Оддий бир йигит бирдагина бойиб кетгани тўғрисидаги кўплаб ҳолатлар тарихдан маълум. Бошқалар эса бутун умр ишлаб бой бўлишмайди, бари уларнинг мияларига ўрнашиб олган қашшоқлик психологияси туфайлидир.

Камбағалликдан чиқиб бадавлат ва муваффақиятли бўлишга халақит берадиган 8 та сабабни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

1. Иқтисод қилиш иштиёқи

 

 

Қашшоқлар максимал даражада иқтисод қилиш учун кучлари ва вақтларини сарфлайдилар. Улар атрофдаги барча дўконларни айланиб, нархларни таққослаш ва энг арзон маҳсулотни топиш учун эртароқ туришга тайёрлар. Бу ўз устида ишлаш ва маоши каттароқ бўлган иш қидириш ўрнига амалга оширилади.

Дала ҳовлисига бориш, суғоришни ҳисобга оладиган бўлсак, бир челак бодиринг етиштириш учун сепермаркетдан тез ва осон сотиб олишга қараганда қанча вақт талабэтишини бир ўйлаб кўринг.

 

2. Ўзгаришлардан қўрқиш 

 

 

Ўзгаришлардан қўрқиш – қашшоқлик психологиясига эга одамларнинг ёрқин белгиларидан бири. Ахир бирор нарсани ўзгартиришга қарор қилиш – таваккал қилиш ва барқарорликни рад этиш демакдир. Бундай одамлар шахсий бизнесларини очишни ўйламаслар керак, ахир касодга учраш эҳтимоли ҳам бор-ку. Ёки бозорда талаб бўлмаган ўз касбларини ўзгартириш мақсадида янги касбни ўзлаштиришга ҳам ҳаракат қилмайдилар. Ахир бу кўплаб қийинчиликлар келтиради ва кўп ҳолларда қўлларидан келмайди.

 

3. Кам ҳақ тўланса ҳам барқарор иш яхши

 

 

Қашшоқлик психологиясига эга одамлар бутун умрини раҳбарлари ва чидаб бўлмас ҳамкасблари устидан нолиб, паст маош тўланадиган ҳамда зерикарли ишда ўтказишга тайёрлар. Ҳар душанба улар тушкун кайфиятда жума кунигача кун санайдилар. Жума куни келганида эса суви сиқилган лимон каби уйга кетадилар. Бироқ ҳеч қачон бу ишдан кетмайдилар, ахир у барқарор. Бошқа ишда нима бўлиши ҳеч кимга маълум эмас.

 

4. Ҳасад

 

 

Кўпинча камбағаллик психологиясига эга одамларда ҳасад каби ёқимсиз туйғуни сезиш мумкин. У ўзидан кўпроқ маош оладиган ҳамкасби ёки яхшироқ уйда яшайдиган қўшнисига ҳасад қилади.

 

5. Фаол бўлишни истамаслик

 

 

Камбағаллик психологияси ҳаётни фаол бўлмаган суръат ва атрофдаги барча нарсага пассив муносабатга созлайди. Бундай психологиядаги одамлар фаол ҳаёт билан яшашни истамайдилар, улар қўлидан бир иш келмаслигидан қўрқадилар. Уйғониб, фаол ишлагандан кўра, оқим бўйлаб секин сузган яхшироқ.

 

6. Масъулиятни ўзига олмаслик

 

 

Ана шундай психологияга эгалар ҳамма уларга қарздор деган фикрга содиқлар. Улар ўз масъулиятини ўзгаларга тўнкашади ва ҳеч нарса уларга боғлиқ бўлмагани сабабли олдинга қараб ҳаракат қилишнинг маъниси йўқ мантиғи билан яшайдилар.

Қашшоқлик психологиясидаги одамлар қуйидаги гапларни айтишни яхши кўришади: “Давлат мени таъминлаши керак...”, “Иш берувчи менга яхши ойлик бериши керак, ахир мен яхши ишлаяпманку...”, “Давлат нархларни назорат қилиши керак...” ва ҳ.к.

 

7. Ҳаммаси бирданига бўлишини истайман!

 

 

Бу каби психологиядаги одамлар баригабир зумда, шу билан бирга ҳеч қандай ҳаракатларсиз эга бўлишни истайдилар. Ўша заҳотиёқ катта маош бериладиган ва мураккаб бўлмаган иш эгаси бўлишни хоҳлаганликлари учун амалиёчилик ва дастлабки маошдан иш бошлашга рози бўлишмайди.

 

8. Ўз-ўзига бериладиган баҳонинг пастлиги

 

 

Қашшоқ одамлар доим ўзлари ва имкониятларини паст баҳолаб, ҳавас қилиб бўлмас тақдирларидан нолиб, яхши ҳаёт сари интилмайдилр. Ахир ўз-ўзига юқори баҳо қаердан ҳам пайдо бўларди, вақтлари зерикарли ишда ўтиб кетаётган бўлса, янги таассурот ва ривожланиш ҳам йўқ. Бироқ ҳаётга шикоятлари эса жуда мўл.

Қашшоқлик психологиясидан қандай халос бўлиш мумкин?

  • Ёқтирмаган ишда ишламаслик.
  • Шикоят қилишни бас қилиш.
  • Фаол бўлиш, шундай қилсангиз, бари амалга ошади.
  • Ҳасад қилмаслик ва қизғанчиқ бўлмаслик.
  • Ҳеч ким сизга ҳеч нима қарз эмаслигини ёдда тутиш.
  • Ўзингизни ўзгалар билан таққослашни бас қилиш.
  • Ўз устида ишлаб, ич-ичдан ўзгариш.

Ўзингизга назар солинг, юқорида қайд этилган ҳислатлардан бир донаси бўлса ҳам сизда борми? Агар ҳа бўлса, улардан имкони борича тезроқ халос бўлишга ҳаракат қилинг. Ривожланиб, ҳаётнинг янги соҳаларини ўрганиб ва ўзгаришлардан чўчимай, аста-секин қашшоқлик психологиясидан халос бўласиз.