Дания зўриқишсиз бахт "хюгге" фалсафасини дунёга тақдим этди. Болаларни "хюгге" усулида қандай йўл билан ўзига ишонган, чин кўнгилли қилиб тарбиялаш мумкин. 

Еспер Юулнинг “Хюгге. Данияда болалар дунёси” китоби айнан шу тўғрисида. Биз улардан 8 та ноодатий маслаҳатларни танлаб олдик. Балки уларнинг сизга ҳам фойдаси тегиб қолар.

Болаларни яхши тарбиялаш учун идеал ота-она бўлиш шарт эмас. Оталар ва болаларнинг бахтли мносабатлари асосида тўрт асосий тушунча ётади: ҳаққонийлик, мутаносиблик, чин кўнгиллилик ва масъулият. Назарияда бари осон ва тушунарли, бироқ бу тамойилларни амалиётда қандай қилиб амалга ошириш мумкин, ахир болалар ҳар куни иродамизни синовдан ўтказишлари ҳаммага маълум.

1. Болани салбий ҳиссиётлардан ҳимоя қилманг

Бола йиғлаши ёки ғазабланиши биланоқ ота-оналар ўша заҳоти унинг ёнига югуриб борадилар. Агар бу ҳолат одамлар кўп жойда содир бўлса, у ҳолда гапирмаса бу вазиятни айтмаса ҳам бўлади. Сиз бир неча марта қаҳвахона ва ресторандаги қуйидаги саҳналарни кузатгандирсиз: оила овқатланиш учун ташриф буюради, уч ёшли ҳукмдор эса қаерда ўтириши, нима ейиши ва ҳоказолар борасида хархаша қилади. Натижада овқатдан завқланиш ўрнига барча уни овутишга тушади ва кичкинтойни тинчлантирадилар, у эса жавоб тариқасида янада кўпроқ хархаша қилади.

 «Шу йўл билан миттивой ўзининг тушкунлик, қўрқув, ёқимсиз ҳолатдан жахли чиқиши ва хафагарчиликни хис этиш ҳуқуқига эга бўлишга ҳаракат қилади – деб ҳисоблайди Еспер Юуль. – Янги романтиклар авлодига мансуб ота-оналар болага кўпроқ эътибор ажратиш керак деган фикрни мияларига қуйиб олишган, айнан шунинг учун улар керагидан икки баравар кўпроғини беришади. Болаларда эса оддий ҳақиқатни ўзлаштириш имконияти мавжуд эмас: ўзга инсонларда ҳам шахсий эҳтиёж, қоида ва ҳиссиётлар мавжуд. Бунинг учун бола атрофдагилар билан ёлғиз қолганида катта тўлов тўлашига тўғри келади”.

Болага ҳақиқий ҳиссиётларини намойиш этиш учун рухсат беринг, бироқ ўзингизнинг шахсий эхтиёжларингиз ҳақида ҳам унутманг. Фарзандингиз жаҳли чиқиб, йиғлайдиган бўлса, бунинг қўрқинчли жиҳати йўқ. Ҳали ҳеч ким кўз ёшдан ўлмаган.

 

2. Оқибат ва жазони бир-биридан адаштирманг

Бу бир-бирига яқин тушунчалар, бироқ улар ўртасидаги фарқ жуда катта. Муайян ҳаракатларнинг оқибатлари ёқимсиз ва оғриқли бўлиши мумкин. Бироқ жазодан фарқли равишда улар инсон шахсияти қадрини поймол этмайди ва айбдорлик ҳиссини туғдирмайди.

«Масалан, бола стулга чиқмоқчи, бироқ полга йиқилиб тушади ва шикастланади. Бу шахсий ҳаракатлари натижаси, - дея тушунтиради психолог. – У жисмоний имкониятлари чекланганини тушунади. Оқибатлар – кўкариш ва бошдаги шишишлар – боланинг билимларини оширади. Кейинги сафар у масаланинг ечимига бошқача ёндашади. Агар у ота-онасидан: “Йиқилиб тушишингни яхши биласан. Нима учун катталар сенга гапирганида қулоқ солмайсан!” – деган гапни эшитса, ўзини таҳқирланган ва айбдор ҳис қилади.

Бу вазиятда болани бурчакка тургазиш – жуда бўрттирилган усул. Баъзида маън этилган ҳаракат оқибатлари ҳақиқатан ҳам фойдали, шунинг учун қўшимча урушиш, айниқса болани жазолашга ҳожат йўқ.

 

3. Тарбиялашнинг янги услубларини болангизда синаб кўрманг

Китоб дўконларининг жавонлари болаларни тарбиялаш мавзусига бағишланган китобларга лиқ тўла. Уларнинг баъзилари ўз амалиётидан келиб чиқиб ота-оналар томонидан ёзилган, қолганлари эса турли тадқиқотлардан йиғилган фактлар асосида тайёрланган. Уларнинг барини ҳақиқат сифатида қабул қилиб, ўша заҳотиёқ қизингиз ёки ўғлингизда синаб кўриш маъқул эмас.

“Янги услубни болангизда қўллашга қарор қилганингизда аввал уни турмуш ўртоғингизга нисбатан ишлатиш ёки ишлатмаслигингиз ҳақида ўйлаб кўринг”, - дея маслаҳат беради Еспер Юуль. – Агар жавоб “йўқ” бўлса, у ҳолда ғоя у қадар яхши эмас. Бундай йўл тутиш орқали ўз боласини тўлақонли одам ҳисоблашни истамайдиган ота-оналар тоифасида бўласиз.

 

4. Зерикиш фойдали

Сўнгги 10-15 йил мобайнида кўплаб болалар ва уларнинг ота-оналари ўз-ўзлари билан 10 дақиқадан ортиқ ёлғиз бўлишни унутиб қўйишди. Биз гаджет, интернет, телевизор, интерактив ўйинлар билан банд бўлишга одатланиб қолдик. “Зерикувчан” болалар ҳавотирни ҳис этиб, хархаша қилишни бошлайдилар. Ота-оналари улар билан ўйнаши, смартфон ёки планшетни беришлари, бошқа усуллар билан кўнгилочишларини талаб этадилар.

Саёҳат, меҳмон ёки ресторанга отлана туриб, ота-оналар болани юзага келиши мумкин бўлган зерикишдан қутқаришни истайдилар. Ахир унинг ҳеч қандай қўрқинчли жиҳати йўқ. Ҳозирги катталар бола бўлишган вақтда зерикиш уларни ижод қилиш, янги ўйинлар ўйлаб топиш, ўз-ўзи ва дунёни англашга чорлаган.

«Агар сабр билан зерикиш сабаб юзага келган ҳавотир жараёнидан ўтиб олинса, бола ўз-ўзида ижодий қобилиятларни кашф этиши мумкин. Бу эса оддий расм чизиш, ясаш ёки моделларни йиғишга қараганда анча муҳимдир. Ижод қилиш – бу ўз-ўзини англаш ва ҳис қилиш, ўзини намоён қилишнинг турли усулларини топишдир, - дея фикр юритади даниялик психолог. – Ижодий қидирув яна бир муҳим вазифани бажаради: болалар ўзларида шахсий аҳамиятини ривожлантириб, барча каби бўлмасликка ҳаракат қилишмайди. Аниқ намоён бўлган мустақиллик жамиятдаги ҳаётни яхшироқ тушунишга олиб боради”.

 

5. Кўпчилик болаларга ота-оналарнинг етук бошчилиги зарур

Кўп ҳолларда замонавий ота-оналар фарзандлари билан дўстлашишга ҳаракат қиладилар. Бу ёндашув натижа бермагач, ёш авлод “қўлдан чиқиб кетгач”, ота ва оналар тарбиянинг авторитар услубларини ёдга олишади. Мазкур услубларнинг ҳар бирида кўплаб камчилклар бор.

Дўстга айланиб, боланинг ҳурматига сазовор бўлиш, барча моддий бойликлар орқали унинг бахтли бойлигни таъминлашга ҳаракат қилиш керак эмас. Бироқ ҳукм ўтказиш ҳам тўғри йўл эмас. Турли чегаралар ўрнатишдан аввал ота-оналар ўз шахсиятлари ҳақида тушунчага эга бўлишлари лозим.

 

6. Фарзандингиз билан мулоқот олиб боринг

«Диалог – суҳбат ва муҳокамалар эмас. У катталардан очиқлик, қизиқиш, мослашувчанлик, ўз-ўзи ва фарзанди тўғрисида янги нарсани билиб олишга иштиёқни талаб этади, - дея тушунтиради Еспер Юуль. Агар ота-оналар ўз олдиларига муҳим дея ҳисоблаган нарсани мақсад қилишган бўлса, ҳақиқий диалог юзага келмайди”

Диалог олиб бориш – шахсни ривожлантиришда муҳим қадамдир. Бу усул педагог, ўқитувчи ва ота-оналар томонидан амалга оширилиши лозим. Умуман олганда барча катталар учун бу фойдали. Болалар билан мулоқот қилиш мукофотлаш ва жазолашга қараганда муҳимдир. Диалог табиий усул асосида қурилиши муҳимдир. Болалар ота-оналари ҳаммасини яхши тушунадиган сезгир ота ва ўта ғамхўр она ниқобини қачон кийиб олишларини яхши биладилар.

 

7. Боланинг бетакрор бўлиш ҳуқуқини тан олинг

Ўтмишда болалар муайян ёшга қадар ота-оналарига сўзсиз қулоқ солишлари керак деган фикр мавжуд бўлган. Баҳслашмаслик, ўз фикрини баён этмаслик. Бўйсунишнинг бу маданиятида чин кўнгиллилик талаб этилмаган. Катталар болаларга нима кераклигини доим яхши билишган. Ўз ҳукмларини ўтказишган ва педагог ҳамда тарбиячилар ниқоби ортига яширинишган. Баъзида замонавий ота-оналар болаликда эшитган ўша дарс ва йўл-йўриқларни қўллайдилар.

Фарзандингизга “Мен – энг муҳим тушунча эмас”, “Сен ҳали бунга ёшлик қиласан” каби бошқа бўлмағур фикрларни неча марта айтгансиз? Улар ёрдамида болага ҳаётдаги муҳим нарсаларни тушунтириб бўладими? Улар кичкинтойга тўлақонли шахсга айланишда фойда берадими? “Биз ким бўлсак, ўша одам бўлиб етишишимизга рухсат беришганидагина ҳақиқий қудратга эга бўламиз”, - дея ёдга солади Еспер Юуль. – Бу эса ҳар куни ўзлигимиз учун курашишимиз, шубҳасиз, фарзандларимизнинг бетакрорлигини тан олишимиз кераклигини англатади”.

 

8. Тўғри рад этишни ўрганинг

Бироқ боланинг бетакрорлигини тан олиш унинг ҳар бир истагини қондиришни англатмайди. Ҳатто болалар доимо “ҳа” сўзини эшитишдан хурсанд бўлишса ҳам. Дўстона равишда айтилган “йўқ” ҳам уларда норозилик уйғотиб, ҳафа қилади ва уларнинг ғазабини қўзғатади.

 «Бироқ драма иштирокчилари бу жараёндан ўтишлари керак, акс ҳолда болалар катта бўлганларида рад этишларни нормал қабул қила олмайдилар, - дея тушунтиради психолог. Бу ҳаётнинг бошланғич тажрибаси, уни яхши ўзлаштириш талаб этилади. Ана шунда тақдирнинг муваффақиятсизликлари ва зарбаларидан кейин улар ўрнидан туриш ва оёққа туриб олишни эплайдилар. Улар “йўқ”ни айланиб беҳуда эканлигини тушунишлари лозим”.

 

Мутахассис тўғрисида

Еспер Юуль – даниялик психотерапевт, оилавий муносабатлар психологияси соҳасида 35 йилдан ортиқ ишлаб келмоқда.  Ота-оналар учун маслаҳат маркази – халқаро оила лабораторияси асосчиси. Германия, Австрия, Швейцария ва яна 13 мамлакатда семинарлар ўтказади.