Сураткашлар учун 11 та тежамкор лайфхак

19 аср охирида ҳаваскорлар фотографияси вужудга келиши арафасида бу дунёдаги энг машҳур хоббига ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган. Бугун барча ва ҳар ким суратга оляпти, “профессионал фото суратга олиш” таклифи эса талабдан анча кўп. Шунга қарамай фотография энг арзон машғулотга айланиб қолмаган. Инстаграм учун телефонда суратга олишни қўшиб ҳисобламаганда, албатта. Шунинг учун ўта тежамкор лайфхаклар фаолиятини эндигина бошлаган сураткашлар учун фойдали бўлади.
Бутун дунёдаги фото ишқибозлари қандай қилиб ва нима билан қиммат фото қурилманинг ўрнини босиш мумкинлиги борасида ўз вариантларини таклиф этишмоқда. Сизда ҳам қандайдир фикрлар бордир?

1. Урфдаги боке линзалари натижасига эга бўлиш учун уни оддий картондан кесиб олиш ва объективга скотч ёрдамида ёпиштириш мумкин.



2. Картондан ясалган қаҳва учун стакан “енг”и объектив ва келажакдаги суратларни қуёшнинг ёрқин нуридан ҳимоя қилади.



3. Pringles чипслари қутиси қайчининг енгил ҳаракатлари билан вспышка учун тубусга айланади. Энди муайян объектларни ажратиб кўрсатиш учун ёруғлик билан ишлаш мумкин.





4. Нўхат ва ёрма билан тўлдирилган матодан тикилган қоп штатив учун ўрнатгич бўлиб хизмат қилади. Титраган қўллар эффекти йўқолади!





5. Истак бўлса, лайтбокс ўрнига оқ қоғоздан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун уни ёруғлик яхши тушадиган ойнага жойлаштириш лозим.



6. Айлана вспышкани эса пицца қутисига. Албатта, бунинг учун кесиш кўникмасини машқ қилдириш лозим.







7. Озиқ-овқат плёнкаси билан объективни ўраб чиқинг, ёруғлик тушишининг романтик эффекти пайдо бўлади.



8. Унга капрон пайпоқ кийдириш ва резинка билан маҳкамлаш орқали романтик “юмшоқ фокус”га эга бўлиш мумкин. Ижтимоий тармоқдаги барча қизларнинг севимли эффекти.





9. Шаффоф целлофан пакет ва скотчдан ёмғир остида суратга олишда сув ўтказмайдиган ғилоф ясаш мумкин.



10. Пластик канистрдан вспышкани камайтирувчи мослама хосил бўлади.







11. Макро суратга олиш учун объективни ҳожатхона қоғози нарҳи эвазига ясаб олиш мумкин.