Йўлда ноҳушликларга дуч келмаслигимизга ҳеч қандай кафолат йўқ. Баъзилар шундай вазиятлар учун машинасида зарур бўлиб қоладиган бир қанча буюмларни олиб юрса, бошқалар учун керакли минимум етарли.

Қуйида йилнинг исталган мавсумида автомобилда туриши керак бўлган буюмлар рўйҳатини тақдим этамиз.

 

Ёруғлик ва олов манбалари

 

Манба

 

Ҳар доим қўл остингизда шағам, гугурт ёки зажигалка бўлиши шарт. Бу машина куннинг қоронғи вақтида бузилиб қолиши эҳтимоли ҳолати учун зарур. Фақат уларни автомобиль ичида ва ташқарида ишлатишда эҳтиёт бўлинг.

Шунингдек, фонарчани захирага олиб қўйиш ҳам зарар қилмайди. Агар у батареялардан қувват олса, уларнинг ҳам керакли захираси борлигига ишонч ҳосил қилинг.

 

GPS ёки хариталар

 

Манба

 

Яхшиси, буларнинг иккаласи ҳам бўлсин. Доим бурилишдан ўтиб кетиш эҳтимоли мавжуд, шу боис машинада харита бўлиши шарт. Жумладан, фақат Сиз яшайдиган шаҳарнинг режаси эмас, балки мамлакатдаги барча автомобиль йўлларининг харитаси бўлса, янада яхши. GPS-навигатор ва телефон ўчиб қолиши мумкин, қоғоз харита эса доим қўл келади.

 

Егулик ва сув

 

Манба

 

Агар машина нотаниш жойда бузилиб қолган бўлса, Сизни олиб кетигунларича узоқ вақт кутишга тўғри келиши мумкин. Бундай ҳолат учун қуруқ егулик ва сув бўлиши мақсадга мувофиқдир. Батончалар, ёнғоқ ва қуритилган мевалар каби герметик идишлардаги тез айнимайдиган енгил таомлар, турли снеклар бу вазиятга жуда мос келади.

 

Рюкзак

 

Манба

 

Агар автомобилингиз бузилса, яқин атрофдаги аҳоли пункти ёки автомбилга ёқилғи қуйиш станциясигача юриб боришга тўғри келиши мумкин. Бу ҳолатда машинада доим рюкзак ёки спорт сумкаси бўлгани фойдали. Асосийси, уларнинг ҳажми етарлича катта бўлиши ва барча зарур нарсаларни солиш имконига эга бўлиши керак.

 

Автомобиль материаллари ва асбоблар

 

Манба

 

Агар қачондир автомобилнинг ғилдираклари остини кавлашингизга тўғри келса, багажникда белкурак бўлгани яхши.

Автомобилингизда захира ғилдираги ва домкратни аллақачон солиб қўйган бўлсангиз керак. бироқ, ишонинг, болға, гайка калити, бурагич каби асбоблар ҳам ортиқчалик қилмайди. туташтирувчи кабеллар, тасмалар ва қўшимча мотор мойи ҳам асқотади.

Ойналарга зарар етса ёки хавфсизлик камарини кесишга тўғри келса, қўл остида бор махсус авариявий асбоблар ҳаётингизни қутқариши мумкин.

 

Иссиқ буюмлар

 

Манба

 

Йил мавсумидан қатъий назар, машинада доим иссиқ буюмлар бўлиши керак: намат, бош кийими, шарф, қўлқоп, свитер. Муҳими, кийим ҳаракатларни чегараламай, эркин юриш имконини беришидир. Агар оилавий одам бўлсангиз, ҳар бир оила аъзоси учун комплект тўплаш зарур.

Махсус майлар адёли ва ёўлда ёқиладиган иситгичлар фавқулодда вазиятларда иссиқлик йўқотилишидан асраб қолади.

 

Кўриш ва алоқа воситалари

 

Манба

 

Тешилган ғилдирак ва ўчган телефон билан ёрдамсиз қолиб кетмаслик учун доим ўзингиз билан телефон қувватлагичини олиб юринг.

Ёрдам келишини кутаётганингизда йўл устида бемалол кўра оладиган ҳолатда бўлишингиз керак. Бунинг учун йўл сигнал берувчи чироқлари ва диодли фонарь тўғри келади.

Ёруғлик қайтарувчи нимча машинани қолдиришга тўғри келган вазиятга керак бўлади. Шу тариқа, қаршидан келаётган автомобиллар сизни яхшироқ кўради. Бироқ, ёрдам келгунича барибир машинада қолган мақсадга мувофиқдир.

 

Биринчи ёрдам воситалари

 

Манба

 

Дори қутингизда дезинфекцияловчи сочиқлар, антибиотикли суртма, бинтлар, дока ва оғриқ қолдирувчи дорилар борлигига ишонч ҳосил қилинг.

Ҳар эҳтимолга қарши қутичага шахсий гигиена воситаларини ҳам солиб қўйиш мумкин.

Лекин, нима бўлганда ҳам унутманг: агар жиддий жароҳат олган бўлсангиз, биринчи имкон туғилгандаёқ тез тиббий ёрдамни чақириш зарур.

Йўлда ноҳушликларга дуч келмаслигимизга ҳеч қандай кафолат йўқ. Баъзилар шундай вазиятлар учун машинасида зарур бўлиб қоладиган бир қанча буюмларни олиб юрса, бошқалар учун керакли минимум етарли.