Бунда гап фақат ташвишланиш, компьютер олдидаги охири йўқ соатлар, шошилинч ютиб юборилган булочка ва Сизга қараб аксираётган ҳамкасбларда эмас. Деярли барчаси – принтердан тортиб то раҳбарингизгача – Сизнинг жисмоний ва руҳий саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Компьютер олдида ўтириш ҳаётингизни қисқартиради

 

Узоқ вақт давомида ўтириш жуда зарарли. Турли оғриқлар ва қисилишлар – айсбергнинг учи холос. Ўтирадиган турмуш тарзи эрта вафотга сабаб бўлади.

 

Кўп ўтирадиган одамларда қандли диабет, семириш, саратон, таянч-ҳаракат ва юрак-қон томир тизимлари касалликларининг ривожланиши хавфи ортади. Ҳаттоки, 8 соатлик иш кунидан сўнг мунтазам спорт билан шуғулланадиган одамлар ҳам бундан мутасно эмас.

 

Корнелл университетидан эргономика профессори Алан Хэдж (Alan Hedge) ҳар 8 дақиқада тана ҳолатини ўзгартиришни ва камида ҳар соатда икки мартта 2 дақиқалик машқ қилишни тавсия этади.

 

Гавдани нотўғри тутиш касалликларга сабабдир

 

Куннинг кўп қисмида ўтиришингизга тўғри келса, иш жойингизни белни тўғри тутиш ва бўйинни чўзмаслик имкониятини яратган ҳолда жойлаштиришнгиз мақсадга мувофиқдир.

 

Кўпинча ва узоқ вақт давомида букчайиб ўтирадиганларни артрит, бурсит, мушак қисилишлари, бош оғриқлари ва бошқа ноҳушликлар кутади.

 

Йўлакчали стол жароҳатланиш Хавфини оширади

 

sharyn morrow/Flickr.com

 

Югуриш йўлакчаси семиришнинг олдини олиб, юрак-қон томири хасталиклари ривожланиши хатарини камайтиради. Бироқ, бундай стол хатолар сонини оширади. Бундан ташқари, йиқилиб тушиш ва иш вақтида жароҳат олиш мумкин.

 

Нонушта қилмаслик — организм учун стресс

 

Сиз доим энг муҳим овқатланиш вақтига кеч қоласиз ёки уни четлаб ўтасизми? Нонушта қилмаслик моддалар алмашишини бузади ва стрессга сабаб бўлади.

 

Нонушта қилмайдиган одамлар уйғонганидан сўнг дстлабки икки соат ичида овқатланадиганларга қараганда рак, қон босими, ортиқча вазн билан боғлиқ муаммоларга кўпроқ мойил бўлади.

 

Тушлик учун Фастфуд юрак хасталикларига олиб келади

 

Аксарият офис ишчилари вақти-вақти билан тез тайёрланадиган таомлар, фастфуд истеъмол қилади. Баъзилар буни кўпроқ амалга оширади, бошқалар – камроқ, аммо зазарли егуликнинг ҳаттоки баъзан қабул қилиниши салбий таъсирга эга.

 

Фастфуд порциясида ҳудди шу ҳажмдаги оддий таом порциясига нисбатан икки баробар кўп калория бўлади. Бундан ташқари, гамбургерларнинг барчасида юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини оширадиган оксидланган ёғлар кўп бўлади.

 

Ишгача узоқ йўл юриш саломатлик учун зарар

 

Агар ишингизгача бўлган йўл 16 км.дан ортиқ бўлса, ҳар куни машинада офисга бориш қонда холестерин ва қанд миқдорини ошириши, тушкунликка сабаб бўлиши ва умумий нохушликка олиб келиши мумкин.

 

Жамоат транспортида узоқ йўл босиш ҳам ёқимли ҳолат эмас. Яқинда ўтказилган тадқиқотга  кўра, кунига 30 дақиқасини автобусда ўтказадиган одамлар ҳаётдан етарлича қониқмайди. Ҳаттоки, велосипед ҳайдовчилари ҳам давомий сафарларнинг салбий таъсиридан суғурталанмаган.

 

Рағбатлантирувчи мажлислар тушкунлик чақиради

 

Ходимлар жамоа руҳиятини ҳис қилиши ва компания вазифасини англаб етиши учун раҳбарлар тимбилдинг билан шуғулланишни, рағбатлантирувчи мажлислар ўтказишни ёқтиришади. Лекин, тадқиқотларнинг кўрсатишича, буларнинг бари тескари таъсир кўрсатиши мумкин: одамлар ижобий кайфият олмаслиги билан бир қаторда, ўзларини бахтсиз ҳис қила бошлайдилар ва ҳаттоки, тушкунликка тушиб қоладилар.

 

Оғир ҳаво ўпкаларга зарар етказади

 

АҚШ Табиатни муҳофаза қилиш анегтлиги буни хаста бино синдроми деб номлаган. Иншоот ичидаги ҳаво ташқаридаги ҳавога нисбатан 100 мартага ифлосроқ бўлиши мумкин. Кондиционердан чиқадиган зарарли моддалар, хавфли бактерилар ва замбуруғ – буларнинг бари офисда ўтирганингизда атрофингизда учиб, ўпкангизга тушади.

 

Принтер ва ксерокслар ўпка муаммоларига олиб келиши мумкин

 

Фотонусха олиш машиналарининг айрим моделлари иш вақтида озон – юқори реакцияли хусусиятга эга рангсиз газ ажратиб чиқаради. Озоннинг ҳаттоки кам миқдори ҳам кўкракда оғриқ, нафас йўллари ва кўзларнинг қўзғатилишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Лазерли принтерлар айнан шу сабабга кўра хавфли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, тонер зарралари ўпка ва қонга тушиб, турли хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Тиззадаги Ноутбук сперматозоидлар сонини камайтиради

 

Ноутбукни тиззасида ушлаб ўтиришни ёқтирадиганларда тери касалликларининг ривожланиш даражаси юқорироқ. Бундан ташқари, Нью-Йорк Давлат университетида бундай ишлаш усули эркакларнинг репродуктив қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.

 

10 соатли иш куни юрак муаммоларини бошлайди

 

Европалик тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кунига 10 ва ундан ортиқ соат ишлаш турли юрак-қон томири касалликлари, жумладан инфаркт ва стенокардия ривожланиши хавфини 60%га оширади.

 

Ёмон раҳбар инфаркт ва тушкунликка етказиши мумкин

 

вред работы

 

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, раҳбарнинг ўзини тутиши сурункали стресс, ортиқча ейиш, уйқу билан боғлиқ муаммолар, тушкунлик, гипертония ва бошқа юрак-қон томири касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

 

Кечқурун ишлаш вазн тўплашга сабаб бўлади

 

Кечқурун ва тунда ишлаш одати иккинти тоифа диабети, саратон ва юрак билан муаммолар юзага келиши хавфини оширади.

 

Гарвард университетининг тадқиқотига кўра, кеч ухлашга ётиб, кеч турадиган одамларда лептин ишлаб чиқарилиши камаяди (иштаҳани бўғадиган гормон), аммо қонда кортизол миқдори ўсади (стресс гормони).

 

Компьютерда ишлаш кўзлар учун зарарли

 

Мониторни гипнозлашга уриниш, маълум вақтга бўлса-да, кўриш қобилиятини ёмонлаштиради. Кўришда юкланиш ёруғликка таъсирчанлик, кўзлар қуруқланиши ва қизариши, бош оғириғига сабаб бўлиши мумкин.

 

Куёш нурининг етишмаслиги соғлом уйқудан маҳрум қилади

 

Агар Сиз қуёшда кам вақт ўтказсангиз, терингиз носоғлом яшил тусга кириб, циркад ритмларингиз ўзгаради ва Сиз уйқусираган ва лоҳас бўлиб қоласиз.

 

Шу кунларда олимларнинг аниқлашларича, қуёш нури етишмайдиган ходимлар нотинч ва ойналар олдида ўтирадиган одамларга нисбатан шртача 46 дақиқага камроқ ухлайдилар.

 

Зерикиш инфаркт ёки инсультдан ўлиш Хавфини оширади

 

Бу бўрттириш эмас, Сиз ҳақиқатдан ҳам ўлгунча зерикишингиз мумкин. Лондон Университет коллежи тадқиқотчиларининг тахминига кўра, зерикадиган одамлар эртароқ вафот этади ва юрак хасталиклари ҳамда инсультга кўпроқ мойил бўладилар. Бундан ташқари, зерикиш иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар хавфини оширади.

 

Клавиатура жуда хавфли бўлиши мумкин

 

Клавиатура, агар унга қараб турилмаса, микроблар етиштирувчи жойга айланиши мумкин. Микробиологларнинг аниқлашларича, клавишалар устида ва орасида ваннага нисбатан беш баробарга кўпроқ микроблар бўлиши мумкин. Ушбу офис мосламасида истиқомат қилувчилар орасида ҳам озиқ-овқатдан заҳарланишга мос ичак таёқчалари, ҳам кўплаб касалликларни келтириб чиқарадиган стафилококклар мавжуд.

 

Офиснинг ҳар ерида микроблар

 

Клавиатура офисдаги ягона микроблар тўплайдиган нарса эмас. Лифт эшиклари ва тугмалари, ручкалар, ҳаттоки ҳамкасбларингизнинг қўллари ҳам – микроблар ҳамма ерда.

 

Ёзиш ихлосмандларида туннель синдроми кузатилади

 

Клавиатурада кўп ишлаш кўпроқ туннель синдроми номи билан машҳур кафт канали синдромини юзага келтиради. Унинг белгилари – бармоқларда оғриқ ва санчиш, кафтларнинг увушиши.

 

Очиқ турдаги офисда инфекциялар тезроқ тарқалади

 

mrdorkesq/Flickr.com

 

Аксарият офисларда очиқ макон фойдасига тўсиқлардан воз кечилган. Бу ҳолат ҳамкасблар билан мулоқотга хизмат қилсада, аммо касалликларнинг сабабчисига айланиши ҳам мумкин.

 

Даниялик олимларнинг аниқлашича, касаллик варақаларининг сони бир хонада ишлайдиган одамлар сонига тўғри пропорционал. Очиқ турдаги офисларнинг ишчилари касаллик туфайли алоҳида хона эгаларига нисбатан 62%га кўпроқ вақт ишга келмаган.

 

Кисқа муддатлар хотира ва таълим олиш қобилиятига  салбий таъсир қилади

 

Қатъий белгиланган муддатлар оқибатида юзага келадиган стресс таълим олиш қобилияти ва хотирага таъсир кўрсатади. Бу ҳақида Калифорния университетининг 2008 йилда ўтказилган  тадқиқотида ёзилган.

 

Албатта, бундай қисқа муддатли стресс унинг ҳафталар ва ойларча давом этадиган касбдоши сингари зарарлидир.

 

Сичқончанинг доим бир жойда туриши хавфли

 

Агар сичқонча доим қатъий белгиланган бир жойда турса, у билан ишлаганда Сиз фақат бир хил мушакларингизни ишлатасиз. Бу эса, ноқулайлик ва оғриқни келтириб чиқариши мумкин.  

 

Смартфондан ортиқча фойдаланиш қўлларга зарар етказиши мумкин

 

Қўлларидан смартфонни туширмайдиган одамларнинг кўпинча бўйни ва бош бармоғи оғрийди. Бироқ, оғриқ деярли бутун қўлга тарқалиши мумкин.

 

Ноқулай пойабзал кўплаб муаммоларни юзага келтиради

 

Баланд пошнали пойабзал бўйни бир неча сантиметрга узайтириб, ўзига бўлган ишончни оширади, аммо саломатликка зарар етказади.

 

Ноқулай пойабзал умуртқа, мушак оғриқлари, сурункали бош оғриқларига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, юриш чоғида ноқулайлик қанча кучли бўлса, Сиз кўпроқ ўтиришга ҳаракат қиласиз. Натижада, яна саломатлик билан муаммоларга учрайсиз.