Сўнгги вақтларда машинадан буюларни ўғирлаб кетиш кенг тарқалган ҳолатга айланиб қолди.

Автомобилдаги буюмларни ўғирлаш статистикаси

Ўғрилик миқдори ва автомобилдаги буюмларни ўғирлаб кетиш ҳақидаги аниқ статистик маълумотлар йўқ. Жабр кўрганларнинг ҳаммаси ҳам бу ҳақда маълум этавермайди. Бундан ташқари бу тоифадаги жиноятлар алоҳида ҳисобга олинмайди, кўчада содир этилган ўғрилик ёки қоидабузарликнинг бошқа турлари сифатида ажратилади.

Автомобиль ичидаги нарсаларни ўғирлаб кетиш гувоҳларсиз содир этилади, бундай ҳолатда жабрланувчи ўғрини тўхтатиб қололмайди. Куч ва қурол ишлатиш ҳолатлари тез-тез кузатилади.

Ёмон ниятдагиларнинг объекти

Сўнгги вақтларда одамлар автомобилларида ҳақиқатан ҳам қимматли бўлган буюмларни камдан-кам қолдиришмоқда. Магнитола ва унинг панели учун кўп ҳолларда ўғрилар машинани очишмайди.

Уларни ҳужжатлар ҳам қизиқтирмайди, кўпинча бошқа буюмлар билан бирга ўғирлаб, кейин эса ташлаб юборишади ёки эгасидан сотиб олишни талаб қиладилар. Асосан тасодифан харидлар ва кийимларни ўғирлаб кетишади. Жиноятчилар энг кўп ўғирлайдиган нарсалар:

  • барсетка
  • аёллар сумкаси
  • ноутбук, планшет
  • фотоаппаратлар.

Жиноят жойи ва вақти

Жиноят автомобиль бир оз вақт давомида қолдириладиган ҳовли, офис ёнидаги сокин кўча каби жойларда содир этилади. Жиноятчи олдиндан тузилган режа асосида ёки кутилмаган ҳолатда ҳаракат қилиши мумкин. Ўғриликни амалга оширгач, бу ҳовлида узоқ вақт давомида пайдо бўлмаслиги ёки аксинча ўзига ёқиб қолган бошқа буюм учун яна қайтиши мумкин.

Савдо марказлари ва ёғилғи қуйиш шаҳобчалари – ўғрилик учун машҳур жойлар. Жиноятчиларни одам максимал даражада чалғиган ёки сезгирлиги паст бўлган вазият ва жойлар ўзига жалб этади.

Ўғрилаш усуллари

Автомобилга кириш учун жиноятчилар кўпинча очқич билан қулф тилини айлантирадилар. Кўпроқ малакага эга бўлганлари эса эшикдаги резинкани сиқиб, қулфнинг ички тугмасини кўтаришлари мумкин.

Техник жиҳатдан моҳир бўлган ўғрилар сигнализацияни “очиш”лари мумкин, бироқ бу усулдан автомобилни олиб қочиш мақсадида фойдаланадилар. Кўп ҳолларда жиноятчилар машинага кириш учун асосий ойналарни синдириб, етарли даражад қўпол ҳаракат қиладилар.

Тизим машинага ўтирилаётган, буюмлар туширилаётган ва ортилаётган пайтда автомобилга сездирмай кириб олиш ва сумка, портфель ва бошқа буюмларни ўғрилашни назарда тутади. Мураккаброқ комбинациялар ҳайдовчини жиноятда иштирок этаётган яна 1-2 шахс томонидан чалғитиб туришни ўз ичига олади.  

Жабрланмаслик учун нимага аҳамият қаратиш лозим

Жиноят жабрланувчисига айланмаслик учун бир неча қоидага амал қилиш лозим:

  • Атрофдаги ҳолатни доимий равишда назоратга олиш, бунда турли сабаблар туфайли автомобилингиз ёнида бўлган (СМС ёзмоқда, оёқ кийими боғичини тақмоқда) одамларга диққатни қаратиш. Оддий одам ўз ишини якунлагач, кетади. Жиноятчида эса сезгир ҳайдовчи ҳеч қандай қизиқиш уйғотмайди.
  • Супермаркет ва ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида атрофдаги машиналардан диққатни қочирманг. Шаҳобчадаги шубҳали автомобиль жиноят жойидан максимал даражада тез қочиб кетишни мўлжаллаб жойлаштирилади. Супермаркет ёнида бир нечта автомобиль бўлиши, бундан мақсад жабрланувчини блоклаб қўйиш ҳам бўлиши мумкин. Одатда бу кўзга ташланмайдиган, эски, яхши динамик хусусиятларга эга, мотори ишлаб турган ва рулида одам ўтирган машиналардир.
  • Ҳар қандай шубҳали вазиятда автомобиль салонига ўтириб, эшикни ёпинг. Машина ёнига келган одамлар билан мулоқотга киришиш учун ёпиқ эшикдаги ойнадан фойдаланинг.
  • Йўлда автомобиль ташқарисига чиқиб ниманидир амалга оширмоқчи бўлсангиз (масалан, ғилдиракни алмаштириш) салонда қимматли буюмларни қолдирманг. Автомобиллар оқими, айниқса машинангиз ёнида тўхтайдиган машиналарни назардан қочирманг.
  • Атрофдагиларга пул, қимматли буюмлар мавжудлигини намойиш этманг. Катта маблағ ҳақидаги маълумот фақат энг яқин одамларгагина маълум бўлиши керак.
  • Ўғрини тутишга муваффақ бўлсангиз, имкониятларингизни реал баҳоланг. Тўда аъзолари уни қутқаришга ҳаракат қилишлари мумкин.
  • Инқирозли вазият юзага келганида атрофдагиларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилинг.

Жиноят содир этилган бўлса, нима қилиш керак

Жиноят содир этилгани тўғрисида ҳолатни аниқлаш деярли мумкин бўлмаса ҳам милицияга 102 рақами орқали мурожаат этиш керак. Ишлаш усули ва жиноятчиларнинг кўникмаларини таҳлил қилиш курашиш чораларини кучайтириш ва жиноятни очишда ёрдам беради. Милицияга жиноятчини тасвирлаб бериш ёки видеорегистратордаги тасмалар ёрдам беради.  

Бундай вазиятларда милицияга мурожаат этмаслик орқали сиз жиноятлар жазоланмай қолиши ва автомобиль ўғрилиги сони ортишига замин яратган бўласиз.