Қандай қилиб AliExpress’да рўйхатдан ўтиш мумкин? Сотувчи ва маҳсулотни қандай танлаш керак? Тўлов учун қандай картадан фойдаланган маъқул? Жўнатмани қандай олиш лозим? Қуйидаги йўриқномада барча маълумотларни қадамба-қадам шаклда тақдим этамиз.

Хитой савдо майдончасининг машҳурлигига қарамай, кўпчилик AliExpress’дан қандай қилиб харид қилишни билишмайди ёки уни амалга оширишдан чўчийдилар. Айнан шунинг учун  i  ҳарфи устига барча нуқталарни қўйиб, сотиб олишнинг бошидан охиригача бўлган жараёнларни бирма-бир кўриб чиқиш ва зарурий маълумотларни сўзлаб беришга қарор қилдик.

 

Рўйхатдан ўтиш ва илк қадамлар

Барча ерда бўлгани каби AliExpress ҳам айнан шу қадамдан бошланади. Аккаунтни рўйхатдан ўтказмай туриб ҳам маҳсулотларни излашингиз мумкин албатта, бироқ бирор нарса харид қилмоқчи бўлсангиз, ўз профилингизни яратишингиз сўралади. У буюртмалар тарихи, истаклар рўйхати, харидорлар билан мулоқот ва статистика учун керак бўлади. Умуман олганда, ишни ортга сурмай, рўйхатдан ўтамиз.

 Ro‘yxatdan o‘tish va ilk qadamlar aliexpress  

 

Рўйхатдан қандай ўтилади

Рўйхатдан ўтиш шакли

 

Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган тугма сайтнинг юқори ўнг бурчагида жойлашган. Уни боссангиз, рўйхатдан ўтиш шакли очилади. У сиздан email-манзили, исм ва фамилия, шунингдек паролни сўрайди. Аккаунтни Facebook’ка боғлаш мумкин, бу ҳолда email’ни киритиш шарт эмас: у автоматик тарзда пайдо бўлади.

 

 

«Менинг AliExpressим» бўлими

 «Менинг AliExpressим» шахсий кабинети

 

Рўйхатдан кейин профилингизга кириш мумкин бўлади. Бу ерда жуда қизиқарли нарсалар бор: буюртмалар, хабарлар, фикрлар, истаклар рўйхати, баҳслар ва б. Бу босқичда фақат етказиб бериш манзилини киритиш мумкин, бошқа маълумотлар ҳозирча зарур эмас.

 

Манзилни қандай киритиш мумкин

Етказиб бериш манзилларини киритиш учун ён менюдаги айнан шу номдаги бандга ўтиш керак. Манзиллар бир нечта бўлиши мумкин. Ахир сиз турли совғаларни ўз дўстларингиз ва қариндошларингизга юборасиз-ку? Албатта юборасиз. Шунинг учун бир неча манзил қулай ҳисобланади. Буюртмага ҳақ тўлашда кераклиси танлаймиз. Ана бўлди, ҳаммаси тайёр.

 

Манзилни қўшиш шакли

Маълумотлар рус тилида сўралсада, бу шаклни фақат лотин алифбосида тўлдириш керак. Бу муҳим. Хитойликларда кирил алифбосидаги клавиатура йўқ, балки уни тўғри акс эттирадиган кодлаштириш ҳам мавжуд эмасдир. Шунинг учун исмдан бошлаб, манзилгача бўлган барча маълумотларни транлит билан ёзиш керак. Айнан транслит билан инглиз тилига таржима билан эмас!

Хитойликлар учун жўнатма устига нимани ёпиштириш муҳим эмас, бироқ почтачи-бувижонлар Navoi avenue ёки Mustaqillik Square деб ёзганингизда нимани назарда тутганингизни аниқлашлари мушкул.

  • Олувчининг исми — фамилия, исм ва отангизнинг исмини тўлиқ кўрсатинг.
  • Кўча, уй, хонадон — содда қилиб Afrosiyob ko’chasi  ёки  Alisher Navoiy ko’chasi деб ёзинг. Почтада тушунишлари осон бўлади.
  • Почта индекси — муҳим маълумот. Манзилни нотўғри ёзсангиз ҳам, индекс бўйича жўнатма керакли жойга етиб боради. Сизга яқин жойлашган бўлинманинг индексини мана бу ерда билиб олишингиз мумкин.
  • Телефон / мобил телефон — ёдингизда тутинг, рақамларни халқаро шаклда мамлакат рақамидан бошлаб киритиш лозим.

 

Маҳсулотни танлаш ва харид

Ана бўлди, барча расмиятчиликларга амал қилинди, харидни бошласа ҳам бўлади. Илк учраган маҳсулотга буюртма бериш ва энг арзон нарх ортидан югуришга шошилманг. Энг аввало баъзи нарсаларни аниқлаб олишимиз зарур.

 

Қайси тилни танлаш керак

AliExpress автоматик равишда рус тилини ишга туширади. Агар истасангиз, бошқа тилни танлаш ёки инглиз тилига ўтиш мумкин. Бироқ рус тилида қолиш қулайроқ. Масаланинг фақат бир жиҳати мавжуд, таърифларни ўқиш вақтида бу фойдадан кўра зарарлироқ.  Ғализ таржима шу даражадаки, гап нима ҳақида эканини дарҳол тушуниш амри маҳол.

 

 

Бундай вазиятларда  бор-йўғи «Номни инглиз тилида кўриш»  — ҳаволасига боссангиз, бари анча тушунарли бўлади. Агар интерфейс инглиз тилида бўлишини истасангиз, юқори ўнг бурчакдаги Go to Global Site устига босинг.

 

Қандай излаш керак

 

 

AliExpress’да излаш

AliExpressда миллионлаб буюмлар мавжуд бўлгани учун кераклиси топиш қийин эмас. Излаш натижалари орасидан бирини танлаш қийинроқ. Бемалол рус тилида излаш мумкин, агар натижа бўлмаса ёки улар сизни қониқтирмаса, сўровни инглиз тилида амалга ошириб кўринг. Излаш натижасини қисқартириш учун саралашнинг қўшимча функциялари ва фильтрлар билан фойдаланиш фойдали.

  • Нарх  — ўта қиммат буюмлар ёки муайян нарҳ тоифасидагиларни саралаб оламиз.
  • Бепул етказиш — маҳсулотлари арзонроқ кўриниши учун нархнинг муайяан қисмини етказиб беришга қўшадиган айёр сотувчиларни дарҳол саралаш мумкин.
  • Фақат донабай — улгуржи харидорлар учун таклифларни саралаймиз.
  • 4 юлдуз ва кўпроқ — сифатсиз маҳсулотларга вақт сарфламаймиз.
  • ... бўйича саралаш —  саралашни буюртмалар сони ва сотувчи рейтингига қараб танланг – адашмайсиз.
  • ... дан юбориш — машҳур маҳсулотлар учун маҳаллий омборхонадан юбориш операцияси мавжуд, агар узоқ кутишни истамасангиз, уни танланг.

 

 

Бизнинг мисолимизда мен Xiaomi Redmi 5 телефонини излаяпман. Излаш қаторида ана шундай ёзаман, бунда бепул етказиб бериш, донабай маҳсулотлар ва буюртмалар сони бўйича саралашни танлашни унутмайман. Мен учун зарур бўлган телефон зудлик билан излаш қаторида пайдо бўлади.

 

Қайси сотувчини танлаш керак

Маҳсулот ва бошқа деталлар таърифи саҳифаси

Бироқ бундай телефонлар бир вақтнинг ўзида бир неча сотувчиларда бор. Кимни танлаш керак? Агар буюм бир чақа турса, кўз юмиб ҳам танласа бўлади. Қимматбаҳо буюмлар харидида эса бундай қилиш ярамайди, чунки маҳсулотнинг нархи, унинг таърифга мос келиши, уни қўлга киритишингиз айнан шунга боғлиқ. Шунинг учун янги ҳаволаларда бир неча истиқболли вариантларни очамиз ва қуйидагиларни кўздан кечирамиз:

 

  • Рейтинг — бу балларни акс эттирувчи, барчага маълум тангалар, кристал ва тожлардир.  Рейтинг сотувчилар мавжуд бўлган вақт давомида шаклланган ижобий фикрларга асосланиб тузилади. У қанчалик яхши бўлса, баллар шунча яхши бўлади. Бу ишончлилик ва обрў кўрсаткичидир.

 

 

  • Ижобий фикр-мулоҳазалар фоизи — харидорларнинг ижобий баҳосини ярим йил ичида билдирилган барча фикр-мулоҳазаларга нисбатини фоизда акс эттирувчи кўрсаткичдир. 100 фоизга максимал даражада яқин бўлиши керак.
  • Буюртмалар сони — улар кўп бўлиши керак. Ёмон маҳсулотлар сотиб олинмайди. Ушбу маҳсулот бўйича энг кўп буюртмага эга бўлган сотувчини танлаймиз.  
  • Маҳсулот баҳоси — харидорлар фикр-мулоҳалари асосида маҳсулотнинг беш баллик тизимда баҳоланадиган сифати. Юзлаб ва минглаб буюртмаларга эга маҳсулотларнинг баҳоси одатда  4–4,5 ва ундан юқори.
  • Фикр-мулоҳазалар — бу энг муҳими, таққослашни қўрқмай айнан улардан бошлаш мумкин. Маҳсулотни сотиб олганларнинг харидор, етказиб беришга кетган вақт ва бошқа нарсалар ҳақидаги фикрини диққат билан ўрганамиз. Бу жуда фойдали.

 

 

 

Буюртма ва тўлов

Мана энди энг қизиқ жойига етиб келдик, аммо бу энг мушкули дегани эмас. Танловнинг излаш ва мушкулликларидан кейин буюртма қилиш ва харидимиз (аслида бироз кутишга тўғри келади, бироқ бу жараён сизга боғлиқ бўлмайди) учун ҳақ тўлаш керак.

 

Буюртма қилиш

Буюртма учун ҳозироқ тўловга ўтиш ёки харидни давом эттириш ва барча маҳсулотларга  умумий ҳақ тўлаш истагингизга қараб, «Ҳозир сотиб олиш» ёки “Саватга қўшиш” тугмаларини босиш керак. Бундан олдин ўлчам, ранг ва модель, шунингдек, буюмлар сонини (нима харид қилишимизга боғлиқ) кўрсатиш керак бўлади. Ранг ва моделга қараб, нархи ҳам ўзгариши мумкинлигига эътибор беринг.

 

Буюртмани тасдиқлаш

Харид тугмасини босганимиздан сўнг буюртмани қабул қилиш экранида пайдо бўламиз. Бу ерда буюм тўғрисидаги барча маълумотлар (ранг, миқдор)ни яна бир марта текшириш, етказиш манзили бир неча бўлса, улардан бирини танлаш, шунингдек сотувчи тўғрисида фикр-мулоҳазалар қолдириш, чегирма купонидан фойдаланиш, етказиш усулини танлаш мумкин.

Етказишнинг стандарт услуби – бу кузатиш имкониятисиз юбориш (ordinary). Арзон харидлар учун бу муҳим эмас, бироқ қимматбаҳо маҳсулотлар учун етказишнинг трек-рақамли (registered) усулини танлаган маъқул. Якуний нарх 1,5–2 долларга қимматлашади, бироқ сиз ҳотиржам бўласиз ва жўнатмангизнинг силжиши йўналишини кузата оласиз.

 

Тўлов тўғрисида нимани билиш керак

Тўлов шаклини танлаш

 

«Буюртмани расмийлаштириш» тугмасини босиш сизни тўлов экранига олиб ўтади. Бу ерда Ўзбекистон учун амалга ошириш имкони мавжуд бўлган, таклиф этилган вариантлардан бирини танлаш керак.

  • Карта — кредит ёки дебет. Кўпчилик фойдаланадиган энг оддий усул.
  • QIWI Wallet — терминал орқали тўлдириш осон бўлган электрон кармон. Картадан фойдаланишни истамайдиганлар учун қулай усул.
  • WebMoney, «Яндекс.Пуллар» — электрон тўлов тизимлари. Агар улар орқали пул оладиган бўлсангиз, бу қулай усул.

Карта орқали тўлаш — энг машҳур усул. Ундан қўрқиш керак эмас: у ишончли. Сизнинг барча маълумотларингиз ҳимояланган уланиш орқали юборилади ва фақат AliExpressга кўринади, бироқ сотувчилар уни кўрмайдилар. Айнан шу усулни танлашни маслаҳат берамиз.

 

Қандай карта мос келади

Тўлов учун интернет тўловни амалга ошириш мумкин бўлган ҳар қандай Visa ва MasterCard карталари мос келади. Бунинг учун картани валюта картасини очадиган исталган банкда валюта билан тўлдириш зарур.

Буюртмага ҳақ тўлаш учун картангизда интернет-транзакциялар ёқилган бўлиши керак. Кўплаб банкларда айнан шу мақсад учун мўлжалланган махсус интернет-карталар, баъзида виртуал карталар мавжуд бўлиб, улар анча арзонга тушади. Буюмга ҳақ тўлашдан аввал банк иловаси ёки интернет-банкингга эга сайтни очиш ва қуйидаги деталларни аниқлаштириш керак:

  • Карта рақами — ўша 16 та рақам.
  • Амал қилиш муддати — амал қилиш муддати тугайдиган йил ва ой. Картанинг олд томонидаги тўрт рақам, масалан, 12/19.
  • CVV-код — картанинг орқа томонидаги уч рақамли хавфсизлик коди. Виртуал карталар учун уни иловада ёки интернет-банкинг сайтида билиб олиш мумкин.

 

Тўловни амалга ошириш

Ушбу қимматли маълумотларга эга бўлгач, тўлов усули “Карта”ни танлаш ва формани тўлдиришга ўтиш мумкин. Биздан бор-йўғи карта рақами, амал қилиш муддати, CVV-код ва карта эгасининг исмини киритиш талаб этилади.

Карта ёрдамида тўлаш

 

“Ҳозир тўлаш тугмасини босганингиздан сўнг банкингизнинг саҳифаси очилади, у ерга транзакцияни тасдиқлаш кодини киритиш керак бўлади (уни сизга СМС ёки мобил илова орқали юборишади)”.

Агар ҳеч қаерда хатога йўл қўймаган бўлсангиз, тўлов муваффақиятли амалга оширилгани тўғрисидаги хабар келади. Карта рақамини AliPay даги  ҳисоб рақамингиз билан боғлаб, сақлаб қолиш мумкин. Бу кейинги харидларда уларни қайтадан киритмаслик ва вақтни тежашга ёрдам беради. Бироқ бу мажбурий эмас, агар истамасангиз, ҳеч нимани  бир-бирига боғлаш шарт эмас.

 

Буюртмани қабул қилиш

Ана энди буюм танлангач, буюртма ва тўлов амалга оширилгач, энг зерикарлиси – етказиб беришни кутиш қолади. Бир неча ҳафталик кутишдан сўнг кутилган жўнатма сизнинг почта бўлинмангизга етиб келади ва уни олиб кетишингиз мумкин.

 

Мавқени қандай билиш мумкин

Сотувчи буюртмангизни тайёрлаши, қадоқлаши ва агар етказиб беришнинг кузатув усулини танлаган бўлсангиз, кузатув рақамини бериб, буюртмани сизга юбориши керак. Буюртмалар мавқеидаги барча ўзгаришларни AliExpress сайтдаги профиль ва почтага юбориладиган хабарлар орқали хабардор қилади.

 

  

 

Буюртмалар тарихи

“Барча буюртмалар” бўлимига ўтамиз ва сўнгги маҳсулотлар мавқеини кўздан кечирамиз. Улар бир нечта бўлиши мумкин:

  • Тўлов кутилмоқда — сиз тасдиқладингиз, бироқ ҳали тўловни амалга оширмадингиз. Тўлов учун белгиланган вақт тугаши билан (маҳсулот саҳифасида билиб олиш мумкин) буюртма бекор қилинади.
  • Тўловни текшириш — AliExpress тўлов транзакциясини ўрганади ва уни тасдиқлайди. Одатда бунинг учун 24 соатгача вақт кетади, бироқ сотиб юбориш 2-3 чўзилиши ҳам мумкин.
  • Юбориш кутилмоқда — сотувчи буюртмани ўрганиб, уни қабоқлаб, жўнатиш учун тайёрлайди. Маҳсулот саҳифасида кўрсатилган шартлардан келиб чиқиб, одатда 2-4 кун вақт кетади.
  • Буюртма жўнатилган — харидингиз етказиш хизматига берилган ва сиз томонга етиб келиш арафасида. Бунга 15 кундан 60 кунгача вақт кетади.
  • Тасдиқ олинди —сиз буюртмани олганингизни тасдиқлайсиз.  
  • Якунланди — битим якунланди. Маҳсулотни олганингизни тасдиқлаганингиздан кейин пайдо бўлади.

 

Жўнатмани қандай кузатиб туриш мумкин

Етказиш учун ўртача 1-1,5 ой вақт кетади.

Жўнатишни кузатиш

Сотувчи буюртмани юборганидан сўнг уч кун ичида унга трек-рақамни қўшиши лозим. У буюртма қаторида акс этади. Айнан шу ерда у ҳақидаги қисқача маълумотни кўздан кечириш ёки кузатиш учун бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Жўнатмалар тўғрисидаги маълумотлар бир кун давомида бир мартадан кўп бўлмаган миқдорда (баъзида ундан ҳам кам) янгиланади, шунинг учун буюртмани ҳафтасига 2-3 марта текшириш керак. Юборилганидан кейин бир ҳафта давомида кузатилмаса ҳам бўлади. Ҳавотирга тушиш керак эмас. Кўпинча сотувчилар жўнатмага трек-рақамни олдиндан беришади. Айни вақтда у бир неча кун мобайнида почтада бўлади ва жўнатилишни кутади.

 

 

Жўнатмани қандай олиш керак

Кутиш вақти бир зумда ўтиб кетди (ёки жуда чўзилди), қайдга кўра, жўнатма етиб келди. У сизга икки усулда етиб келиши мумкин: почтачи почта қутисига ташлайди (кичик ўрамлар кўпинча ана шундай бўлади) ёки сизга жўнатма борлиги уни олиб кетиш тўғрисидаги хабарнома олиб келади. Ўзбекистгнда кўпинча кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, рўйхатда кўрсатилган сизга энг яқин почта бўлимига келишингизни сўрашади. Бундай вазиятда ўзингиз билан ҳужжатлар ва хабарноманинг ўзини олиб келиш керак бўлади.

Жўнатмани олиш вақтида уни диққат билан кўздан кечиринг. Агар ўрам яхлитлиги бузилган бўлса, кўздан кечириш актини тузишларини сўранг. Ташқи жиҳатдан ўрам ва қути билан ҳаммаси жойида бўлса ҳам унинг ичидагини айнан шу ер - почтада кўздан кечириш ва жараённи видеога ёзиш ортиқчалик қилмайди. Тушунмовчиликлар юзага келса, сизда сотувчи учун исбот, иш баҳсгача етиб борган ҳолатда, барини ижобий якунлаш имкони мавжуд бўлади

Уйда буюм тўлиқ синаб кўрилгач, фикр-мулоҳа қолдириш ва баҳолашни унутманг. Бу бошқа харидорни танлашни аниқлашда ёрдам беради. Суратга олиш ва фикр-мулоҳангизга илова қилиш имкоини ҳам пайдо бўлди.

 

Кафолат ва ҳимоя

Баъзида сифатсиз ва зарар етказилган буюмга дуч келиш ёки буюртмани умуман олмаслик ҳам мумкин. Бундай вазиятлар учун AliExpress  томонидан харидорни ҳимоя қилиш кўзда тутилган. У қоплаб бериш ёки муваффақиятсиз харид ҳолатида маблағни бутунлай қайтариш кафолатини таъминлайди.

 

Ҳимоя қандай ишлайди

Himoya muayyan muddat davomida amal qilib, u sotuvchi tomonidan ko‘rsatilgan yetkazib berish vaqtiga bog‘liq. U o‘rtacha 60 kunni tashkil etadi. Bu vaqt davomida buyumni olmasangiz yoki u ta’rifga mos kelmasa, bahsni ochish mumkin. U ko‘rib chiqilgach, AliExpress sarflangan pullarni qaytarib berishi va qoplab berishi mumkin.

 

Буюртма тўғрисида батафсил маълумот

Ҳимоя муддати тугашини “Менинг буюрмаларим”да керакли харид рўпарасидаги “Батафсил” тугмасига босиб, билиш мумкин. Агар ҳимоя тугаётган бўлса ва сиз ҳали ҳам буюртмани қабул қилмаган бўлсангиз, муддатни узатириш мумкин. Бу муҳим, чунки “Юборилди” мавқеидаги буюртма  ёки қабул қилиб олгач 15 кун ичидагина баҳсни очиш мумкин.

 

Баҳсни қандай очиш мумкин

Кўпинча маҳсулотни етказиб бериш сотувчига қараганда почтамизга кўпроқ боғлиқ бўлади. Бироқ анча вақт ўтган, аммо жўнатмадан ҳали ҳам дарак  бўлмаса, баҳсни очиб, пулни қайтаришни сўраш мумкин.

 

Баҳсни очиш тугмаси

 

Айнан шу номдаги тугма “Менинг буюртмаларим” бўлимига оид маълумотларда жойлашган. Баҳсни очиш учун муаммо деталлари ва сизга маъқул бўлган қоплаб бериш суммасини кўрсатган ҳолда формани тўлдириб, кейин сурат илова қилиш керак бўлади. Баъзи қаторларда тайёр вариантларни танлаймиз, баъзи ҳолларда батафсил маълумотлар ёзамиз.

Иккала томоннинг исботини ўрганиб чиққач, AliExpress  маблағни қайтариш (агар маҳсулот етиб келмаган бўлса) ёки қоплаб бериш (агар нотўғри ўлчам, модель ва паст сифатдаги маҳсулот юборилган бўлса) қарорини қабул қилади. Бунинг учун икки ҳафтадан икки ойгача вақт  кетади. Кўпинча савдо майдончаси маъмурияти харидор томонида бўлади. 

 

Омадли харид тилаймиз! :)