 витамини сочларни даволаш имкониятидан мосуво бўлади.

 

3. Минерал мой

© depositphotos


Кўплаб давлатларда «минераллик» сўзи қандайдир фойдали нарсага тенглаштирилади, аммо бу аввало таркибий қисмнинг ноорганик келиб чиқишини англатади. Шампунингиздаги минерал мой еростиданолинган. Аниқроғи, нефтьдан тайёрланган. Бироқ, бу ҳақида таъсирчан харидорнинг билиши шарт эмас. «Нефть маҳулотларидан иборат» – ишонинг, бу ёрлиқ учун яхши ғоя эмас, тўғрими?

 

2. Суюқ микрокристаллар

© depositphotos


«Юқори технологик» шампун? Ишониш қийин. Таркибий қисм орасида суюқ кристалларни излаймиз. Балки, ишлаб чиқарувчи кварцни назарда тутгандир? Лекин, унинг суюқ ҳолатга ўтишини изоҳлаб бериш мушкул. Чунки, хусусиятлар мутлақо ўзгача.

Шампунга яна бир имконият берамиз. Унинг таркибида натрий хлориди – содда қилиб айтганда туз бор. У ҳам кристалл, аммо сувда бутунлай ионларга парчаланади. Шампунга кучланиш узатилмайди, натрий хлориднинг эриш ҳарорати эса юқори (+800,8°С)... Хуллас, ош тузини суюқ кристаллар кўринишида сочларга суриш мумкин эмас!

Фақатгина «бўлди, етар!» дейиш ва ёзувни маркетологларнинг ижодий ёндашуви сифатида қабул қилишдан бошқа йўл қолмайди.

 

1. Олмосларнинг микрозарралари

© depositphotos

Ёрлиқда улар сочларга жилва бериши ёзилган. Хўш... таркибни ўқиймиз: унда ҳақиқатдан ҳам олмослар бор, аммо чанг кўринишида. Ишлаб чиқарувчи уни «упа» деб номлашга шошилган, чунки «чанг» ишонарсиз эшитилади. Энди савол юзага келади: қандай қилиб диамонд поwдер жилваланиши мумкин?

Кимдир олмосни дастлабки ҳолатида кўрганми (ҳеч бўлмаса суратда)? Бу кўримсизгина минералдир. Уни фақатгина қирралаш ялтироқ тошга айлантиради. Олмос чанги эса – силлиқлаш учун қўлланиладиган қўшимча маҳсулот.

Таркибдаги моддалар орасида миcа — шаффоф минерал ҳам бор. Айнан унинг зарралари жилваланади. Ишлаб чиқарувчи техник жиҳатдан ваъдасини бажарган, аммо олмос упасининг нима алоқаси бор?

Хулоса

Аксарият шампунлар шунчаки соч ювиш воситасидир. Агар сочлар жуда ғамгин кўринишда бўлса, уларга ташқи чиройни бериш мумкин, аммо бунинг таъсири кейинги душ қабул қилишгача сақланиб қолади. Аввало, ювувчи таркиби авайлайдиган шампунни танланг. Тажовузкор юзаки фаол моддалардан узоқроқ юринг. Масалан, содиум лаурйл сульфате (натрий лаурилсулфати), аммониум лаурйл сульфате (аммоний лаурилсулфати), аммониум лауретҳ сульфате (аммоний лауретсулфати).
Сочларингиз чиройли бўлишини истайсизми? Стратегик ҳаракат қилинг: тушкун ҳолатга тушмасдан, организмни витаминларга тўлдиринг.

Асосий сурат: ДреамWоркс