Белдаги ортиқча сантиметрларнинг сабаби фақат ёғ қатламлари эмас, балки овқатни ҳазм қилишдаги айрим муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Ушбу мақоладан уларга қарши курашиш ҳақида маълумот оласиз.

Сиз барибир ортиқча килограммлардан халос бўлмадингиз ва қоматингизни кўзгуда ғамгинлик билан кўряпсизми? Ҳафа бўлманг. Ҳар доим ҳам сабаб ёғ қатламларида бўлмайди, баъзан ушнчаки қорин шиши ҳам ишни белига тепади. Бунга ошқозондаги овқат парчаланиши оқибатида газлар тўпланиши сабаб бўлади. Мазкур муаммони ҳал этиш учун деярли бир кун ичида келишганроқ кўрсатадиган бир нечта оддий усул мавжуд!

 

Лимонли илиқ сув ичинг

alexroz/Depositphotos

Бу ичимлик моддалар алмашувини тезлаштириш ва уйғонгандан сўнг овқат ҳазм қилиш тизимини ишга тушириш учун ажойиб восита.

Шунингдек, лимон шарбати жуда яхши қувват беради, шу боис тонгги қаҳва ўрнига шу ичимликни истеъмол қилишга уриниб кўринг.

 

Бир кун сутли ва глютенли маҳсулотларсиз яшанг

zimmytws/Depositphotos

Бир неча йил аввал ҳамма ҳам глютен нима эканлигини билмаган. Бугун эса таркибида мазкур модда кам бўлган махсус парҳезлар тобора оммалашмоқда.

Уларнинг фойдаси ёки зарари борасида узоқ назарий баҳсларни олиб бориш мумкин, аммо глютенни ҳазм қила олмайдиган одамлар учун унинг ҳавфи яққолдир. Кўпинча одам айрим маҳсулотлар истеъмолидан сўнг нима сабабдан ўзини ёмон ҳис қилиши ва қорин шиши сабаблари ҳақида тасаввурга эга бўлмайди. Махсус парҳезни қўллаб кўринг ва эҳтимол, шу кечгача натижани ҳис қиларсиз.

 

Одатий тамаддини ананасга алиштиринг

Kyle McDonald/Flickr.com

Ананас таркибида мавжуд Бромелайн махсус ферменти ошқозонда оқсилларни парчалаш орқали ҳазм қилишга ёрдам бериши мумкин. Шунинг учун ундан ҳазм қилишни яхшилаш, айниқса ошқозоности безидаги овқатни ҳазм қилиш ферментларининг секрецияси муаммоларида фойдаланиш мумкин.

Шунинг боис, одатий бутербродни экзотик меваларга алиштиришга уриниб кўринг.

 

Туз истеъмолини назорат қилинг

Jeremy Keith/Flickr.com

Қайғули ҳақиқат шундаки, биз аслида қанча туз истеъмол қилаётганимизни мутлақо билмаймиз. Бу модданинг суткалик меъёри атиги 5 граммни ташкил этади, аммо одатда барча бу меъёрни бир неча баробарга оширади. Кўп ҳолларда бунга кўп миқдорда туз солинган ярим тайёр маҳсулотлар истеъмоли сабаб бўлади.

Ортиқча туз истеъмоли организмда ёғ тўқимаси ўзида катта миқдорини “сақлаб” турадиган сувнинг ушланиб қолишига сабаб олиб келади.

Секинроқ чайнанг

Эҳтимол, эътибор бермагандирсиз, аммо овқатнинг тез ейилиши ҳазм қилиш йўлига беихтиёр ҳаво кириб қолишига, натижада ошқозон шишиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, сокинликда чайнаб, овқатни яхшилаб чайнанг. Бу очлик ҳиссидан тезроқ халос бўлиш ва ортиқча еб қўйишнинг олдини олишга ёрдам беради.

Сақич чайнашдан воз кечинг

Ani-Bee/Flickr.com

Сақич димоғдаги нафасни яхшилаш билан бирга, ошқозонингизга ҳаво кириши учун қўшимча имконият яратиши мумкин.

Аксарият сақичлар таркибида шунингдек, қорин шишига олиб келадиган омиллардан бири бўлган шакарли спирт бўлади.

Газланган ичимликлардан узоқроқ юринг

Jill G/Flickr.com

Газланган ичимликлар таркибидаги газлар туфайли қориндаги шишнинг асосий сабаби ҳисобланади. Шу боис, уларни истеъмол қилишдан воз кечган ондаёқ қоматингизга ижобий таъсирни кўрасиз.

Кўпроқ сув ичинг

Jason Patel/Flickr.com

Биз доим кўп миқдорда суюқлик ичиш зарурияти ҳақида ёзамиз, чунки бу ҳақиқатдан ҳам организм учун жуда фойдали.

Шу билан бирга, сув қориндан халос бўлишга ёрдам беради, чунки моддалар алмашувини меъёрлаштириб, токсинларни чиқариб юборади.

Кўпроқ клетчатка (целлюлоза) истеъмол қилинг

marrakeshh/Depositphotos

Клетчатка истеъмолини ошириш қорин шишини йўқотишга ёрдам беради, чунки ўсимлик толалари ҳазм қилиш тизимининг тўғри ишлашини таъминлайди.

Агар ҳазм қилиш тизимингиз тўлақонли ишласа, кўп сонли муаммолар, жумладан қабзиятни бартараф этасиз.

Таом миқдорини назорат қилинг

maverickette/Depositphotos

Агар мунтазам равишда овқатлангандан сўнг қорин шишидан азият чексангиз, бунга таом миқдорининг кўплиги сабаб бўлиши мумкин.

Овқат миқдорини камайтиришга уриниб кўринг ва қандай натижа бўлишини кузатинг.

Алгоколь истеъмол қилманг

f8grapher /Depositphotos

Алкоголь айрим ферментлар миқдори кам бўлган ошқозон ширасини ажратиш билан боғлиқ ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқаради. Ўз навбатида, бу ҳам қоринни шиширади.

Шунинг учун, белдаги ортиқча сантиметрлардан халос бўлишни истасангиз, спиртли ичимликлардан узоқроқ турган яхши.

Ялпизли чой ичинг

Olga Pavlovsky/Flickr.com

Ялпизли чой ҳазм қилишни яхшилайди, чунки ошқозон кислотаси ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради. Шунингдек, у ошқозон, ичак ва ўт қопини ҳимоя қиладиган тери ошловчи моддаларга эга бўлиб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Ширинликдан воз кечинг

Ширинликдан воз кечиш зарур, чунки унда кўп миқдорда шакар ёки сунъий ширин таъм берувчилар бўлади. Маълумки, бу иккала ҳолат қорин шишига сабаб бўлади.

Агар кун охирига бориб текис қоринга эга бўлишни истасангиз, ширинликлардан ўзингизни тийиб, уларнинг ўрнига мевалар ейишни тавсия қиламиз.