1. Пулингизга қараб яшанг

Ишлаб топганингиздан кўп сарфламанг. Кўпчилик уларнинг фикрича бахтли қила оладиган буюмларни сотиб олгач, қўрқинчли қарзларга ботиб қолади. Пулни нимагадир сарфлашдан аввал ўз имкониятларингизни ҳисобга олинг.

2. Даромадингизнинг 20 фоизини олиб қўйинг.

Дастлаб “ўзинга тўла” қоидаси ҳақиқатан ҳам самарали. Омонатлар сизни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, пул йиғаётган бўлсангиз, ҳаётдаги кутилмаган имкониятлардан воз кечишингизга тўғри келмайди.

3. Ҳаражатларингизнинг барини ёзиб юринг

Кичик, кутилмаган ҳаражатлардан эҳтиёт бўлинг, чунки кичик чакка улкан кемани чўктириб юбориши мумкин.

Бенджамин Франклин, Американинг сиёсий арбоби деятель

Барча ҳаражатларнинг ҳисоботи  маблағнинг катта қисми нимага сарф бўлаётганини кўрсатади. Ана шунда сиз асоссиз ва бефойда ҳаражатларни четлаб ўтасиз.

4. Зарурият бўлмаса, кредит олманг

Ҳар ой аллақачон сарфланган пул учун даромадингизнинг катта қисмини фоиз тўлаш учун бераётган бўлсангиз, бадавлат бўлмайсиз.

5. Шахсий уй-жой учун пул тикинг

Турар жойни ижарага олиш орқали сиз кимнидир бой қиласиз. Кўп ҳолларда хонадон ижараси учун тўлов ипотека тўлови ҳажмига тенг бўлади.

Шахсий турар-жойингизни харид қилишнинг барча усулларини таҳлил қилинг. Имкониятларингиз чекланган бўлса ҳам, ҳаракатларнинг қадам-бақадам режасини тузинг. Шубҳасиз, режани амалга ошириш учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин. Бироқ орзудаги нарсага эришиш учун инсонда мақсад бўлса, у кўплаб қийинчиликларни енгиши мумкин.

6. Зарарли одатлардан халос бўлинг

Улар сизни пастга тортади ва белгиланган мақсадларга эришишда ҳалақит қилади. Гап молиявий одатлар ҳақидагина эмас. Дангасалик ва кечиктириш каби ҳислатлар сизни жисмоний ва руҳий жиҳатдан зўриқтиради.

Сизни ҳар куни яхшироқ инсонга айлантирадиган фойдали одатларни шакллантиринг.

Ана ўшанда сиз машғул бўлган ишда омад ёр бўлади..

7. Кунлик мақсадларни белгилаб олинг

«Бой бўлишни истайман» бироз ғалати эшитилади ва ҳатто амалга ошмас истак бўлиб кўриниши мумкин. Олдингизга аниқ мақсад қўйинг: уч йилдан сўнг муайян миқдордаги маблағни ишлаб топиш. Кейин бу катта мақсадни кун давомида амалга ошириш мумкин бўлган кичик “мақсадчалар”га  ажратинг. Аста-секин истакларингизни амалга оширишга эришасиз.

8. Вақтингизни самарали тақсимланг

Суткада фақат 24 соат бор. Бу борада барча тенг.Бироқ мазкур вақт мобайнида кимдир бошқаларга қараганда кўпроқ нарсага улгуради.

Фойдасиз ва мақсадсиз ўтказилган қимматли дақиқаларни қайтариш имконсиз.

Агар бўш вқақтингизни телевизор қаршисида ўтказсангиз, бадавлат бўлмайсиз. Кунингизни шундай режалаштирингки, у беҳуда ўтмасин.

9. Ишга куч ва вақтингизни сарфланг

Тиришқоқлик билан қилинган меҳнат – муваффақиятнинг асосий кафолатларидандир. Унга эришиш учун доимо бор куч билан ҳаракат қилиш керак. Бошқа усул мавжуд эмас.

Албатта, агар узоқ амакингиздан кутилмаганда меросни қўлга киритмасангиз, бу ҳолат эса камдан-кам юз беради.

10. Пассив даромад манбаларини топинг

Бунга аниқ мисол – кўчмас мулкни ижарага бериш ва дивидендлар.

Бунинг учун маблағингиз бўлмаса, блог яратинг, у ерда пуллик реклама жойлаштириш, онлайн-курсни ишга тушириш ва интерактив ўқув қўлланма яратиш мумкин. Кўплаб усуллар мавжуд, бор-йўғи ўзингизга мосини топсангиз бас.

11. Ўзингиз билган соҳага сармоя киритинг

Фармацевтикага оид бизнесингиз бўлса, қишлоқ хўжалигига сармоя киритиш сиз учун асоссиз бўларди. Бизнесингизга алоқадор соҳани танланг.

Муайян фаолиятни яхши билсангиз, омадли ва муваффақиятсиз қадамларни ҳисоблаш сиз учун осон бўлади.

12. Шахсий бизнесингизни очинг

Сизга ҳақиқатан қизиқ бўлган соҳани танланг ва унга борингизни беринг. Ёдда тутинг, бари бир уринишда амалга ошмайди. Ҳар бир муваффақиятли тадбиркорнинг  парвоз ва йиқилиш ҳолатлари бўлган.

Хатоларингиздан келажакда асқотадиган сабоқлар чиқаринг. Тушкунликка тушманг ва белгиланган мақсадингиздан чекинманг.