Туз кўп солиб юборилган шўрва

© depositphotos   © depositohotos   © depositphotos   


Агар шўрвани шўр қилиб юборган бўлсангиз, ёдда тутинг: ҳар қандай ҳолатда ҳам сув қўшманг, бу вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин. 
Буни тўғрилаш йўли жуда осон:

  • туз қўшилмаган қайнатма шўрва қўшиб, қайтадан қайнатиш,
  • агар рецептга тўғри келса, сабзавот, гуруч ёки макарон қўшиш.

Мурч кўп қўшиб юборилган таом

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos   © depositphotos   

Ўта аччиқ таомни бир неча усул ёрдамида сақлаб қолиш мумкин:

  • аччиқликни нейтраллаштириш учун шакардан фойдаланиш;
  • масаллиқ сифатида сут маҳсулотини қўшиш (агар бу муайян таом таркибидаги масаллиққа тўғри келса)
  • сирка ёки лимон шарбатидан фойдаланиш.

Ўта қовуриб юборилган жигар

© depositphotos   © depositphotos   

Агар тайёр бўлган жигар қуруқ бўлса, унга сметана қайласини қуйиб, 15-20 дақиқа давомида қайнаш ҳолатигача етказиш. 

Суюқ пюре

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos 

Суюқ картошка пюресини сақлаб қолиш мумкин:

  • сут ёки товуқ шўрвасига аралаштирилган картошка крахмалини қўшиш орқали;
  • таг олишдан ҳимояланган кастрюлкада ортиқча суюқликни паст оловда буғлаш орқали.

Қуюқали манний бўтқаси

© depositphotos   © depositphotos   


Бўтқани қуюқалардан халос этиш учун уни дуршлагдан ўтказиш кифоя.

Ёпишиб қолган пирог

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos   


Кўп ҳолларда пирог шакл берувчининг тагига ёпишиб қолади. Кулинар санъат асарингизга зарар етказмасдан ажратиб олиш учун:

  • шакл берувчининг туби тегиб турадиган қилиб илиқ сувга солиш;
  • ёки уни муздек сочиққа ўраш.

Суюқ крем-шўрва

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos   

Тўғри тайёрланган крем-шўрва етарли даражада қуюқ бўлиши лозим, агар у бироз суюқ бўлса, вазиятни қуйидагича ўзгартириш мумкин:

  • қайнатилган гуруч ёки блендерда майдаланган дуккакликларни қўшиш. 

Иситилган бўтқа

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos   


Баъзи ҳолларда бўтқа тайёрланиш вақтида у тагига олади ва куйган таъм зарар етмаган қисмидан ҳам келиб туради. Куйган бўтқа мазали бўлиши учун мана бу усул қўл келади:

  • зарар етмаган қисмни бошқа кастрюлкага солиб, унга илиқ сут, бироз туз қўшиб, тайёр бўлгунига қадар қайнатинг.

Ўта суюқ қайла

© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos   


Агар қайлангиз жуда кўп ёки жуда суюқ бўлса, ортиқчасини тўкиб ташлашга шошилманг. Вазиятни тўғрилаш у қадар мураккаб эмас:

  • кархмални сувда эритиб, қайлага қўшиш мумкин,
  • ёки ортиқча сувни парлантириш учун, сув солинган тунука товага қайлани идиши билан қўйиш. 

Қўшимча маълумот: энг мазали тухум тайёрлаш

© pixabay   


Ҳар бир одам тухумни турли хил пиширилганини яхши кўришига қарамай, уни янада мазалироқ тайёрлаш учун бир неча оддий қоидалар мавжуд:

  • тухум хона ҳароратида бўлиши керак,
  • битта тухумдан тайёрланса, у мазалироқ чиқади,
  • паст оловда қовуриш керак,
  • четлари тилларанг ва қасир-қусир бўлиш учун тухумни олдиндан туз сепилган товага чақиш лозим.