Британиялик мусиқачи 2016 йилнинг 25 декабрь куни тақдир тақозоси билан сўнгги Рождествосини нишонлаб, («Last Christmas» — Майклнинг дунёга машҳур хити) ҳаётдан кўз юмди. Қўшиқчи вафотидан сўнггина у етимлар, уйсизлар, бемор ва мушкул аҳволга тушиб қолган бегона одамларга миллионлаб пуллар сарфлагани маълум бўлди.

Жорж Майклнинг ғайриоддий саҳийлигини эътиборингизга ҳавола этамиз. Уларни қўшиқчини шахсан таниган ёки унинг эзгуликларига гувоҳ бўлганлар айтиб беришган.

© Photoshot / Retna / REPORTER

 

“Келишув” (“Сделка”) телешоуси иштирокчиси эфирда унга ЭКО даволаниш учун 15 минг фунт зарурлигини айтади. Эртаси куни Майкл қўнғироқ қилиб, унга ҳамма пулни сирли тарзда ўтказиб берган.

Ричард Осман (Richard Osman)


Жорж Майкл мен кўнгилли бўлган уйсизлар қароргоҳида аноним тарзда ишлаган. Мен бу ҳақида ҳеч кимга гапирмаганман, чунки бу ҳақида гапиришимни истамаган. У ана шундай эди.

Эмелайн Мондо (Emelyne Mondo), актриса 


Болалар ҳайрия ташкилотидаги бир хоним улар Жорж Майкл туфайли мавжуд эканликларини айтган.

Кейт Уо (Kate Waugh) 


Ҳар йилги Пасхада Крис Таррант билан “Capital FM”  эфирида болалар учун ёрдам тадбирини ўтказганимизда Жорж Майкл соат  3:30да пайдо бўлиб, 100 минг фунт ҳайрия қиларди.

Мик Браун (Mick Brown), диджей 


У кафедаги нотаниш аёл қарзи туфайли йиғлаб ўтирганида 25 минг фунт берган.Чек ёзган ва официанткадан у кетганидан сўнг аёлга беришини сўраган.  

VectorVictoria 


© Contour / Broadimage / EAST NEWS

У раҳматли онасига ғамхўрлик қилган ҳамшираларга бепул концерт ташкил қилган.

Эндрю (Andrew) 

Унинг ҳайриялари ОИТС билан оғриганлар ирим-сиримли гаплар ва камситишларсиз соғлом яшаши мумкин бўлган дунёни яратишга ёрдам берди.

Джейн Баррон (Jane Barron), Terrence Higgins Trust

Қачонлардир коллежда ўқийдиган, қарзга ботиб қолган бармен қизга машҳур инсон ҳайрия бергани ҳақида мақола ёзгандим. Ўша инсон Жорж Майкл эди.

Сали Хьюc (Sali Hughes), журналист

У “Ким миллионер бўлишни истайди” (маълумки, бу ўйинда юлдузлар томонидан ютиб олинган пул ҳайрияга ўтказилади) шоусида “Агар ютсам, пулни ўзим олиб кетаман”деб айтган ягона юлдуз эди.

Сали Хьюс (Sali Hughes), журналист

1996 йилдан бошлаб Жорж Майкл «Jesus to a Child» қўшиғидан тушган фойданинг ҳаммасини ҳайрияга ўтказган. У минглаб болаларни қутқариб қолган миллионлаб пулларни ўтказган. Кўп йиллар давомида “Childline”га пул ўтказган энг саҳий инсон бўлиб келган. Бироқ Майкл саҳийлигини оммага маълум қилинишни умуман истамасди, шунинг учун ҳайрия ташкилоти ташқарисидагилар у мамлакатнинг ёрдамга муҳтож болаларига қанчалик кўп нарса берганини билишмаган.

Эстер Рантзен (Esther Rantzen), Childline