Ишхонангда почта қутисини очасан ва кутилмаганда номаълум компаниядан хабарнома оласан. У ерда катта чегирмаларни таклиф этаётган янги интернет дўкондан хат экан. Исминг, кредит карта рақами ва паролингни терсанг, уларнинг базасига кирасан.

Миксерни 70 фоизли чегирма билан харид қилиш учун у қадар мушкул эмас, шундай эмасми? Маълумотларинг уларга ошкор бўлади – бунинг барига ўзинг айбдорсан, сенга ачинмаймиз.

Шахсий маълумотларни ўғрилаш даражаси ортиб бормоқда. Дунёда ҳар йили ўн миллион киши интернет-қароқчилар қурбонига айланмоқда. Зарарли дастурлар фоизи ҳар йили ўсиб боряпти ва ҳеч қандай қонунчилик тармоқнинг тинчликсевар фойдалунвчиларини алдовдан асраб қолмайди.

Бугун сенда барча омонатларингни битта клик билан бир неча сонияда сарфлаб юбориш имконияти бор. Тентакларгина бунга чув тушадилар деб ўйлайсанми? Ундай эмас. Бу каби жиноятлар даражаси жуда тез ўсиб боряпти ҳамда ҳимоя тизимлари унинг ортидан етиб олишга улгурмаяпти.

Бироқ бир неча оддий қоидалар борки, улар шахсий маълумотларинг ўғирланиши имкониятини минималлаштиради. Биз айнан улар ҳақида гаплашамиз.

 

1. Электрон почтадан фойдаланиш қоидаси

Мазкур ёлғонлар дунёсида ўзлаштиришинг зарур бўлган биринчи нарса – хатда Африка қироллигининг ворисига айланганинг айтилган бўлса ҳам, шубҳали ҳаволаларга ўтма. Фирибгарларнинг асосий қисми ҳаволаларни ана шу йўл билан беркитишга уринадилар, улар расмий манбалардан олинган бўлиб кўринади. Ёдингда бўлсин, жиноятчилар  атайлаб қалбаки сайтлар яратиб, улар орқали логин ва пароль каби яширин маълумотларни тўплашда фойдаланишади. Одатга кўра, бундай хатлар обрўга эга ва машҳур сайтларнинг реклама хабарномалари билан бирга юборилади.

 

2. Мураккаб пароллар туз

Нечта паролинг бор? Агар барча манбалар учун битта паролдан фойдалансанг, ёввойи бўлма, ҳеч бўлмаса, улардан бирини алмаштир. Хотиранг бир неча паролни эслаб қолишга қодир эканига ишонамиз. Уларни мураккаброқ қилиб, юқори ва пастки регистрлар, рақамлар ва такрорланмайдиган белгилардан фойдаланган ҳолда туз.

 

3. Анти-вирусга сармоя кирит

Умр бўйи қалбаки дастурий таъминотдан фойдаланиб келдим, бироқ лицензияланган антивирусни ўрнатиб, бунга нуқта қўйишга қарор қилдим. Умуман олганда, барчага айнан шундай йўл тутишни маслаҳат бераман. Лицензиядан пул йўқотасан, бироқ қароқчиларда доимо мавжуд бўлган кўплаб муаммолардан халос бўласан. Вирусга қарши яхши дастур – ҳар доим яхши танлов.

 

4. Фишингдан қўрқ

Фишинг — қалбаки сайтларда рўйхатдан ўтиб, шахсий маълумотга эга бўлиш усули. Фирибгарлар “балиқ”ни кўпинча турли акция, хизмат ва чегирмалар билан қармоққа илинтирадилар. Баъзида ишончга кириб олиш учун давлат органи бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади.

 

5. Оммавий Wi-Fi’дан эҳтиёт бўл

Оммавий Wi-Fi нуқтага уланишдан олдин икки марта ўйлаб кўр. Жиноятчилар жамоат тармоғини бузиб, унга уланган қурилмалардан маълумотларни олиш имконига бўлишади. Бепул Wi-Fi га уланган барча одамларнинг паролларини кўрсата оладиган дастурлар бор.

 

6. Маълумотларингни ҳеч ким билан бўлишма

Шахсий маълумотларни телефон ёки интернет орқали маълум қилма. Жиноятчилар банк, мобил оператор хизматчиси ёки ҳатто онанг номи ортига ҳам яшириниши мумкин. Кўчаларда тез-тез ўтказиладиган сўровномаларда иштирок этиш тавсия этилмайди. Рақаминг, электрон почтанг йиғилган маълумотларни реклама таклифлари орқали мижоз йиғадиган компания базасига киритилади. Сенга шу керакми?

 

7. Ҳужжатларни хавфсиз жойда сақла

 

Ҳужжатларинг нимжон папкага солиб қўйилгани, ёки бутун уй бўйлаб ёйилиб ётганига ишончимиз комил. Суғурта полисинг, дипломинг қаерда эканини эслай оласанми? Ҳужжатларни сақлаш учун ишончли сейф харид қилишни тавсия қиламиз. Агар ҳужжатни ташлаб юборсанг, бегоналар қўлига тушмаслиги учун уни ёқиш ёки мажағлаб юбориш керак.