Америкалик муҳбир Business Insider учун фан ва саломатлик тўғрисида мақолалар ёзади.

 

  1. Стол олдида турган ҳолда ишлаш

 

Манба

 

2015 йилда ўтказилган тадқиқот тик турган ҳолда ишлашнинг ҳеч қандай афзал томонларини аниқлай олмади. Ягона ижобий жиҳат шундаки, турган ҳолатимизда кўпроқ калориялар эрийди. Шу боис, вазн йўқотиш истагида бўлсангиз, тик туриб ишлашда давом этишингиз мумкин.

 

  1. Унитаз ўтиргичига бир мартали қопламаларни ишлатиш

 

Манба

 

 

ОИВ ёки герпес каби вируслар жуда беқарор бўлиб, инсон организмидан ташқарида омон қолмайди. Ҳаттоки теримиз ҳам хилма-хил микробларга қарши анча самарали тўсиқ ҳисобланади. Шунинг учун, ҳаттоки жамоат ҳожатхонасидаги унитазнинг ўриндиғига ўтирсангиз ҳам биронта касалликни юқтириб олишингиз эҳтимолдан йироқ. Албатта, агар кесилган жойларингиз ёки жароҳатлар бўлса бактериялар қон орқали организм ичига кириши мумкин.

 

  1. Глютен истеъмол қилмаслик

 

 

Манба

 

 

Агар сиз целиакия (глютен хасталиги) билан оғриган кам сонли баҳтиқаролар қаторида бўлмасангиз, глютен сизга зарар етказа олмайди. Тадқиқотларга кўра, аксарият одамлар бошоқли ўсимликлар истеъмол қилмаса ҳам, овқатланишдан сўнг қорин шишини сезади.

 

  1. Микротўлқинли печлардан қўрқиш

 

 Манба

 

 

Микротўлқинли печда таом бор озиқлантирувчи моддаларини йўқотиши ҳақида эшитганмиз. Баҳтимизга, бу нотўғри. Микротўлқинли печдаги электромагнит тўлқинлар маҳсулотлардаги молекулаларни тез тебранишга мажбур қилади, натижада энергия ишлаб чиқарилади ва улар исийди.

Албатта, қаерда таом тайёрлашимиздан қатъий назар – бу хоҳ микротўлқинли печь бўлсин, хоҳ газ плитаси – юқори ҳароратда айрим озиқлантирувчи моддалар емирила бошлайди. Бироқ, микротўлқинли печда тайёрлаш анча тез бўлгани учун, баъзида маҳсулотлардаги фойдали моддалар унда ҳаттоки яхшироқ сақланиб қолади.

 

  1. Фақат шарбатлар билан озиқланиш

 

Манба

 

 

Мевалар ва сабзавотларнинг шарбатини сиқиб олиш орқали улардаги бизни тўқ тутиб турадиган барча фойдали озуқа толаларини кетказасиз. Шарбатда фақат шакар қолади. Кўп миқдорда шакар ва кам миқдорда оқсилдан иборат парҳез доимий очлик ҳисси, кескин кайфият ўзгаришлари ва энергия йўқолишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бундай рационда мушаклар массаси йўқолиши мумкин, чунки мушакларга оқсил зарур. Шу боис, фақат шарбатлардан иборат парҳезга ўтишга шошилманг.

 

  1. Қўллар учун антисептикдан фойдаланиш

 

Манба

 

 

Агар қўлларингизни кун давомида мунтазам ювсангиз, антисептикнинг кераги бўлмайди. Барибир у оддий совун ва сув кетказадиган бактериялар миқдорини йўқота олмайди. Айрим вируслар эса умуман антисептикдан қўрқмайди.

 

  1. Глутамат натрийли маҳсулотларни емаслик

 

Манба

 

 

Кўплаб маҳсулотларга таъмни кучайтириш учун глутамат натрий қўшилади. Ва у мутлақо хавфсиз. Шунга қарамай, мазкур озуқавий қўшимча истеъмоли кўпинча хитой ресторани синдроми (бўйинни сезмаслик, ҳолсизлик ҳисси ва бошқа белгилар) билан ҳамоҳанг келади. Бироқ, тадқиқотларнинг кўрсатишича, барига глутамат натрий эмас, балки ортиқча танновул айбдордир.

 

  1. Бўғимларни қарсиллатишдан қўрқиш

 

Манба

 

 

Яқин пайтгача кўпчилик бўғимларни қарсиллатиш жуда зарарли эканлигига ишониб келган. Бироқ, янги тадқиқотлар бу фикрнинг аксини исботлади. Айрим олимларнинг фикрича, бундай ҳаракат бўғимда етарлича суюқлик борлигидан далолат беради.

 

  1. Поливитаминларни қабул қилиш

 

Манба

 

 

Жуда кўп одамлар ҳеч қандай зарурият бўлмаса-да, ҳар куни поливитаминлар қабул қилади. Албатта, организмга омон қолиш учун витаминлар керак. Уларсиз егулик яхши ўзлаштирилмай, рахит ва цинга каби касалликлар келиб чиқиши мумкин. Лекин, биз таомлар билан етарлича витамин қабул қилганимиз учун, қўшимчаларга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ.