LifeHaq.uz инглиз тилига оид билимларни баҳолаш бўйича дунёдаги энг машҳур имтиҳон - IELTS синови тўғрисидаги қизиқ тасаввурлар ва уйдирмаларни ўртоқлашади. Хусусан, мақолада келтирилган воқеалар шу йўналишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар томонидан сўзлаб берилган. Шунингдек, мақолада айрим талабалар томонидан айтилган жумлалар асл шакли ўзгартирилмаган ҳолда келтирилган


 

Устоз, ўғлим грамматикани зўр билади. IELTS тестидан тахминан неча оларкин?

LifeHaq.uz инглиз тилига оид билимларни баҳолаш бўйича дунёдаги энг машҳур имтиҳон - IELTS синови тўғрисидаги қизиқ тасаввурлар ва уйдирмаларни ўртоқлашади. Хусусан, мақолада келтирилган воқеалар шу йўналишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар томонидан сўзлаб берилган. Шунингдек, мақолада айрим талабалар томонидан айтилган жумлалар асл шакли ўзгартирилмаган ҳолда келтирилган

1-уйдирма: Мўъжиза бўлиб туради! Қаттиқ тайёрланмасдан ҳам синовдан ўтиш ва керакли баллни олиш мумкин.

IELTS нинг оддий омадга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки синовдан ўтиш учун ёзиш, фикрлаш, тасаввурни ишлатиш, ихтиро қилиш, ўйлаш, тасвирлаш, тушунтириш кабиларни қўллашингиз керак. Шунчаки омадингиз келиши эҳтимоли эса 0 қийматига жуда яқин.

2-уйдирма: IELTS маълум кўникмалар жамланмасини синовдан ўтказади ва уларни ўрганиб чиқиш орқали тестни топшира оласиз ва умумий босқични оширишнинг зарурияти йўқ. Тестни яхшилаб «ўрганинг ва дарангиздан қатъий назар ундан муваффақиятли ўтасиз.

3-уйдирма: Грамматикани аъло даражада билсам, IELTS дан осонгина ўтаман!

IELTS нинг мақсади - тилнинг барча йўналишлари ва мезонлари бўйича билимларингизни синаш бўлиб, тестда грамматика учун мўлжалланган алоҳида бўлим йўқ! Яъни, сиз аввалдан ва табиий равишда тайёргарлик учун зарур базага эга бўлишингиз керак.

4-уйдирма: Адолат йўқ.

Кўп ҳолларда ривожланган дунёқараш, мантиқий фикрлаш ва эҳтимол саводхонлик ҳам асосий омиллардан бири ҳисобланади, чунки тестдан ўтиш чоғида талаба атроф-муҳит ифлосланиши ва ижтимоий муаммолардан тортиб то замонавий инсониятнинг технологик тараққиёти ва халқаро муносабатларгача бўлган кўплаб долзарб мавзуларга тўқнаш келади. Табиийки, 15 ёшли талаба иншо ёзиши керак бўлган мазкур мавзулар ҳақида ҳеч қандай фикрга эга бўлмаслиги мумкин, аммо кўпроқ ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши каттароқ талаба учун бу каби мавзулар оддий бўлиб кўриниши ва 250 та сўз ёзишга қийналмаслиги мумкин. Шу боис, тўпланмаган балларга оддий ёшлик ёки ғўрлик ҳам сабаб бўлиши мумкин!

 

5-уйдирма: Сафар қутқаради!

IELTS - стандартга келтирилган имтиҳон, демак топшириқлар барча тест марказларида доим мутлақо бир хил бўлади. Уни қаерда топшираётганинг муҳим эмас, барибир ҳамма давлатда бир хил босқичлардан ўтиш керак. Иккинчидан, - LifeHaq.uz назарида талабалар атайин тест топширишга Қозоғистонга мақсадли сафар қилиш учун пул, вақт ва асабларни сарфлагандан кўра, айнан шу тестни икки марта топшириб, Ўзбекистонда имтиҳондан ўтиш бўйича маълум тажриба тўплаш ҳақида ўйлашмайди. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда синовдан бир марта ўтгач, натижалардан қониқмай қолишингиз эҳтимоли мавжуд. Бироқ, сиз қайта тест топширишга ёзилсангиз, хатоларингиз устида ишлаш учун кўпроқ вақтингиз бўлади ва унга янада яхшироқ тайёрланишингиз мумкин! Бундан ташқари, ҳеч ким топшириш мумкин бўлган тестлар сонига чеклов белгиламаган ва Қозоғистонда нисбатан адолатли балларни кафолатламаган.

6-уйдирма: Тестлардаги топшириқлар ўта мураккаб, ўтиб бўлмас ва кутилмаган. IELTS дан ўтишнинг иложи йўқ!

Тўғри, топшириқлар биз учун одатий таълим тизимидан фарқ қилади, аммо ишонинг, улар мактабда биз тўқнаш келган масалаларга нисбатан анча содда ва мантиқийдир. Барча бўлимларда кўплаб кўрсатмалар бор, шунчаки уларни кўра билиш керак! Ўзингизни хотиржам қўйиб, тестга ҳавотир билан қарашни бас қилган заҳонтингиз сизни нақадар ғамхўрлик билан синашаётганини кўрасиз.

7-уйдирма: Тестдан ўтиш учун катта сўз бойлиги керак.

Бунда муҳими уларни эшита билиш ва топшириққа боғлашдир. READING (ўқиш) бўлимига келсак, тўғри бу ерда нотаниш сўзлар кўп бўлади, аммо ҳар қандай тест каби бу ерда ҳам ҳамма сўзларни билишингиз эмас, балки матнга қараб уларни тушуна олишингиз текширилади.

8-уйдирма: Тест инглиз тили даражасини холисона баҳолашга қаратилмаган, аввало, стандарт мавзулар билан чекланган тестнинг ўзини ўрганиш керак.

9-уйдирма: Тестни фақат бир марта топшириб, керакли балл тўплашга уриниш керак.

Кўп жиҳатлар сизнинг муносабатингиз ва диққатни жамлай олишингизга боғлиқ. Бундан ташқари, имтиҳон учун сарфланадиган маблағ кичкина эмаслигини (1 млн. сўмдан ортиқ) ва ҳаттоки, Британия Кенгаши учун ҳам - бу ўзини оқлайдиган қиймат ва яхши даромад эканлигини билишнгиз керак. Бутун дунё бўйлаб неча минглаб талабалар шу маблағни тўлашини тасаввур қилинг-а?! Агар имтиҳон топшириш йилига бир мартагача чекланса, уларнинг ўзлари ҳам яхши даромаддан қуруқ қоладилар.

10-уйдирма: Нима учун итиҳондан ташқарида 7.0, тестда эса атиги 5.5 олдим? Улар камайтиришганми ёки ўқув маркази ортиқча баҳолаб юбордими?!

Бундан ташқари, тестга тайёргарлик кўриш жараёни ва ҳақиқий тестни ҳам таққослаб кўриш зарур. Кўпинча, тинглаш топшириғида талабалар ўз телефонлари ва қулоқчинларидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Зеро, тест бўлиб ўтадиган Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонаси биносининг залда кўп ваттли колонкалар ўрнатилган ва товуш сифати сиз кўниккан ҳолатдан анча фарқ қилиши мумкин: ўта баланд, ўта паст, акс-садо эшитилади ва бошқа ҳолатлар. Шунинг учун имтиҳондан аввалги яхши дам ва тўлақонли нонушта ўзини бўш қўйиш ҳамда имтиҳон вақтида овқат ҳақида ўйламасликка ёрдам беради. Шунингдек, имтиҳонга тайёрланиш жараёнини ҳақиқий имтиҳон муҳитига яқинлаштиришни ҳам унутманг. Акс ҳолда, доим шикоят қилиб, сизни алдаб кетишганини ва бутун дунё сизга қарши турганини айтиб юрасиз. Ёдда тутинг, агар талаба имтиҳонга руҳан ва жисмонан тайёр бўлмаса, IELTS бўйича билимлари ҳаддан зиёд бўлган тақдирда ҳам муваффақиятли натижани кутмаса бўлади.

11-уйдирма: Speaking бўлимини муваффақиятли топшириш учун ҳамма маълум саволларнинг жавобларини ёдлаб олишим ва монологларни қайтаришим керак!

Нима бўлганда ҳам, имтиҳон топшираётганда асабийлашиб керакли гапни айтишга қийналаётган бўлсангиз, вақтни чўзишга ёрдам берадиган усулларни яхши билиш зарур.

12-уйдирма: Мен IELTS га мустақил тайёрлана олмайман!

IELTS га мустақил тайёрланса ҳам бўлади ва аксарият талабалар айнан шундай қиладилар! Зеро, IELTS га тайёрланиш тил бўйича маълум билимлар даражаси борлигини тақозо этади, шу боис сизга шунчаки билимларингизни бойитиш ва имтиҳон тизимини ўрганиш қолади (албатта, шу билимларнинг маълум даражасига эга бўлсангиз).

13-уйдирма: Мен кўпроқ биламан, наҳотки имтиҳонда олган балим менинг инглиз тилидаги ҳақиқий даражам бўлса!

14-уйдирма: Имтиҳондан аввал. Мен 8.5 ёки 9 балл олишни умид қилгандим, ундан кам эмас!

15-уйдирма: Имтиҳондан кейин. Мен 8.0 олишни кутгандим, аммо 6.5 олдим. Нима қилай? Омадсизман…

Улкан сўз бойлиги паст 8.0 балл олишни кафолатламайди. Бироқ, фикрлашингизга ёндашувни ўзгартириб, фикрларингизни катта инсон каби академик жиҳатдан саводли ифодалай олсангиз, юқори 6.5 балл олишингиз эҳтимоли катта бўлади.

16-уйдирма: Устоз - Худо

Кўплаб ўқитувчиларнинг тажрибасига кўра, IELTS ва тилга оид бошқа исталган имтиҳон - биринчи навбатда талабанинг ғалабаси ҳисобланади. Ўқитувчи 6.0-6.5 баллга етадиган билим бериши мумкин ва бу унинг ғалабаси. Қайсидир талаба ўқитувчиси туфайли 7.0 ёки 8.0 балл олганини айтса, бунга ҳеч ҳам ишонманг, чунки гап юқорида айтилган маслаҳатларда. Талаба қанча кўп ҳар томонлама ривожланган бўлса, бу унга янада юқори балл олишга ёрдам беради. Барча китоблар ва курслар 7.0 балл кафолатланиши ҳақида ёзишади! Агар талабанинг миясида, масалан умумий саволлар бўйича оддий билимлар бўлмаса, ҳаттоки 6.0 ни кафолатлаш ҳам ўринсиз бўлади. Ёдда тутинг, ўқитувчи - Худо эмас, барчаси ё талабанинг ўзи, ёки унинг интилишларига боғлиқ!

17-уйдирма: Танишимнинг инглиз тилиси 7.0, лекин у ҳаттоки оддий сўзларни ҳам тушунмайди!

18-уйдирма: 3 ой аввал тайёрлана бошласам ва  IELTS га, айниқса тестдан бир кун аввал ҳар бир бўш сониямнИ тайёрланишга бағишласам имтиҳондан ўта оламан!  Йўқ!

Телефондаги суҳбат.

 

Суҳбат февраль ойида бўлиб ўтган

19-уйдирма: 3 ой аввал тайёрлана бошласам ва  IELTS га, айниқса тестдан бир кун аввал ҳар бир бўш сониямн тайёрланишга бағишласам имтиҳондан ўта оламан!  Йўқ!

Талабалар, ота-оналар ва ўзи тайёрланаётган ёки фарзандлари, ака-укалари, опа-сингилларини тайёрлаётган бошқа шахслар. Диққат қилинг! Тестга анча аввал тайёргарлик кўра бошлаш керак ва тўғри, инглиз тили ўрганишни бошлаш эмас, айнан тестга тайёрланиш зарур. Унутманг, ҳеч бир ўқитувчи сизни 3 ой ичида бунга тайёрлай олмайди. Агар у ваъда қилаётган бўлса, ишонманг. У шунчаки пул ишлаб олишни ният қилган J

20-уйдирма: Оғзаки бўлим IELTS даги энг осон бўлим!

Кам мулоқот қиладиган ва ҳаётда интроверт бўлган бошқа тоифадаги талабалар учун инглиз тилида бир-икки сўзни ҳам чиқариб бериш - мутлақо мураккаб ишдек кўринади. Уларга дунёда Speakingдан қийин нарса йўқдек кўриниши мумкин. Бундай талабалар учун Writing анча осонроқ, чунки фикрларини қоғозда ифодалаш қулай.


Ушбу маслаҳатларимиз IELTS бўйича тўғри йўналиш олиш ва айнан қандай ёлғон кутишлардан қочиш кераклиги борасида сизга ёрдам берди, деган умиддамиз. Имтиҳонларда омад