Фойдали таркибга эга бу маҳсулот турли ғийбатларга учраган, энди эса у таркибига кўра бетакрор экани исботланди.

Товуқ тухумининг инсон организми учун фойдаси борасида ўтказилган тадқиқотлар натижасини эътиборингизга тақдим этамиз. Аниқланишича, 2-3 та тухум бу энг мақбул суткалик  нормадир.

 

Миянгиз холин ҳимояси остида

© depositphotos   

Бош мия ҳужайраларининг нормал алоқасини таъминлайдиган фосфолипидлар холиндан иборат. Клиник жиҳатидан шуниси исботланганки, айнан у миянинг муҳим қурилиш материали ҳисобланади. Кунига 2 та товуқ тухуми истеъмол қилинганда ушбу тўйинтирувчи модданинг етарли миқдори организмга тушади. Холиннинг етишмовчилиги хотиранинг пасайишига олиб келади.

 

Кўриш қобилияти лютеин сабабли сақланади

© depositphotos   

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, товуқ тухуми таркибида лютеин катта мидорда. Бу модда кўриш тиниқ ва ўткир бўлиши учун жавоб беради. Унинг етишмовчилигида кўз қобиғида салбий ўзгаришлар тўпланиб, кўриш қобилияти тиклаб бўлмаш даражасида ёмонлашади.

 

D витамини  кальциюйнинг сўрилишида ёрдам беради  

 

Агар одамга бир қошиқ балиқ ёғини ичиш ёки пиширилган тухум ейиш таклиф этилса, кўпчилик иккинчи фикрни танлайди. Айниқса, икки ҳолатда ҳам D витамининг миқдори бир хил эканини билишса, шубҳасиз товуқ тухумини танлашлари аниқ. Бундан ташқари, олимлар томонидан товуқларни махсус қўшимчалар билан боқиш орқали тухумлардаги витаминлар миқдорини  ошириш имконияти бўйича фикр билдирилган. D витамини кальцийга яхши сўрилишда ёрдам бериб, одам суяги ва тишини мустаҳкамлайди.

 

B витаминлар гуруҳи тўплами тери, соч, шунингдек жигарни ҳимоя қилади

 

Биотин, витамин В12, шунингдек тўйинтирувчи оқсил соч ва терини мустаҳкамлайди. Товуқ тухуми таркибидаги фосфолипидлар заҳарли моддаларнинг жигардан чиқариб юборилишига ёрдам беради.

 

Юрак қон-томир касалликлари хавфи камаяди

© depositphotos   

Аввалги фикрлардан фарқли ўлароқ, янги тадқиқотлар тухумлардаги холестерин фосфатидлар билан мувофиқлаштирилган, шунинг учун улар одам учун хавфли эмас. Айнан у организм томонидан холестерин ишлаб чиқарилишини тўхтатади. Шунингдек тухумларда омега-3 кислотаси бўлиб, у триглицерид даражасини пасайтиради, бу эса ўз навбатида юрак қон-томир касалликлари хавфинининг камайишига олиб келади.

 

Сиз қадам-бақадам озасиз


© depositphotos

Америкалик олимлар паст калорияли парҳез давомида нонуштага товуқ тухуми истеъмол қилинса, озиш икки марта тез кечади. Бундай нонушта узоқ вақт тўқлик ҳиссини бериб, кун давомида истеъмол қилинадиган овқат миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

 

Онкологик касалликлар хавфи камаяди

 

Мия учун зарур бўлган холин онкологик касалликлар хавфини ҳам камайтиради. Тадқиқотлар натижасига кўра, ўсмирлик даврида кунлик рационида тухум мавжуд бўлган аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиши хавфи 18 фоизга пасайган.

 

Болаларни режалаштиришда фойдали

B гуруҳи витаминлари жинс гормонларининг шаклланишида ҳам иштирок этади.  B9 витаминининг бошқа -  фолий кислотаси номи ҳам бор. Унинг ёрдамида қизил қон таначалари, ҳомиланинг асаб найчалари шаклланиб, боланинг ақлий жиҳатдан ортда қолиши хавфи пасаяди. Шунинг учун B9 болани режалаштириш даврида аёллар учун зарур. Товуқ тухумида витаминнинг 7,0 мкг миқдори мавжуд.   

 

Қариш жараёни секинлашади


© depositphotos 

Нидерландиялик олимлар тадқиқотлари бу ҳақида гувоҳлик беради. 35 ёшдан 40 ёшгача бўлган 87 фоизгача аёлларда доғлар йўқолиб, тери таранглашган, эркакларда эса кўз атрофидаги майда ажинлар текислашган.

 

 depositphotos prevyusidagi suratlar